Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Оддий мусулмон Қуддусга қандай ёрдам бера олади?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Оддий мусулмон Қуддусга қандай ёрдам бера олади?
        December 20, 2017, 18:44
Иқтибос

Ассалому алайкум!

Яҳудлар, саудлар мусулмонларни бошлиқлари ҳамаси сотилди. На армияси на бошқаси чурқ этмади. Биз оддий мусулмонлар нима қила оламиз? Қолимизда на куч бор на қудрат бор? Қўлимдан келгани худодан Умматга нусрат сўраш. Интернет орқали Қуддусда нима бўлаётганини ўқиб тамошабин бўлишдан бошқа нарса келмаяпти. Давлат ҳалқни ўзи билан ўзини овора қилиш учун ҳар-хил тузли тузсиз реформаларини қилаётипди. Биз оддий қўлида куч қудрати бўлмаган оддий мусулмонлар нима қилишимиз керак?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Оддий мусулмон Қуддусга қандай ёрдам бера олади?
        December 20, 2017, 19:24
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Исломни неъмат қилиб берган Аллоҳ Таоло уни қандай қилишни йўлини-“ТАРИҚАТИ”ни ҳам баён қилган, ўшани ўрганиб, ундан оғишмай ҳаракат қилиш билангина Уммат яна аввалги азизлик мақомига қайтади. Уни “АҚЛ”дан ёки “ВОҚЕЪЛИК”дан эмас, балки рисолатдан излаш керак, тўғрими?!

Ёки ҳаммасини ўрганиб, имкониздаги инсонларга ҳам ўргатиб бўлдингизми?! Ёки сиз билган даъватчилар жамоати жамиятдаги ўз васифасини бажариб бўлишдими?! Асли бу иш шахснинг иши эмас, яъни жамоат-“ҳизб”лар жамиятда нималарни қилиш керак?! Аллоҳ Таоло жамоатлардан талаб қилган ишлар нималардан иборат?! Қайсилари бажарилди, бир фикрлаб кўринг-а, кейин нима қилсак экан? - деб бош қотирсак...

Бугинги кунимизда Оламнинг ҳамма жойларида мусулмонлар зулумланаётган, ҳусусан, Сурия, Бирма, Сомали, Судан, Бангиладеш, Покистон, Афғонистон, шарқий Туркистон(уйғуристон), Ўзбекистон, Татаристон, Тожикистон ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонларда ҳам бегуноҳ инсонлар ўлдирилиб, ёш болалар етим қолаётган, аёллар хўрланиб, қамоқларга ташланаётган, айниқса муқаддас нарсаларимизгача аёқ ости қилишаётган бир вақтда мазлумларга ёрдам берадиган, золимларни тийиб қўядиган, ҳамда Аллоҳ ва Русули(с.а.в) рози бўладиган Ҳалифалик Давлатини тиккалашга ўз ҳиссасини қўшиш(бу амал ҳар бир мўминга фарз) ўрнига мужтаҳидларга хос бўлган ихтилофли мавзуъларни мунозара қилиш билан вақтларини, эътиборларини ўтказиш ҳам ачинарли ҳам кулгили...

Аҳир Покистондами, Суриядами... бўлиши кутилаётган Ҳалифалик Давлати ўша жойдаги мусулмонларникигина эмас, балки У Давлат бизнинг ҳам Давлатимиз бўлади, шундай эмасми ?! Сиз уни тезлатиш учун нима қиляпсиз? Нималарингиз билан ёрдам бераяпсиз?

Нималар қилиш кераклигини Қуръон ва Русулуллоҳ(с.а.в)нинг суннатларидан, яъни саҳиҳ ижтиҳоддан изладингизми ?! Аллоҳ Таоло ҳаммасини баён қилиб қўйган, фақат ўрганиб, ҳар бир ишни шаръий ҳукмга асосан қилиш қолган ҳалос. Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

– „Ва сизга - ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик". [16:89]

Ва айтади:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

– „Китобда бирон нарсани эътиборсиз қолдирмадик". [6:38]

Ёки уларни ўрганишга “сабрингиз” етмаяптими?! Ҳозир бу саволни мен бераяпман, Қиёматда – она ўз боласидан қочиб қоладиган даҳшатлик ўша Кунда – ичимизу, ташишимизни, ҳамма нарсани билгувчи Зот бу саволлар билан ҳисоб китоб қилади. Бир иш қилишга кучи етмай қолган қариялар каби дуо билан кифояланмоқчимисиз ёки умидини фарзанларига боғлаб, фарзандларини яхши тарбиялаётган аёллар каби бола тарбияси билан машғул бўлиб, зиммангиздаги фарзга ошина олмаяпсизми ёки у сизга ҳеч қандай алоқаси йўқдай бепарво юрибсизми?

Мўминлар учун бу фарзни адо қилишда ҳеч кандай иҳтиёрлик, эркинлик йўқ. Аллоҳ Таоло айтди:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

– „Аллоҳ ва пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир". [33:36]

У Давлатни қилиш учун ёки тезлатиш учун мужтаҳидга эҳтиёж тушаётгани йўқ, олимлар - Аллоҳ уларга ажру-мукофотини берсин, ўз раҳматига олсин - ҳаммасини баён қилиб қўйишган. Мужоҳидларга ҳам эҳтиёж йўқ, балки Исломни яхши тушуниб, Умматга Исломини тушунтирадиган ва шу йўлда бор имкониятидан келиб чиқиб ёрдам берадиган онгли, муҳлис мусулмонларга эҳтиёж бор, чунки Умматда милионлаган сонли армия малай ҳокимлар иҳтиёрида турибди, Уммат бойликларини ўндан бирини сарфлаб қўйса, имкониятидаги нарсалар билан ёрдам берса, кофирларнинг найрангларига алданмаса Ҳалифалик Давлатини тиккалаш кўз очиб-юмишдай тез бўлади. Ўша кундан бошлаб Умматга азизлиги қайтади, иншоАллоҳ. Бунинг учун Умматга Исломини ва зиммасидаги вазифасини тушунтириш керак. Лекин кофирлар ва уларнинг малайлари – ўзимиздан бўлган хоин етакчиларимиз ҳам Исломимизни тушуниб қолмаслигимиз учун имкон қадар кечга суришга, иложини қилишса умуман тушунмасдан, уларни айтганини қилиб юришимизни жуда хоҳлашади...

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.