Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Отани бола устидаги ҳақлари қанча?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Отани бола устидаги ҳақлари қанча?
        October 27, 2017, 17:05
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Акалар саломатмисизлар саволим бор эди.

Отани бола устидаги ҳақлари қанча?
Болани ота устидаги хаққи қайсилар?

Илтимос жавоб юборсейлар аввалдан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Отани бола устидаги ҳақлари қанча?
        October 27, 2017, 17:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Боланинг отаси зиммасидаги ҳаққи балоғат ёшига етгунча едириб-ичириш, кийим, уй-жой каби яшаш учун зарур бўлган нарсалар билан таминлаш фарз. Камолий эҳтиёжларига ҳам сарифлаш суннат. Аммо Табарий ўз тафсирида Саид ибн Мусайяб орқали Умардан ривоят қилган: «Умар чақалоқнинг унга инфоқ қиладиган эркак яқинларини ҳибсга олди, аёлларини қолдирди».

Асосийси тарбия бериш, Исломни ўргатиш, амал қилишга одатлантириб бориш ҳам фарз. Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар: «Болаларингиз етти ёшга етгач, уларни намозга буюринглар. Ўн ёшга етганида (намоз ўқимагани учун) уринглар ва уларнинг ётиш жойларини бошқа-бошқа қилинглар». Бу ҳадисни имом Аҳмад ўз «Муснад»ида ривоят қилган. Ҳуллас, вояга етгунча фарзандлар учун зарур бўлган нарсалар отанинг зиммасида бўлади.

Отанинг фарзанд зиммасидаги ҳаққи эса, озиқ овқатини тайёрлаб бериш, бирор жойга обориб қўйиш каби ота-онанинг ўзига алоқадор ҳизмати бўлса, бундай ишларда имкон қадар яхшилик қилиш, талабларига итоат қилиши вожиб. Бу ишни фарзандлардан биттаси ёки бошқа бир яқинлари қилиши билан бу вожиб соқит бўлмайди. Балки ҳар бир фарзанд шу ишга алоҳида аҳамият бериши керак. Пайғамбаримиз(с.а.в):

«رَغِمَ أَنْفُهُ ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُهُ ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُهُ، قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: مَنْ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ عِنْدَ الْكِبَرِ، أَحَدَهُمَا أَوْ كِلَيْهِمَا، ثُمَّ لَمْ يَدْخُلْ الْجَنَّةَ»

«Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин. Шунда: кимнинг, ё Росулуллоҳ? деб сўралди. Пайғамбаримиз: кимки ота-онасининг бири ёки иккаласи кексайган пайтига етсаю сўнг жаннатга кирмаса, дедилар». (Муслим ривояти). Фарзандларининг мулкидан ўзи учун руҳсатсиз олиши жоиз. Ўз мулкидек, биловларга ҳадия қилиб бериши ёки бировларнинг қарзини ўтаб қўйиш каби нарсаларга сарифласа бўлмайди. Лекин ўзи учун истемол қилиши жоиз. Росулулллоҳ(с.а.в):

“албатта, фарзандинглар касб қилган нарсангларни энг покизаларидандир. Бас молларидан еяверинглар”-деганлар. (ибну Можжаҳ ривояти).

Уларнинг ҳизматига алоқаси бўлмаган бошқа ишларда, масалан: ишлаш жойини ўзгартириш, уйланиш каби ишларда мундуб. Лекин уларни ранжитадиган ишларни қилиш ҳаром. Буни Аллоҳ Таолонинг:

«Уларга қараб «уф» тортма» [Исро: 23]

деган қавли далолатидан тушуниб оламиз.

Аммо Аллоҳ Таолонинг ҳукмига қарши чиқадиган ўринларда эса итоат қилинмайди.

Набий(с.а.в) дедилар:

«لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ»

«Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат қилинмайди». Аҳмад ривояти.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.