Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қарзга сигир ё қўй олса.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қарзга сигир ё қўй олса.
        November 24, 2017, 19:56
Иқтибос

Асссаламу алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳу

Савол: Қарзга сигир ё қўй олса қарз берувчи менга қайтаришда болали ё бўғоз (қорнида боласи боридан) қайтарасан деса шу рибога алоқаси йўқми шундай қарзлашиш шариатда қандай?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қарзга сигир ё қўй олса.
        November 24, 2017, 20:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қарз ҳамма нарсада бўлаверади. Қарз эса фақат ўзининг навидаги нарса билан тўланиши шарт. Бир нарсани кўпроқ, озроқ ёки бошқа навидан қилиб, қайтариб олиш шарти билан қарз бериш ҳалол бўлмайди. Қарз фойда келтирса, унга рибо кирган бўлади. Бунга далил, Хорис ибн Абу Усома Али Р.А.дан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Пайғамбар С.А.В. фойда келтирадиган қарздан қайтарганлар». Яна бир ривоятда: «Фойда келтирган ҳар бир қарз, рибодир», дейилган. Ортиғи билан бериш эмас, чиройли адо этиш бундан мустаснодир. Абу Довуд Абу Рофиъдан ривоят қилади: «Пайғамбар бир бўталоқни салафга олдилар. У кишига садақа (закот) туяларидан келиб қолди. Менга ҳалиги кишининг бўталоғини тўлаб қўйишимни буюрдилар. Мен, фақат яхши туялар бор экан, холос, дедим. Шунда у киши, ўшанисини беравер, чунки яхши одам (қарзини-салафини) яхшилаб тўлаган одамдир, дедилар».

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.