Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Шаръий тўй қилишликни ҳукми, шакли кайфияти қандай?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Шаръий тўй қилишликни ҳукми, шакли кайфияти қандай?
        December 20, 2017, 18:50
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллох!

Мен уйланаетган эдим, тўй ҳакида саволим бор эди.

Савол 1. Шаръий тўй қилишликни ҳукми, шакли кайфияти қандай далиллари билан жавоб берсанггиз?

2. Хозирги ўзбек ҳалқи одатланган тўйларимиздаги одатлар, мисол ёғсолди, куёв кочди, ота кўрди, сеп йигди, мазар еди, пато тўй, салом солди каби одатларимизни шариатга мувофиқ ёки номувофиқлигини ҳукми қандай?

Яна саволим қуйдагича;

Ҳозирги тўй одатларига кўра янги уйланган куёв ўз жуфти ҳалолига тўйни иккинчи кечаси якинлик қилади. Бу шунчаки одатми ёки шаръий таълимми. Шу масалани шарий ҳукми кандай ?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Шаръий тўй қилишликни ҳукми, шакли кайфияти қандай?
        December 20, 2017, 19:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. Мен уйланаётган эдим,...

Танбеҳ: Амаллардаги асл шаръий ҳукмга боғланиш, яъни бир ишни қилишдан аввал ўша ҳақидаги шаръий ҳукмни билмасдан, шаръий ҳукмга асосланмасдан қилган инсон гуноҳкор бўлади. Уйланаётган мўмин оилага алоқадор шаръий ҳукмлар асосида никоҳ битимини тузиши билан оила масъулиятини ўз зиммасига олади. Шунинг учун “Исломда ижтимо низоми” китобини яхшилаб ўрганиб чиқишлари шарт.

2. Шаръий тўй килишликни хукми , шакли кайфияти кандай далиллари бн жавоб берсанггиз?

Жавоб: тўй қилиш ҳукми суннат: Абдурраҳмон ибн Авф(р.а. уйланганини айтган вақтда ун)га Росулуллоҳ(с.а.в):

أولم ولو بشاة

“бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй(валима) қил” деди. Бухорий ривояти.

Ёки Бурайда ибн ал-Ҳасиб(р.а)нинг ривоятида:

إنه لا بد للعروس من وليمة

“албатта, ҳар бир куёв учун валима қилиши зарур” деганлар. Муслим ривояти.

Тўй учун қон чиқариш шарт эмас, топган таоми билан одамларни чақириб тўй қилиниши мумкин. Тўйнинг ҳукми суннат бўлсада, тўйга чақирилганлар тўйга боришлари вожиб, шаръий узрсиз бормаган инсон гуноҳкор бўлади. Борганлар таомдан кейин уларнинг ҳаққига:

اللَّهُمَّ بَارِكْ فِيهِمَا وَبَارِكْ عَلَيْهِمَا، وَبَارِكْ لَهُمَا فِي نَسْلِهِمَا

“Аллоҳумма, бу иккисида ва иккисига ва уларнинг наслида уларга барокатли қил”, ёки بارك الله لك وبارك عليك وجمع بينكما في خير

“сен учун ва сенга Аллоҳ барокатли қилсин ва иккингларни яхшилик устида жамласин” каби дуолар қилишлари суннат. Аммо фақирлар чақирилмаган тўйдаги таомларни Росулуллоҳ(с.а.в) энг ёмон таом деб номлаган, Абу Ҳурайра(р.а)нинг ҳадисида қуйдагича келган:

"شر الطعام طعام الوليمة يدعى لها الأغنياء ويترك الفقراء، ومن ترك الدعوة فقد عصى الله ورسوله صلى الله عليه وسلم".

“бойлар чақирилиб, камбағаллар чақирилмаган тўйдаги таом энг ёмон таомдир. Кимики чақириқни тарк қилса Аллоҳга ва Росули - соллаллоҳу алайҳи ва саллам - га осий- бўлибди”. Бухорий ривояти.

3. Хозирги озбек халки одатланган тўйлартмиздаги одатлар , мисол ексолди, куев кочти, ота корди, сеп йигди мазар еди ,пато тўй , салом солди каби одатларимиз ни шариатга мувофик ёки номувофик лигини хукми кандай?

Жавоб: бу каби амаллар мубоҳ, чунки қарондошлар, биродарлар бирор сабаб билан ёки ҳеч қандай сабабсиз йиғилиб ўтиришлари мубоҳ бўлиб, агар чақирилганларга таом ва ҳадялар улашиш мандуб. Абу Ҳурайранинг ҳадисида Пайғамбар(с.а.в):

«تَهَادَوْا تَحَابُّوا»

«Бир-бирингларга ҳадялар бериб туринглар, шунда бир-бирингларни яхши кўриб қоласизлар», деганлар. Бухорий ривояти. Аммо уларга диний маъно бериш бидъат бўлиб, ундай ниятда қилган ҳар қандай инсон ҳар бири учун гуноҳкор бўладилар.

4. Хозирги тўй одатларига кора янги уйланган куев оз жуфти халолига тўйни иккинчи кечаси якинлик килади . Бу шунчаки одатми ёки шарий талимми . Шу масалани шарий хукми кандай ?

Жавоб: бундай гап йўқ, лекин никоҳ куни «сен менга ҳалол бўлдинг» деб, шу кунгача умуман бегоналар бир бирларига либос каби йўлиқишлари, яъни хеч қандай кийимсиз бир бирларига кийим каби бўлишларини ҳисобга олиб, бир бирларига унис бўлгунларича суҳбат қилишлари, бирга нафл намоз ўқишлари ҳам мандуб амаллардандир.

Аллоҳ Таоло айтади:

هُنَّ لِبَاسٌ لَكُمْ وَأَنْتُمْ لِبَاسٌ لَهُنَّ

Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз [2:187]

балки баъзи мужтаҳидлар тўйни иккинчи куни, яъни никоҳ куни яқинлик қилиб, кейин эртасига тўй қилишни суннат дейишган. Анас(р.а) ривоят қилган ҳадисда:

أَصْبَحَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَرُوسًا بِزَيْنَبَ بِنْتِ جَحْشٍ ، وَكَانَ تَزَوَّجَهَا بِالْمَدِينَةِ ، فَدَعَا النَّاسَ لِلطَّعَامِ بَعْدَ ارْتِفَاعِ النَّهَارِ

“Росулуллоҳ(с.а.в) Зайнаб бинти Жаҳш(р.а)га куёв бўлган эди. Унга Мадинада уйланган эди. Эрталаб тургандан кейин одамларни таомга чақирдилар”. Бухорий ва муслим ривояти.

Бу ҳукмлар тўй ҳақида, тўй қилиш суннат бўлсада, унга қанча одам кўп бўлса шунчалик яхши бўлсада, лекин тўй қилишдан зарурроқ ишларни Аллоҳ Таоло фарз қилган. Шунинг учун бор эътиборимизу- нарсамизни фақат тўйларга сарифлашимиз иймонимизни нуқсонлик қилиб қўяди. Буни тушуниш учун бир мисол келтираман: шахар канализацияси ишдан чиқиб, тўйхонани нажосат босиб кетган бўлса, ҳар томон нажосат жойда “тўй қилиш”ни нима дейсиз?!

Фикр қилинг, нажосат босиб кетган жойни аввал бор куч билан тозалаш зурурми?!

“Тўйхонани” нажосат босганини мен эмас, Аллоҳ Таоло айтяпти, чунки бутларни ва мушрикларни, яъни куфрни Аллоҳ Таоло нажосат деб ҳукм қилган, ваҳоланки бизни ҳамма томондан куфр қамраб олган:

إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ

“албатта мушриклар нажасдур” . [9:28]

فَاجْتَنِبُوا الرِّجْسَ مِنْ الْأَوْثَانِ وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ

“бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз!” [22:30]

Шунинг учун биз – агар ҳақиқий мўмин бўлсак – ҳар бир нарсадан аввал бўйнимиздаги байъатни бор қилиш учун, жамиятни маънавий нажосатдан тозалаш учун бор кучимизни сарифлашимиз иймон талабидир. Чунки Муслим Нофеънинг шундай деганини ривоят қилди: Ибн Умар менга бундай деди: мен Росулуллоҳ Aнинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Демак Набий A ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилди, бўйнида байъатсиз ҳолда ўлган кимсани жоҳилият ўлими билан ўлибди, деб сифатлади, яъни яшашимиз ҳам нажосат ичида, ундан тазаланиш учун бор куч ва имконимиз билан ҳаракат қилишимиз энг зарур фарз эканлигини англатмоқда. Яна Росулуллоҳ(с.а.в): «Эътиборини Аллоҳдан бошқага қаратган ҳолда тонг оттирган одам Аллоҳдан эмас. Мусулмонларнинг ишига аҳамият бермаган ҳолда тонг оттирган одам мусулмонлардан эмас» деб мусулмонлар ишига беэътибор бўлган кимсани уларнинг сафидан чиқармоқда.

Бизни орзу-ҳаваслар эмас, балки Аллоҳ ва Росулунинг таълимоти бошқариш керак, Расул алайҳис-салоту вас-салом: «Сизлардан бирор киши то хоҳиши мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлмайди», - деб айтганлар.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.