Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ.
Қуръон совчи келган вақтда аёлни турмушга беришдан тўсишни тақиқлаган. Аллоҳ Таоло дейди:
} فَلَا تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ {
„Бас, уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!“ [2:232]
Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисга кўра: «Мен синглимни бир кишига турмушга бердим. Кейин уни талоқ қилди. Иддаси тугаган вақтда яна қўлини сўраб келди. Шунда мен унга дедим: «Синглимни сенга турмушга бердим ва сени фойдалантирдим ва ҳурмат қилдим. Кейин сен уни талоқ қилдинг. Сўнг келиб унинг қўлини сўраяпсан. Аллоҳга қасамки, у сенга ҳеч қачон қайтмайди». У безарар киши эди. Аёл ҳам унга қайтишни хоҳларди. Кейин Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди. „Бас, уларни тўсманг!“. [2:232]. «Энди никоҳлаб бераман, эй Расулуллоҳ?», дедим ва унга никоҳлаб бердим». Бошқа бир ривоятда эса: «Қасамимга каффорат бердим ва синглимни унга никоҳлаб бердим», дейилган. (Бухорий ривояти). Тўсишнинг маъноси - аёл турмушга чиқаришларини талаб қилган вақтда уни турмушга чиқармаслик. Бу иш ҳаром бўлиб, уни қилган киши фосиқдир. Аёлни турмушга чиқишдан ман этган ҳар бир киши бу иши учун фосиқ бўлади. Фуқаҳолар ҳам тўсқинлик қилиш билан киши фосиқ бўлишини баён қилишган. Қачон аёлга турмушга чиқиш таклиф қилинса ёки турмушга чиқишни ўзи талаб қилса, қандай йўл тутиш - рози бўлиш ёки рад этиш ёлғиз унинг ихтиёрида бўлади.
Ҳозирдаги никоҳ ишлари ҳанафия мазҳаби асосида бўлганидан жувон бўлса валисини иштирок этишини ёки изни шарт қилинмайди. Аммо биз, хоҳ қиз бола бўлсин, хоҳ жувон бўлсин валиси шарт деб биламиз. Валиси энг аввал балоғат ёшидаги ўғли, набираси, у бўлмаса отаси, бобоси ва ҳоказо. Лекин отаси бор бўлса ва у мусулмон, оқил бўлса, акаси ёки укаси валий ҳисобланмайди ва бу ҳолатда унинг иштироки ёки изнининг аҳамияти йўқ.
Муттақий.
|