Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Эмизилган бола!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Эмизилган бола!
        October 31, 2017, 15:15
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Аёл киши бир эркакка иккинчи аёл бўлиб тегса, ўша эркакнинг агар ўғил фарзанди бўлса ўша аёлга маҳрам бўлади. Энди ўша эрдан фарзанд кўрса ва бошқа аёлни фарзандини ҳам эмизса мисол опа синглисиними ва бошқани.. ўша емизган бола ерининг болларига ҳам маҳрам бўлиб қоладими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Эмизилган бола!
        October 31, 2017, 15:36
Иқтибос

Ва алайкум ассаламу ва рохматуллохи ва барокатух.

Энди ўша эрдан фарзанд кўрса ва бошқа аёлни фарзандини ҳам эмизса мисол опа синглисиними ва бошқани.. ўша емизган бола ерининг болларига ҳам маҳрам бўлиб қоладими?

Жавоб: фақат ўша янги туғулган бола ўша онанинг бошқа отадан бўлган фарзандларига ҳам, ўша онани эмаганларга ҳам маҳрам бўлади, яъни ҳаммаси бир бирларига маҳрам бўлади.

Аммо насл томондан ҳам, эмикдошлик томонидан ҳам онаси бўлмаса, унда бир бирларига номаҳрам бўладилар. Отасининг аёли бўлгани учунгина фақат ўша аёл, яъни отасининг бошқа аёллари фарзандларига абадий маҳрам бўлиб қолади.

Маҳрам аёллар Қурoон ва суннатда очиқ-ойдин айтиб ўтилган. Расулуллоҳ(с.а.в):

«إِنَّ الرَّضَاعَةَ تُحَرِّمُ مَا تُحَرِّمُ الْوِلاَدَةُ»

«Эмикдошлик ҳам бир туғишганлик ҳаром қилган нарсаларни ҳаром қилади», дедилар.

Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَنكِحُوا مَا نَكَحَ آبَاؤُكُمْ مِنْ النِّسَاءِ إِلَّا مَا قَدْ سَلَفَ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتًا وَسَاءَ سَبِيلًا

„Оталарингиз уйланган хотинларини никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса (бу ҳукм нозил бўлишидан илгари уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта, бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир“. [4:22]

Муфассалроқ билмоқчи бўлсангиз “Исломда ижтимо низоми” номли китобмизга қаранг.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.