Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Islomda siyosiy muholafatchilikning hukmini dalillari bilan izohlab bersangiz?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Islomda siyosiy muholafatchilikning hukmini dalillari bilan izohlab bersangiz?
        October 17, 2017, 11:46
Иқтибос

Assalomu alaykum.

Men saytlaringizni qiziqish bilan kuzatib boraman.

Bir savolim bor edi:

Islomda siyosiy muholafatchilikning hukmini dalillari bilan izohlab bersangiz?

Alloh rozi bolsin.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Islomda siyosiy muholafatchilikning hukmini dalillari bilan izohlab bersangiz?
        October 17, 2017, 11:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Халифаликка талабгор бўлиш ва бу борада ўзаро рақобатлашиш ҳамма мусулмонларга жоиз бўлиб, макруҳ эмас. Халифа бўлиш учун ўзаро рақобатлашишдан қайтарувчи ҳеч қандай насс келмаган. Мусулмонларнинг Бани Соида гузарида халифаликка талабгор бўлиб ўзаро рақобатлашганлари собит бўлган. Ваҳоланки ўшанда Росулуллоҳ Aнинг муборак жасадлари тўшакларида ўраб қўйилган бўлиб, ҳали дафн қилинмаган эди. Шунингдек шўро аҳли бўлган олти улуғ саҳобанинг – Аллоҳ улардан рози бўлсин – халифа бўлиш учун ўзаро рақобатлашганлари ҳам собит бўлган. Бу ҳамма саҳобаларнинг кўз ўнгида рўй берган. Улардан ҳеч ким бунга қарши чиқмаган ва бу ўзаро рақобатлашувни маъқуллаганлар. Бу эса халифа бўлиш учун ўзаро рақобатлашиш жоизлигига, унга талабгор бўлиб, ҳаракат қилиш, унга эришиш учун раъйга раъй билан, ҳужжатга ҳужжат билан қарши туриб ўзаро курашиш жоизлигига саҳобалар ижмо қилганига далолат қилади. Аммо ҳадисларда амирликка талабгор бўлишдан қайтарилганига келсак, у Абу Зарр каби амирликка лаёқати бўлмаган заиф кишиларни қайтаришдир. Аммо амирликка ярайдиган кишиларнинг унга талабгор бўлишлари жоиз. Бани Соида гузари ҳодисаси ва шўро аҳли бўлган олти саҳоба ҳодисасидаги ижмо бунга далилдир. Демак ворид бўлган ҳадислардаги қайтарув амирлик ёки халифаликка ярамайдиган кишиларга тегишлидир. Аммо ярайдиган кишиларнинг унга талабгор бўлишлари жоиздир. Росулуллоҳ Aнинг амирликка талабгор бўлишдан қайтарганларини, сўнгра унга талабгор бўлиш, унинг учун ўзаро рақобатлашиш ижмо билан дуруст бўлганини шундоқ тушуниш керакки, бу қайтариш мутлақ қайтариш эмас, балки амирликка ярамайдиган, унга лаёқати бўлмаган кишиларни талабгор бўлишдан қайтаришдир.(“Исломий шахсия” иккинчи китобдан).

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.