Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шахсий мулкни ижара учун берилганда, шу ижара ҳаққидан бошқа ҳар қандай тўловлар ҳаром, уларни олиш ҳам бериш ҳам мумкин эмас. Тафсилотини қуйдагича:
Исломдаги солиқлар; сарфлашга байтулмолда мол бўлмаган вақтда мусулмонларга фарз килинган зарур ўринлар(яъни мусулмонларнинг байтулмолида мол бўлмаган ҳолатда ва байтулмолни доимий киримлари ва умумий мулкчиликни ҳимоя киримлари кифоя қилмаган ҳолатда, давлат нафақа қилиш учун мусулмонларга солиқ соладиган жиҳатлар)га сарфлаш учун мусулмонларга Аллоҳ вожиб қилган моллардир.
Солиқлар мусулмонларни асосий ва иккиламчи эҳтиёжларидан ортган нарсалардан маълум миқдорда олинади. Кимни ҳузурида асосий ва иккиламчиларидан ортиқча моли бўлса солиқ олинади, бўлмаса олинмайди. Чунки Расулуллоҳ(с.а.в) «Садақани энг афзали беҳожатлик ортидан қилинган садақадир» деб айтганлар. Беҳожатлик бу киши ўз ҳожатларини қондиришга етарли миқдордир, Жобир Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилиб айтадики: Расулуллоҳ(с.а.в), «Нафақани ўзингга, сўнгра нафақаси вожиб бўлган кишиларга бер», дедилар. Расулуллоҳ(с.а.в) нафақаси вожиб бўлган кишиларни кишининг ўзидан кейинга қўйдилар. Солиқ ҳам шу кабидир. Аллоҳ таоло айтадики:
– „Ва Сиздан (эй Муҳаммад) нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб қилинг!“. [2:219]
яъни нафақа қилишда машаққат бўлмаган, ҳолидан ортиқча нарсани. Солиқ ҳожат-эҳтиёжларга кирувчи эмас, балки эҳтиёжлардан ортган барча нарсалардан олинади.
Давлатга воситали солиқларни, шунингдек, маҳкамаларнинг расм-русум шаклларига ёки давлатга тақдим қилинган талабларга ёки ерни сотиш ва уни қайдлаш муомалаларига ёки ёпиқ биноларга, торозуларга ва бундан бошқа солиқларни солиш жоиз эмас. Чунки бу каби солиқлар ундан қайтарилган зулм ва Расулуллоҳ(с.а.в)нинг «Макс аҳли дўзахдадир» ва «Макс олувчи жаннатга кирмайди», деган максдандир.
Демак, солиқлар бу сарфлашга байтулмолда мол бўлмаган вақтда уларга фарз килинган зарур ўринларга сарфлаш учун мусулмонларга Аллоҳ вожиб қилган моллардир.
Аслида байтулмолга доимий кирим бўлган моллар, яъни фай, жизя, хирож, ушр ва умумий мулкдан иборат бўлган қўриқхонадаги моллар байтулмолга вожиб бўлган сарфга давлат мусулмонларга солиқни фарз қилишга эҳтиёжи тушмасдан кифоя қилиши керак.
Шу билан бирга Шореъ мусулмонларнинг байтулмолида мол бўлган ёки бўлмаган вазиятда байтулмол томонидан адо этилиши лозим бўлган зарур ўринларга сарфлашни мусулмонларнинг байтулмолида мол мавжуд бўлмаган пайтда мусулмонларга фарз қилди.
Лекин бугунги кунда Халифалик Давлатининг зиммасига юкланган юкнинг оғирлиги, гоҳо байтулмол сарфлаши вожиб бўлган ўринлар жами нафақаларни қоплашга кифоя қилмай қолди. Агарда байтулмол киримлари байтулмол сарфлаши вожиб бўлган эҳтиёж ва жиҳатларга сарфлашга кифоя қилмаса ва мусулмонларнинг ўзлари ўз ихтиёрлари билан инъом қилмасалар, бу эҳтиёжларга ва ўринларга сарфлашнинг вожиблиги байтулмолдан мусулмонларга ўтади. Чунки Аллоҳ таоло бу эҳтиёжларга сарфлашни уларга фарз қилгандир. Мусулмонларнинг бу эҳтиёж ва ўринларга сарфламасликлари уларни зарарга олиб боради. Аллоҳ таоло давлат ва умматга мусулмонлардан зарарни кетказишни фарз қилган. Расулуллоҳ(с.а.в) айтдиларки; «Зарар бериш ва зарарга зарар билан муомала қилиш йўқ». Аллоҳ таоло давлатга бу эҳтиёж ва ўринларнинг нафақасини қоплаш учун мусулмонлардан мол олиш ҳуқуқини берди.
Агар мана шундай ҳолат рўй берадиган бўлса, давлат мусулмонларга бу эҳтиёж ва ўринларга лозим бўлган нафақаларни қоплаш учун, ўзи муҳтож бўлган миқдордан оширмасдан солиқ солади. Давлат бу молларни инсонларнинг асосий ва иккиламчи эҳтиёжларидан ортиқча молларидан олади.
Байтулмолда мол бўлсин, бўлмасин нафақа қилиш унга вожиб бўладиган, байтулмолда мол бўлмаганда нафақа қилишнинг вожиблиги мусулмонларга ўтадиган, давлат нафақа қилиш учун мусулмонларга солиқ соладиган эҳтиёж ва жиҳатлар қуйидагилардир:
1. Жиҳод за жиҳод учун лозим бўлган қувватли армия тузиш, уни олий даражада тайёрлаш, душманни қайтарадиган ва қўрқитадиган, душман устидан ғолиб бўлиш имконнни берадиган, ерларимизни озод қилишга ва кофирларнинг нуфузини мусулмонларнинг шаҳарларидан йўқ қилишга, шунингдек, Исломий даъватни оламга ёйишга имкон яратадиган даражада сон ва сифат жиҳатидан энг ривожланган қуролларни тайёрлаш нафақаларидир. Жиҳодга ва жиҳод учун лозим бўлган нарсаларга сарфлаш байтулмолда мол бўлсин бўлмасин сарфлаш лозим бўлган ҳақлардандир. Байтулмолда мол бўлса, жиҳод ва жиҳодга тааллуқли нарсаларга сарфланади. Мол бўлмаса жиҳод ва жиҳодга тааллуқли нарсаларга сарфлаш вожиблиги, модомики жиҳод фарзи айн экан, байтулмолдан мусулмонларга кўчади. Чунки мол ва жон билан жиҳод қилиш мусулмонларга фарздир. Аллоҳ таоло айтади:
– „(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яҳни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир“. [9:41]
Анас радан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) «Сизлар мушрикларга қарши молларингиз, қўлларингиз, тилларингиз билан жиҳод қилингиз», дедилар. Шу каби мусулмонларга мол ва жон билан жиҳод қилишни фарз қиладиган ўнлаб оят ва ҳадислар бор.
Шунинг учун жиҳод ва жиҳод учун лозим бўлган нарсаларга нафақа қилиш учун байтулмолда мол бўлмаса, давлат Расулуллоҳ(с.а.в) қилганларидек молларини инъом қилишга қизиқтиради. Аҳмад Абдураҳмон ибн Ҳаббоб Суламий ривоят қилган ҳадисда айтадики: «Набий(с.а.в) хутба ўқидилар ва жайшун усра (ночор ва етишмовчиликда тузилган армия)га инъом қилишга тарғиб қилдилар. Шунда Усмон ибн Аффон: «100та туя ёнири ва эгари билан мени зиммамда», дедилар. Абдураҳмон айтадиларки: «Расулуллоҳ(с.а.в) минбар зинасидан тушдилар, сўнг жайшун усрага ёрдам бериш тарғиб қилдилар. Шунда Усмон G «100та туя ёниғи ва эгари билан мени зиммамда», дедилар. Ҳузайфа ибн Ямандан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Набий(с.а.в) Мени Усмонга жайшун усрага ёрдам сураб жўнатдилар. Усмон Набий(с.а.в)га 1000 динор жўнатдилар ва бу динорлар Расулуллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига тўкилди. Расулуллоҳ(с.а.в) динорларни қўлларида орқа-олдини айлантириб Усмонни дуо қилдилар: «Эй Усмон, сизни Аллоҳ мағфират қилди. То қиёматгача сиз тарафингиздан нима содир бўлса махфий ё ошкорами, Аллоҳ уни кечсин. Бундан кейин ҳар қандай ишида Усмонга зарар йўқ».
Агар мусулмонларни ихтиёрий равишда қилган инъомлари жиҳод фарз бўлган вақтда жиҳодга нафақа қилишга кифоя қилмаса, давлат жиҳод ва жиҳодга лозим бўлган нарсаларга нафақа қилиш учун эҳтиёждан оширмасдан солиқ солади, ортиқчаси ҳалол эмас.
2. - Лозим бўлган қуроллар ишлаб чиқаришга имконият яратиш учун ҳарбий саноатга тааллуқли заводларнинг нафақалари. Чунки жиҳод армияга, армия эса қуролга муҳтож бўлади. Армия учун қуроллар олий даражада ва тўла етарли бўлиши учун саноат лозим. Шунинг учун ҳарбий саноат жиҳод билан алоқадор ва мустаҳкам боғлиқдир. Давлат мустақил бошқа давлатларнинг таъсири ва ҳукмронлигидан узоқ бўлиши учун, хусусан, муҳим қуролларни ишлаб чиқиши ва бу қуролларни ўзи ривожлантириши лозим, токи давлат қуроллар қанчалик ривожланган бўлишидан қатъий назар, энг янги ва энг қувватли қуролларга эга бўлсин ва давлатлараро ҳолатга мувофиқ очиқ ва махфий бўлган барча қуроллар унинг тасарруфи остида бўлсин.
Умматда бу завод ва саноатни мавжуд бўлмаслиги мусулмонларни қуролланишда кофирларга суянадиган қилиб қўяди. Бу эса мусулмонларнинг ирода ва қарорларини кофир давлатларнинг ирода ва қарорларига боғлиқ қилиб қўяди. Чунки кофир Давлатлар қуролларини ўзларининг манфаатларини рўёбга чиқарадиган шартлар билан сотади. Бу эса умматга энг даҳшатли зарарлардандир.
Шунинг учун бу саноатни барпо қилиш, мусулмонларга мол ва жон билан жиҳод қилишни вожиб қилган оят ва ҳадисларнинг наслари билан далолати илтизом (насда очиқ айтилмасдан ундан лозим бўладиган, келиб чиқадиган маъно) тариқасида вожибдир. Чунки жиҳод куролга, қурол эса саноатга муҳтождир. Шунингдек, барпо қилиш зарур бу саноат Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари билан вожибдир:
– „(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар“. [8:60]
Аллоҳ мусулмонларга вожиб қилган тайёргарлик даражаси зоҳир ва махфий, эҳтимолли бўлган душманларни қўрқитиш мумкин бўладиган тайёргарликдир. Бу душманни қўрқитувчи тайёргарлик, энг муҳим ва энг олий даражада ривожланган қуролларга эга бўлишга боғлиқ. Шунинг учун бу оятлар умматга бу саноатни барпо қилишни вожиблигига далолати илтизом қилади. Чунки бу саноатни қурмаслик умматга катта зарардир. Умматдан зарарни кетказиш эса вожибдир, бу зарарни кетказиш ҳарбий саноат ва ҳарбий саноатга тааллуқли заводларни қуриш билан бўлади.
Уммат фарзандлари лозим бўлган қуролларни ишлаб чиқариш учун бу заводларни қуришлари даркор. Агар уммат фарзандлари бу заводларни қуришмаса, давлат бу заводларни керакли бўлган қурол-аслаҳаларни ишлаб чиқариш учун лозим бўлган миқдорда қурмоғи вожиб бўлади. Бу заводларни қуриш байтулмолда мол мавжуд бўлсин ёки бўлмасин лозим бўлган ҳақлардандир. Агар байтулмолда мол бўлса, бу заводларни қуришга байтулмолдан сарфланади, байтулмолда мол бўлмаса, бу заводларни қуришга маблағ сарфлашнинг вожиблиги умматга кўчиб, давлат бу заводларга сарфлаш учун етарли миқдорда солиқларни таъйин қилади.
3. - Камабағал, мискин ва йўловчи-мусофирнинг нафақалари. Буларга нафақа қилиш байтулмолда мол бўлсин бўлмасин лозим ҳақлардандир. Агар байтулмолда мол бўлса, байтулмолдан сарфланади ва мол бўлмаса, буларга сарфлашни вожиблиги мусулмонларга кўчади. Чунки камбағал, мискин ва йўловчи-мусофирларга нафақа қилиш закот, садақот ва бошқа боблар ичида мусулмонларга фарз қилинган. Расулуллоҳ(с.а.в) «Қўшниси очлигини билиб, тўқ ҳолда кечани ўтказган киши менга иймон келтирмабди», дедилар. Шунинг учун байтулмолда камбағал, мискин ва йўловчи-мусофирларга нафақа қилиш учун мол бўлмаса, буларга нафақа қилишнинг вожиблиги мусулмонларга кўчиб, камбағалларга сарфлаш учун етарли миқдордаги солиқларни давлат таъйин қилади.
4. - Аскарлар, хизматчилар, қози, муаллим ва булардан бошқа мусулмонларнинг манфаатларини бажаришда хизмат қиладиган кишиларнинг ойлик маош-нафақалари. Чунки булар бу хизматларни бажариш муқобилида байтулмолдан ҳақ тўлашга лойиқ бўладилар. Буларга байтулмолдан мол сарфлаш, байтулмолда мол борми йўқми лозим бўлган ҳақлардандир. Агар байтулмолда мол бўлса, байтулмолдан сарфланади ва бўлмаса, уларга сарфлашни вржиблиги мусулмонларга кўчади. Чунки Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳокимиятни умматнинг ҳақи қилгандир. Аллоҳ таоло умматга халифани ўрнатишни вожиб қилди. Уммат халифага Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати билан амал қилиш шарти билан байъат қилади ва халифа умматнинг ўрнига унинг ишларини Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннати билан бошқаради. Уммат ишларини бошқариш ҳоким, қози, аскарлар, муаллим, хизматчилар ва бошқалардан иборат давлат жиҳозини тузиш билан бўлади ва давлат жиҳозини тузиш уларни ойлик-маошига боғлиқдир. Модомики Аллоҳ таоло мусулмонларга давлат жиҳозларини тузишни вожиб қилган экан, мусулмонларга илтизомий далолат орқали давлат жиҳозидаги кишиларнинг ойлик-маошларини беришни ҳам вожиб қилган. Расулуллоҳ(с.а.в) ўзлари волийлар, омиллар, қозилар, котибларни тузиб, уларга ҳақ ажратардилар. Шунингдек, у кишидан кейинги халифалар ҳам волий, омил, қори, котиб ва аскарларни ташкил қилиб, байтулмолдан ҳақ ажратганлар.
Шу сабабли агар байтулмолда мол бўлса, байтулмолдан. сарфланади, бўлмаса давлат мусулмонларга муҳтож бўлган миқдорда солиқ солади.
5. - Умматга қулайликлар яратиш ва уни умматда бўлиши зарур, деб эътибор қилинадиган ва унинг йўқлиги сабабли умматга зарар етадиган умумий йўллар, мадраса, мактаб, шифохона, масжидлар ва сувларни кўпайтириш ва шулар каби қулайликларга сарфланадиган нафақалар. Шу ишларга сарфлаш байтулмолда мол бўлса ҳам, бўлмаса ҳам лозим ҳақлардан деб эътибор қилинади. Агар байтулмолда мол бўлса, бу қулайликларни барпо қилиш учун байтулмолдан сарфланади. Мол бўлмаса, бу қулайликларга сарфлашнинг вожиблиги умматга кўчади. Чунки бу қулайликларга сарфлаф мусулмонларга вожибдир. Бу қулайликларни бажармаслик умматга зарар етказади. Расулуллоҳ(с.а.в)нинг «Зарар ва зарар билан муомала қилишлик йўқ» ва «Кимки зарар берса, Аллоҳ унга зарар берур ва ким қаршилик қилса, Аллоҳ унга қаршилик қилур» деган сўзлари сабабли умматдан ва давлатдан зарарни кетказиш вожиб бўлади.
Байтулмолда мол бўла туруб давлат байтулмолга нафақа қилиш лозим бўлган нафақалар учун солиқ солиши жоиз эмас. Буни мисоли давлат манфаатларни кўзлаб барпо қиладиган, уни барпо қилмасликдан умматга ҳеч қандай зарар етмайдиган йўл бўла туруб иккинчи йўлни очиш, уни обод қилиш ёки асосийси бўла туруб нккинчи даражадаги мадраса, шифохона ёки заруратсиз йўлни кенгайтириш ёки никелp, спирт ишлаб чиқариш учун завод қуриш ё тижорат кемалари учун ҳавза қуриш ва шулар каби буларни қурмаслик сабабли умматга зарар етмайдиган ишлаб чиқарувчи хорхоналарни қуриш каби давлат барпо қиладиган қулайликларга сарфланадиган нафақалардир. Албатта давлат бу барча ишларни байтулмолда - бажармаслик сабабли умматга зарар етадиган жиҳатларни нафақасидан - ортиқча мол бўлгандагина барпо қилади. Агар байтулмолда мол бўлмаса, бу иккинчи даражали қулайликларнн барпо қилиш учун солиқ солиш жоиз эмас. Чунки буларни барпо қилмаса умматга зарар етмайди. Шунинг учун ҳам буларни барпо қилиш умматга вожиб эмас.
Шунга кўра, агар байтулмолда мол бўлса, зарурий қулайликларни барпо қилишга сарфланади, мол бўлмаса, бу зарурий қулайликларни барпо қилиш учун етадиган миқдорда солиқ солинади.
6. - Очарчилик, зилзила, тўфон, душманнинг ҳужумидан иборат бўлган фавқулодда ҳолатларнинг нафақалари. Бўлиши кутилмаган мана бундай ишларга нафақа қилиш байтулмолда мол бўлсин бўлмасин лозим бўлган ҳақлардандир. Агар байтулмолда мол бўлса, бу ҳолатларга сарфланади. Агарда мол бўлмаса, дарҳол кечиктирилмасдан мол жамлаш мусулмонларга фарз бўлади. Агар нафақани кечиктириб юборишдан зарар етишидан қўрқилса, содир бўлган фавқулодда ҳолатлар учун нафақа қилишга кифоя қиладиган миқдорда давлат қарз олади ва қарзни мусулмонлардан тўплаган молидан тўлайди. Мусулмонларга мол жамлаш вожиблигининг далили Расулуллоҳ(с.а.в)нинг «Қўшниси очлигини билиб кечани тўқ ҳолда ўтказган киши менга иймон келтирмабди» деган ва «Бирор бир қишлоқ аҳли ичида бирор киши оч ҳолда бўлиб, тонг оттирса, улардан Аллоҳнинг аҳди кўтарилди» деган сўзларидир. Бу ҳадислар очарчиликларга нисбатандир. Аммо зилзила, тўфонларга келсак, ночорларга, муҳтожларга ёрдам бериш, мусулмонлардан зарарни кетказиш вожиблигининг далиллари, мусулмонларнинг «мол сарфлашларининг вожиблигига далил бўлади.
Мана булар, мусулмонларнинг байтулмолида мол бўлмаган ҳолатда ва байтулмолни доимий киримлари ва умумий мулкчиликни ҳимоя киримлари кифоя қилмаган ҳолатда, давлат нафақа қилиш учун мусулмонларга солиқ соладиган жиҳатлардир. (“Халифалик давлатида моллар” номли китобимиздан муфассал ўрганишингиз мумкин).
|