Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Муслима аёл киши номаҳрам эркак ишчи ёллаши мумкинми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Муслима аёл киши номаҳрам эркак ишчи ёллаши мумкинми?
        November 14, 2017, 21:24
Иқтибос

Ассаламу алайкум биродарлар

Аллоҳ Таоала бутун дунёдаги мўминларни нусрати билан азиз қилсин.

Сизларга ҳам Аллоҳдан куч ғайрат тилайман.

Саволларим бор эди.

Рухсатилар билан берсам саволимни.

Исломда аёл киши ўзи хусусий массаж билан даволаш бўлими очиб ишлаши ва номаҳрам эркак ишчи ёллаши мумкинми.?

Аникрок килиб айтсам тиббий соҳа мутаҳасислиги бўлган аёл киши ҳусусий тиббий бўлим очиб 2 та массажист аёл ишчи 1 та юрист номаҳрам эркак кишини ёллаб ишлатиши жоизми. Аёллар факат аёл ва болаларни массаж билан даволайди. Факат тушунарсиз жойи бўлимни соҳиби булган аёл эркак юрист билан иш доирасида мулокот қилишлиги ва номахрам эркак мижозлар билан уларга тегишли аёллар хизмат килиши учун договор қилса жоизми?

Илтимос жавобини ёзиворсангиз.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Муслима аёл киши номаҳрам эркак ишчи ёллаши мумкинми?
        November 14, 2017, 21:56
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, бу иш – шариат доирасидан чиқмаслик шарти билан- жоиздир. Унинг тафсилотини “Исломда ижтимо низоми” китобидан, хусусан “исломий жамоат” деган темасидан муфассал ўрганишингиз мумкин. Биз ҳаммага шу асосдан туриб жавоб берамиз.

97-модда - Ислом давлатининг фуқароси бўлган лаёқатли ҳар бир шахс - эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар - ҳар қандай бошқармага ёки идорага мудир қилиб тайинланиши ва унда хизматчи бўлиб ишлаши мумкин.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.