Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Демократияни куфр эканига оят ва хадисдан далил келтириб берсангиз?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Демократияни куфр эканига оят ва хадисдан далил келтириб берсангиз?
        October 27, 2017, 16:48
Иқтибос

Ассалому алайкум

Демократияни куфр эканига оят ва хадисдан далил келтириб берсангиз?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Демократияни куфр эканига оят ва хадисдан далил келтириб берсангиз?
        October 27, 2017, 17:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Демократия ўзи нима эканига қисқача тўҳталадиган бўлсак, Демократия ғарб сўзи ва атамаси бўлиб, «халқ ўзи чиқарган қонун билан ўзини бошқариши»,- демакдир. Яъни халқ мутлақ хўжайин - Сиёдат (хўжайинлик) соҳиби ҳам унинг ўзи, ҳокимият тизгини ҳам унинг қўлидадир. У ўз иродаси билан ўзи шуғулланиб, уни ўзи бошқаради. Халқ ўз ҳокимиятидан ўзга ҳокимият олдида жавобгар эмас. Сиёдат соҳиби деган эътибор билан, ўзи сайлаган депутатлар воситасида низом ва қонунларни чиқаради ва буларнн ўзи тайинлаган ҳоким ва қозилар воситасида ижро қилади. Ҳоким ва қозилар - халқ ҳокимият манбаи, деган эътибор билан - ўз ҳокимиятларини ундан оладилар. Ҳар бир шахс давлат қуриш, ҳокимларни сайлаш, низом ва қонунлар чиқаришда бир хил ҳуқуққа эгадир.

Демократия яъни халқ ўзини-ўзи бошқариши, бу бутун халқ бир жойга йиғилиб, ўзини бошқарадиган низом ва қонунларни ишлаб чиқиши ва ўз ишларини тасарруф қилишини, шунингдек суд фаолиятига доир ишлар билан шуғулланишини англатади.

Одатда бутун халқ ташриъий (қонун чиқарувчи) ҳайъат бўлиши учун бир жойга йиғилиши мумкин эмас. Шу сабабли, халқ қонун чиқарувчи ҳайъатга ўзининг бир қанча вакилларини сайлайди. Булар депутатлар палатаси (кенгаши)ни ташкил қилади. Демократия низомида, депутатлар палатаси (кенгаши) умумхалқ иродасини гавдалантиради ва у умумхалқ иродасининг сиёсий тимсолидир. Депутатлар палатаси (кенгаши) ҳукуматни тайинлайди ва халқ иродасини ижро этишга вакил ва ҳоким этиб, президентни сайлайди. Президент давлатни халқ чиқарган қонунлар билан бошқариш учун ҳокимиятни халқдан олади. Демак, халқ хўжайин. Қонунларни ҳам у чиқаради. Бу қонунларни ижро қиладиган ҳокимни ҳам унинг ўзи сайлайди.

Халқ хўжайин бўлиши, хўжайинлиги билан шуғулланиши ва ўз иродасини ўзи тўла бошқариши яъни ҳаётининг низом ва қонунларини чиқариши, ҳокимини сайлашни ҳеч қандай тазйиқ ёки зўравонликсиз амалга ошириши учун умумий эркинликлар асос бўлади. Демократия ҳар бир шахс учун ушбу эркинликлар тўла таъминланишини шарт қилади. Токи халқ тўла эркинлик билан ва ҳеч қандай тазйиқ ёки зўравонликсиз ўз сиёдати - хўжайинлик ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва ўз иродасини ўзи тўла бошқариш имконига эга бўлсин.

Бу умумий эркинликлар қуйидаги тўрт эркинликда ўз ифодасини топган:

1) Эътиқод эркинлиги.

2) Фикр эркинлиги.

3) Мулк эркинлиги.

4) Шахс эркинлиги.

Исломда эса ҳукм Аллоҳ Таолоники, ҳар бир нарсага фақат у ҳукм чиқаради ва ундан бошқаси ҳукмга шерик бўлиши шикр, куфр. Ақидада-ю, фикрда ҳам, мулк-ю, шахсда ҳам умуман эркинликлар йўқ, шариатга мутлақ таслим бўлиши шарт эканлигининг далилларидан баъзилари қуйдагича:

Аллоҳ таоло айтади:

إِنْ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ

– „Ҳукм (чиқариш) фақат Аллоҳникидир". [6:57]

Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا

– „Пайғамбар сизларга нимани келтирган бўлса олинглар, нимадан қайтарган бўлса қайтинглар". [59:7]

Яна айтади:

فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ

–„Йўқ Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўмин бўлмайдилар". [4:65]

Яна айтади:

وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ

– „Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга қайтарилур".[42:10]

Яна айтади:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ

– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Аллоҳ ва пайғамбарига қайтарингиз". [4:59]

Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисларда айтадилар: «Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган бирор-бир ишни қилса, у мардуддир». «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у мардуддир».

Аллоҳ таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

– „Ва сизга - ҳамма иарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик". [16:89]

Ва айтади:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

– „Китобда бирон нарсани эътиборсиз қолдирмадик". [6:38]

Яна айтади:

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الاِسْلاَمَ دِينًا

– „Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим". [5:3]

Унда ҳеч кандай иҳтиёрлик, эркинлик йўқ. Аллоҳ Таоло айтди:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

– „Аллоҳ ва пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир". [33:36]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.