Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қуръон ўқиш ҳакида
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қуръон ўқиш ҳакида
        October 2, 2017, 07:35
Иқтибос

Ассалому алайкум

Қуръон ўқиш ҳакида саволим нечта харфда забар О ўқилади масалан қоф. ро, зод, хо, сод, зо шуларда о деб ўқилиши тугрими? Аллоҳ сузида ҳам лом кейин о ўқилади тўгрими?

Базилар (о) ўқилмайди (а) фақат йугон айтилади деб бошимни огритяпти , шуни тушинтириб берсангиз жавоб ун олдиндан жазакаллоҳу хойрон

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қуръон ўқиш ҳакида
        October 2, 2017, 07:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуръонни тўғри ўқиш фарз бўлиб, тўғри ўқишни ўргатиш фарзи кифоя. Жавроил(а.с) Қуръонни қандай ўқиб берган бўлса, Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам ўшандай қилиб асҳобларига ўргатар ва шунга тарғиб қилар эди. Бу таълим шундай оғзаки услуб билан авлоддан авлодга ўтиб келди. Кейинчалик араб тилига ўзгартиришлар кўпайган сари Қуръонни қандай нозил бўлса ўшандай ўқиш мушкиллашди. Учинчи ҳижрий асрдан бошлаб Қуръонни тўғри ўқишни таълим берадиган қонун-қоидалар учун қўлламаларга асос солинди ва у “тажвид” – “чиройли, пуҳта ўқиш” деб номланди. Тажвидни ўрганиш ва Қуръон ўқишда амалий қўллаш фарзи айнлигига мужтаҳидлар иттифоқ қилишган. Тажвидни таълим бериш эса фарзи кифоя. Шунинг учун саволда келган мавзуъларни ечиб кўйиш билангина мақсад ҳосил бўлмайди. Чунки тажвид китобчасида Қуръонни тўғри ўқиш учун етарлича таълимотлар бор. Баъзисини ўрганишнинг ўзи билан фарз адо бўлмайди. Шунинг учун ўша таълимотни муфассал ўрганиш керак. Тажвид китобчалари жуда сероб, уни қунт билан яхшилаб ўрганиш, амал қилиш ҳар бир мўминга вожиб.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.