Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳа, ҳозирга келиб кўпчилик Исломий давлат соясида яшашни орзуқиб кутишаяпти. Лекин асосий камчилик Исломий ҳаёт қандай, яъни фикрат қандай ва Исломий ҳаётни ҳаётга қандай олиб келинади, Исломни тариқати қандай эканлигини жиддий ўрганилмаганидан бу иш ортга сурилмоқда. Ислом давлатини ҳаётга қайтиши фақат Аллоҳ Таолога ёки фақат бандаларига тааллуқли иш эмас. Балки бандалар ўзидан бўладиган ишни қилади. Шунда Аллоҳ Таоло бу неъматини бандаларига ўзи хоҳлаган вақтда, шунга лойиқ жойда рўёбга чиқаради, яъни бу иш бандаларнинг зиммасидаги фарз ва уни рўёбга чиқиши учун ҳар бир мўмин бор имкониятини сарифлаши қатъий талаб қилинган бўлиши билан бирга, қазога таалуққли иш бўлиб, қачон ва қаерда тикланиши ёлғиз Аллоҳ Таолога маълум. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“. [13:11]
Бу иш фақат Росулуллоҳ(с.а.в) куфр жамиятида қандай қилиб Исломий ҳаётни барпо қилганлигидаги ишлари асос ва намуна қилиб олиниши шарт, чунки Аллоҳ Таоло айтади:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ибрат бордир”. [33:21]
Умуман олганда Росулуллоҳ(с.а.в)дан намуна олиб, қандай тиккалаган бўлса ушандай қилинади, лекин тафсилоти эса бизнинг китобларда муфассал баён қилинган. Асли бизнинг ҳаракатимиздаги асосий мақсадимиз ҳам, бор амалларимиз ҳам Аллоҳ Таоло бандаларига неъмат қилиб нозил қилган ҳаётни амалга ошириш. Унинг қисқача изоҳи қуйдагича:
Аслида ёмон иш ҳам, яхши иш ҳам тушунча асосида қилинади. Тушунчалар қалбдаги асослардан келиб чиқади. Бу асосларни “ақида” деб ишлатилган. Бу ақидалар ҳамма тушунчаларга асос бўлишга ярайдиганлари ҳам бўлади, масалан: Ислом ақидаси. Ёки баъзи соҳагагина ишлайди, масалан: туй каби маросимлар ёки кийинишни эскидан, ота-боболаридан давом этиб кетаётган жоҳилий эътиқодлардан олиш каби, масалан: тўйларда қилинадиган ишлар; ароқ ичиш, кечқурун базм қилиш ёки яқинлари ўлган аёллар қора кийим кийишлари, уч, қирқ ва йил каби маросимлар ва ҳоказо.
Шунинг учун ҳаётдаги нотўғри ишларни тўғрилаш аввал ақидани тўғрилашдан бошланади. Бу айнан Росулуллоҳ(с.а.в)нинг йўли. Баҳс-мунозаралар, ҳаётда бўлаётган ноҳақликлар, зулмлар баҳс майдонига ташланиб, бундай разил ишларнинг одатий ҳолда давом этиши шу нарсаларни жорий қилиб турган бузуқ ақида эканини ва унга алтернатива бўлган, тўғри ечим деб билган саҳиҳ ақидани, ҳатто ундаги бир қанча ҳукмларни ақлий далиллар билан тушунтирилади. Бу билан ақлли ва соф қалбли инсонлар ҳаётини тўғри асосда бошлайди ва зулматда яшашдан қутилиш йўлларини излаб қолади. Демак, тўғри ақидани қониқарли қилиб тушунтириш ақли муҳидга тобе бўлмаган, табиати тоза инсонлар учун етарли. Аммо табияти тоза, ҳақ учун фидоий бундай инсон ҳам муҳиднинг таъсиридан ақидаси талаби бўйича ҳаракат қиломай қолиши ҳам мумкин. Инсониятнинг саййиди, тақводорларнинг устози Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам урфга қирши чиқишдан тараддудга тушган, бир қанча муддат таъсирланган, шунда Аллоҳ Таоло ушбу оятларни нозил қилган:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُبِينًا(36) وَإِذْ تَقُولُ لِلَّذِي أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَأَنْعَمْتَ عَلَيْهِ أَمْسِكْ عَلَيْكَ زَوْجَكَ وَاتَّقِ اللَّهَ وَتُخْفِي فِي نَفْسِكَ مَا اللَّهُ مُبْدِيهِ وَتَخْشَى النَّاسَ وَاللَّهُ أَحَقُّ أَنْ تَخْشَاهُ فَلَمَّا قَضَى زَيْدٌ مِنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا لِكَيْ لَا يَكُونَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ حَرَجٌ فِي أَزْوَاجِ أَدْعِيَائِهِمْ إِذَا قَضَوْا مِنْهُنَّ وَطَرًا وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ مَفْعُولًا(37)مَا كَانَ عَلَى النَّبِيِّ مِنْ حَرَجٍ فِيمَا فَرَضَ اللَّهُ لَهُ سُنَّةَ اللَّهِ فِي الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلُ وَكَانَ أَمْرُ اللَّهِ قَدَرًا مَقْدُورًا
Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди.
И з о ҳ. Ушбу оят пайғамбар алайҳис-саломнинг аммалари Умму Айманнинг қизи Зайнаб бинти Жаҳш ҳақида нозил бўлгандир. Пайғамбаримиз Зайнабни ўзларининг асраб олган ўғиллари Зайд бин Хорисага хотинликка сўраб совчи бўлиб борганларида, у унамасдан: «Ё Расулуллоҳ, ахир мен Қурайшнинг энг олий насабли аёлларидан бўлсам, Зайд эса куни кеча озод бўлган қул бўлса, қандай қилиб у менга муносиб бўлсин», дейди. Шунда пайғамбар алайҳис-саломга юқоридаги оят нозил бўлгач, ноилож қолиб, ўз розилигини беради ва Зайдга никоҳлаб берилади. Лекин Зайд билан Зайнабнинг турмушлари яхши бўлмайди. Чунки Зайнаб эрига нописандлик билан муомалада бўлар ва мудом унга ўзининг олийнасаб эканини пеш қилаверар эди. Охир оқибат Зайд пайғамбарнинг олдиларига Зайнаб ҳақида шикоят қилиб келиб, у билан бирга ортиқ яшай олмаслигини айтади. Дарвоқе, бу орада Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар алайҳис-саломга ваҳий келган бўлиб, унда Зайд Зайнаб билан ажрашиб кетишлари ва пайғамбар Зайнабга уйланишлари ҳақида хабар берилган эди. Лекин пайғамбар алайҳис-салом одамларнинг «Муҳаммад ўзи асраб олган ўғлининг хотинига уйланди», деб таъна қилишларидан чўчиб бу ваҳийни ошкор қилмай келар эдилар. Шунинг учун ҳам Зайд келиб хотини билан ажрашмоқчи эканини билдирганида, унга сабр қилишни маслаҳат берадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига мана шу иши учун танбеҳ беради.
(Эй Муҳаммад), эсланг, сиз Аллоҳ (Исломга ҳидоят қилиш билан) инъом-марҳамат қилган ва сиз (қулликдан озод қилиб, ўзингизга ўғил қилиб олиш билан) инъом қилган кишига (яъни Зайд бинни Хорисага): «Жуфтингни ўз ҳузурингда ушлагин (яъни талоқ қилишга шошмагин), Аллоҳдан қўрқгин», деб Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани ичингизга яширган эдингиз ва Аллоҳдан қўрқишингиз ҳақроқ бўлгани ҳолда, сиз одамлардан (яъни уларнинг таъна қилишларидан) қўрққан эдингиз. Бас, қачонки Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо қилишгач (яъни уларни талоқ қилишгач) уларнинг (хотинларига уйланишларида танглик бўлмаслиги учун (шундай) қилдик). Ва Аллоҳнинг амри иродаси қилингувчи бўлди. Аллоҳ пайғамбарга фарз қилган (яъни ҳалол қилган) нарсада унга бирон танглик бўлмас. (Бу) илгари ўтган (пайғамбарлар) ҳақидаги Аллоҳнинг йўли – қонунидир (яъни улар учун ҳам Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларда ҳеч қандай танглик бўлмаган). Аллоҳнинг амри иродаси тақдири азалий бўлди. [33:36-38]
Шунинг учун урфлар ўнгланиши керак, чунки ақли нафсидан ғолиб бўлган, атроф муҳитдан юқори кўтарилиб олган шахслар вакеъликда жорий бўлаётган ишлардан, нотўғри урфлардан таъсирланмайди. Балки ақидаси талаб қилаётган ва чуқур изланиш, ёрқин тафаккур қилиш билан аниқ ечиб, тиниқ тасаввур қилиб олган ҳаёт тарзини, ўзи каби векеликдан таъсирланмасдан, воқеъликни тасаввуридаги янги хаёт системасига ўзгартиш учун бел боғлаган жамоат билан ҳаммани эътиборида турган уфрларни бирин кетин ўзгартириш керак. Шунда бузук уфрдан таъсирланиб, зулматда яшашга одатланган инсонлар ҳам ҳаётдаги бузуқликларни хис қила бошлайди, тўғри ҳаёт учун интилади ва омма ичида ноҳақликлардан нафратланиш, ҳақиқатларни рўёбга қичаришга интилишлар кучаяди. Бу бузуқ вокеъликни келтириб чиқарган системани алмаштириш учун ҳаракат қилаётганлар янги ҳаёт тарзини тасаввур қилмасдан бу ишни даъво қилишлари ўз халқига ҳиёнат бўлади.
Энди урфларни эса якка шахс ёки бир неча шахслар ўзгартиро алмайди, балки бир жамоа-ҳизб иш олиб бориши керак. Бу айнан Росулуллоҳ(с.а.в)нинг тариқатлари, бундан бошқа йўли йўқ. Шунинг учун аввало жамиятни тўғри тартибга соладиган системани ўрганиш керак. Бу шу жамиятда яшаётган кўпчиликка очиқ, равшан бўлиши билан ҳамма шундай системани амалга ошириш учун бир жон ва бир тан бўлиб ҳаракат қилишади.
Ҳаётни тўғри тартибга соладиган бу система фақат Ислом. Уни ўрганмасдан туриб жамиятдаги бузуқликлар ҳам, уларни тўғрилаш тариқати ҳам тўғри кўринмайди, яъни ҳар бир нарсага Ислом билан қараш учун шаръий ҳукмларни билиш керак. Масалан: кофирларга қарам бўлиб қолиш ҳар қандай арзимас бўлса ҳам ҳаром эканини билмай туриб, халқаро ташкилотларга боғланиш тўғри ва зарур ишдек кўринади. Аммо улар мустамлака қилишнинг замонавий услуби эканини билиш қийин бўлади.
Демак, вокеълик бузуқ бўлса, шу бузук воқаъликни вужудга келтираётган системани ва унинг асоси бўлган ақидани хатолиги очиб ташлаш керак. Бу ишга омма ичидан лойиқ одамлар Росулулоҳ(с.а.в) Арқам ибн Абу Арқам(р.а)нинг уйида тарбиялаганлари каби алоҳида юзма-юз ўтириб пуҳта таёрланишлари керак. Улар билан жамиятни ўзгартиришга етарли сондаги ҳизб ташкил бўлгандан кейин эътибор бузуқ урфларга ва уларни келтириб чиқараётган қонунларга қаратилиши керак. Шунда ҳозирги бузуқликларни бошида демократияни тарғиботчилари ва шу асосидаги қонунлар, ўша асосдаги ташкилотлар тургани равшан бўлади. Муфассал ўрганиш учун “уюшма” ва “ҳизбут таҳрирнинг тушунчалари” каби китобларига ёки сайтимизда улар учун изоҳлар бериб, кенгайтирилган овозли тасмаларга мурожаат қилинг.
Абу Зар.
|