Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Пайгамбарни авлодига фақат ўзини авлоди уйлансин
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Пайгамбарни авлодига фақат ўзини авлоди уйлансин
        September 9, 2017, 10:20
Иқтибос

Ассаламу алейкум

Бродар биз ўзбекларда Хўжалар бор билсангиз керак биз пайгамбарни с.а.в авлодимиз дейишади, биз қорачаларга қиз бермайди қиз олиш мумкин экану бериш мумкин эмасмиш. Бу ҳақда Куронда тавсиридами ёки ҳадисдами келганми шу тўгрисида пайгамбарни авлодига фақат ўзини авлоди уйлансин аралашмасин бошқаларга???

Яна бир савол … лўлиларга ҳам уйланиб бўлмайди дейди бу ҳақида?

Жавоб учун жазакаллоҳу ҳойрон!

Аллоҳ Рози бўлсин сизлардан...

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Пайгамбарни авлодига фақат ўзини авлоди уйлансин
        September 9, 2017, 10:59
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. Энди эр ва хотин ўртасидаги тенглик масаласига келсак, шариатда унинг ҳеч қандай асоси йўқ. У фақат ёлғон ҳадисларда келган. Қуръони Карим ва саҳиҳ ҳадислар унга қарши туради. Ҳар бир муслима ҳар қандай муслимнинг тенгидир ва ҳар бир муслим ҳар қандай муслиманинг тенгидир. Эркак ва аёл ўртасида мол-дунёда, ҳунарда, насл-насабда ёки бошқа жиҳатлардан фарқлар бўлишининг ҳеч қандай қиймати йўқ. Шунга кўра, кўча супурувчининг ўғли амирул-мўмининнинг қизига тенг ва сартарошнинг қизи амирнинг ўғлига тенг. Барча мусулмонлар бир-бирларига тенгдирлар. Аллоҳ Таоло дейди:

„Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир“. [49:13]

Пайғамбар (с.а.в) Қурайш зодагонларидан бўлган аммаларининг қизи Зайнаб бинти Жаҳшни Зайд ибн Ҳорисага никоҳлаганлар. Ваҳоланки, Зайд озод қилинган қул эди. Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: «Бир қиз Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига келиб: «Отам акасининг ўғлининг мавқеини кўтариш учун мени унга турмушга берди», деди. Шундан сўнг қизга ихтиёр берилди. Қиз: «Мен отам қилган ишга ижозат бердим. Лекин мен ихтиёр оталарнинг қўлида эмаслигини аёлларга билдириб қўйишни истадим», деди». (Ибн Можа ривояти). Қизнинг «мавқеини мен туфайли кўтариш учун», деган сўзининг маъноси акасининг ўғлининг шаъни менга уйлантириши туфайли кўтарилади, демакдир. Бу яна англатадики, отаси қизининг розилигисиз уни эрга берган. Қиз амакисининг ўғли унга тенг эмаслиги учун эмас, балки ўзи рози эмаслиги туфайли уни ўзига уйланишга нолойиқ деб топган. Абу Ҳотим Мазанийдан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг шундай деб айтганлари ривоят қилинади:

«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ. ثَلاَثَ مَرَّاتٍ»

«Агар ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар. Агар шундай қилмасанглар, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, агар унинг тенги бўлмаса ҳамми?», дейишганда: «Агар сизнинг ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар», деб уч марта айтдилар». Термизий бу ҳадисни Абу Ҳурайрадан ҳам ривоят қилган. Унинг лафзи қуйидагича:

«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Агар дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши сизларга совчи юборса, уни уйлантириб қўйинглар (қизларингизни беринглар). Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади». Бу ҳадис бошқа йўллар билан ҳам ривоят қилинган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Абу Ҳинд Пайғамбар (с.а.в)нинг бошларининг тепа қисмидан қон олди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в):

«يَا بَنِي بَيَاضَةَ أَنْكِحُوا أَبَا هِنْدٍ وَانْكِحُوا إلَيْهِ»

«Эй Бани Баёза, Абу Ҳиндни уйлантириб қўйинглар ва унинг қизларига уйланинглар», дедилар». (Ҳоким ривояти). Ҳанзала ибн Абу Суфён Жамаҳий онасидан ривоят қилади: «Абдурраҳмон ибн Авфнинг синглиси Билолнинг хотини эди». (Доруқутний ривояти). Бу далиллар эр-хотиннинг ўртасида тенглик бўлишининг эътибори ва ҳеч қандай қиймати йўқлигини очиқ баён қиляпти. Ҳар бир аёл бирор эркакнинг ўзига эр бўлишига рози бўлса, унга ўзининг розилиги билан турмушга чиқади. Шунингдек, ҳар бир эркак бирор аёлнинг ўзига хотин бўлишига рози бўлса, унга уйланаверади, тенгликнинг ҳеч бир эътибори йўқ. Ибн Умар Пайғамбар (с.а.в)дан ривоят қилган:

«الْعَرَبُ أَكْفَاءٌ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ قَبِيلَةٌ لِقَبِيلَةٍ، وَحَيٌّ لِحَيٍّ، وَرَجُلٌ لِرَجُلٍ، إلاَّ حَائِكٌ وَحَجَّامٌ»

«Араблар бир-бирларининг тенгидирлар. £абила ³абиланинг, маҳалла маҳалланинг, киши кишининг тенгидир. Илло тў³увчи ва ³он олувчи (уларнинг тенги эмас)» ҳадиси асоси йўқ ва ботил ҳадисдир. Ибн Абу Ҳотим бу ҳадис ҳақида отасидан сўраганида, отаси: «мункар», деган. Ибн Абдулбарр: «Бу мункар, тўқима ҳадис», деган. Баззор Муоздан ривоят қилган:

«الْعَرَبُ بَعْضُهُمْ أَكْفَاءُ بَعْضٍ، وَالْمَوَالِي بَعْضُهُمْ أَكْفَاءُ بَعْضٍ»

«Араблар бир-бирларига тенгдир. Озод ³илинган ³уллар бир-бирларининг тенгидир», деган ҳадиснинг исноди заиф. Энди Барира ҳақидаги ҳадисга келсак: Пайғамбар (с.а.в) Барира озод қилинган вақтда унга:

«قَدْ عَتَقَ بُضْعُكِ مَعَكِ فَاخْتَارِي»

«Сен билан бирга никоҳинг ҳам озод бўлди, ўзинг танла», дедилар. (Бу ҳадисни Доруқутний Оиша (р.а)дан ривоят қилган). Бу ҳадис тенгликка далолат қилмайди. Чунки унинг эри қул бўлган. Агар қулга турмушга чиққан чўри озод қилинса, унга қулнинг зиммасида қолиш ёки никоҳини бузиш ихтиёри берилади. Унда тенгликка далолат йўқ. Бариранинг эри қул бўлганига далил Қосим Оишадан қилган ривоятдир: Барира қулнинг хотини бўлган. Оиша(р.а) уни озод қилганларида, Расулуллоҳ (с.а.в) унга:

«اخْتَارِى فَإِنْ شِئْتِ أَنْ تَمْكُثِى تَحْتَ هَذَا الْعَبْدِ، وَإِنْ شِئْتِ أَنْ تُفَارِقِيهِ»

«¤зинг танла, хоҳласанг бу қулнинг хотини бўлиб қолгин, хоҳласанг у билан ажрашгин», деб айтганлар. (Аҳмад ривояти). Муслим Урвадан, у Оишадан ривоят қилади: «Барира озод қилинди, унинг эри қул эди. Расулуллоҳ (с.а.в) унга ихтиёр бердилар. Агар унинг эри ҳур бўлганда эди, Барирага ихтиёр бермаган бўлар эдилар». (Муслим ривояти). Қуйидаги:

«لاَ تُنْكِحُوا النِّسَاءَ إِلاَّ مِنَ الأَكْفَاءِ، وَلاَ تُزَوِّجُوهُنَّ إِلاَّ مِنَ الأَوْلِيَاءِ»

«¤зларингизга тенг аёлларгагина уйланинглар ва аёлларни ўзларингизга я³ин одамларгагина узатинглар» ҳадиси асоси йўқ, заиф ҳадисдир.

Юқорида келтирилган фикрларга кўра, тенглик лозимлигига далил бўладиган нусуснинг йўқлиги маълум бўлди. Тенглик ҳақида гапирувчилар келтирган нусуслар эса ботил нусуслар ёки уларни бирор жиҳатдан далил қилиб келтириб бўлмайди. Тенгликни шарт қилиш Расулуллоҳ (с.а.в)нинг қуйидаги сўзларига зид келади:

«لاَ فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلى عَجَمِيٍّ إِلاَّ بِالتَّقْوَى»

«Арабнинг ажамдан ҳеч қандай афзаллиги йўқ, магар бўлса тақво биландир». (Аҳмад ривояти). Шунингдек, Қуръоннинг қатъий матнига ҳам зид келади. Аллоҳ Таоло дейди:

„Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир“. [49:13]

2.… лулиларга хам уйланиб булмайди дейди бу хаккидачи? Деган саволга келсак, лўлилардан мусулмон бўлганлари бор ёки бузуқ эътиқодларда давом этаётганлари бор. Шариат мусулмон эркакка, миллати қандай бўлишидан қатъий назар фақат муслима ва аҳли китобларгагина уйланишларига, аммо аёлларга фақат мусулмон билан никоҳланигагина руҳсат берган, бошқаси ҳаром.

Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло муслимга аҳли китобдан бўлган яҳудий ёки насроний аёлга уйланишга рухсат берган. Аллоҳ Таоло дейди:

„Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай, маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари китоб берилган кимсалардан бўлган, ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир“. [5:5]

Демак, китоб берилган кимсалардан бўлган покиза аёллар мусулмонлар учун ҳалол эканлигини оят очиқ баён қиляпти. Мусулмон киши бу оятга амал қилган ҳолда китобий аёлга уйланиши жоиз. Зеро, китоб берилган кимсалардан бўлган покиза аёллар мусулмонлар учун ҳалол эканлиги зикр қилиб ўтилди. Яъни, уларга уйланишингиз сизлар учун ҳалол. Аммо муслима аёл китобий кишига турмушга чиқиши эса шаръан ҳаром бўлиб, асло мумкин эмас. Агар никоҳ қуришган бўлса, у қонуний кучга эга бўлмаган ботил никоҳ бўлади. Муслима аёлнинг китобий кишига турмушга чиқишининг ҳаромлиги Қуръонда очиқ айтилган. Аллоҳ Таоло дейди:

„Эй мўминлар, қачон сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар уларни (яҳни уларнинг иймонларини) имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонларини жуда яхши билгувчидир. Бас, агар сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! У мўминалар (кофирлар) учун ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўминалар) учун ҳалол эмасдир“. [60:10]

Бу нусусда фақат битта маънодан бошқасининг эҳтимоли йўқ. У ягона маъно шуки, муслима аёл кофирлар учун ҳалол бўлмайди ва кофирлар ҳам муслима аёллар учун ҳалол бўлмайдилар. Эрнинг кофир бўлиши у билан муслима аёл ўртасидаги никоҳни қонуний тусга киритмайди. Аллоҳ Таоло дейди:

„Бас, агар сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар!“ [60:10]

Оят кофирлар сўзини ишлатиб, мушриклар сўзини ишлатмади. Токи «кофирлар» сўзи барча кофирни ўз ичига олсин, улар мушрик бўладими ёки аҳли китоб бўладими, барчасига умумий бўлсин. Аҳли китоб бўлган насроний ва яҳудийнинг кофир эканлиги Қуръон нусусларида очиқ айтилган. Аллоҳ Таоло дейди:

„На аҳли китоблардан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизларга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик тушишини истамайдилар“. [2:105]

„Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яҳни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва «айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз», дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар - ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар. Бундай кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйганмиз“. [4:150-151]

Аҳли китоб Муҳаммад (с.а.в)нинг пайғамбарликларига иймон келтирмайди. Демак, улар кофирлардир. Аллоҳ Таоло дейди:

„«Аллоҳ - Масийҳ ибн Марямдир», деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир“. [5:17]

„«Аллоҳ учтанинг (яҳни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўлдилар“. [5:73]

„Аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар то уларга очиқ ҳужжат келгунича (куфрдан) ажрагувчи бўлмадилар“. [98:1]

„Албатта, аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар…“. [98:6]

„У аҳли китоблардан кофир бўлган кимсаларни биринчи тўплашдаёқ ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарган зотдир“. [59:2]

„(Эй Муҳаммад), мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли китоблардан бўлган кофир биродарларига: «Сизларга ёрдам берурмиз», дейишларини кўрмадингизми?“ [59:11]

Ушбу оятлардан маълум бўляптики, аҳли китоб Қуръоннинг очиқ-ойдин баён қилишига кўра кофирлардир. «Кофирлар» сўзи уларни ҳам ўз ичига олади. Шунга биноан Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари:

„Бас, агар сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! У мўминалар (кофирлар) учун ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўминалар) учун ҳалол эмасдир“. [60:10]

- очиқ баён қиляптики, муслима аёл аҳли китобдан бўлган кишига турмушга чиқиши асло мумкин эмас. Чунки аҳли китоб аниқ кофирдирлар.

Мажусийлар, бутпарастлар, юлдузларга сиғинувчилар ва шу каби мушриклар эса аҳли китоб эмаслар. Улар билан турмуш қуриш мутлақо мумкин эмас. Шунга кўра, мусулмон эркак мушрика аёлга уйланиши ва муслима аёл мушрик эркакка турмушга чиқиши асло мумкин бўлмайди. Қуръоннинг қатъий нусусларида бу ҳақда очиқ айтилган. Аллоҳ Таоло дейди:

„То иймонга келмагунларича мушрика аёлларга уйланмангиз! Шубҳасиз, озод мушрика аёлдан - гарчи у сизга ёқса-да - иймонли чўри яхшироқдир. То иймонга келмагунларича мушрик эрларни (қизларингизга) уйламангиз! Шубҳасиз, озод мушрикдан - гарчи у сизга ёқса-да - иймонли қул яхшироқдир“. [2:221]

Бу оятдан фақат битта маъно, яъни мусулмон эркакнинг мушрика аёлни ўз никоҳига олиши ҳамда муслима аёлнинг мушрик эркакка никоҳланиши қатъий ҳаром эканлиги тушунилади. Агар шунга ўхшаш никоҳ содир бўлса, у қонуний кучга эга бўлмаган ботил никоҳ бўлади. Ҳасан ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади:

«كَتَبَ رَسُولُ اللَّهِ A إِلَى مَجُوسِ هَجَرَ يَدْعُوهُمْ إِلَى الإِسْلامَ فَمَنْ أَسْلَمَ قَبِلَ مِنْهُ، وَمَنْ لاَ ضُرِبَتْ عَلَيْهِ الْجِزْيَةُ فِي أَنْ لاَ تُؤْكَلَ لَهُ ذَبِيحَةٌ وَلا تُنْكَحَ لَهُ امْرَأَةٌ»

«Расулуллоҳ (с.а.в) Ҳажар мажусийларини Исломга даъват қилиб уларга хат ёздилар. Улардан ким Исломга кирса, ундан Исломини қабул қилдилар, кимки Исломга кирмаса, жизя тўлайдиган ва унинг (сўйган жонлиғи) ейилмайдиган ва унга (муслима) аёл никоҳланмайдиган бўлди». (Байҳақий ривояти).

Юқоридагилардан кўринадики, шариат уйланишга ундаш ва унга тарғиб этиш билан кифояланмади, балки мусулмонга қандай аёлга уйланиши жоизлигини ва муслима аёлга қандай эркакка турмушга чиқиши жоизлигини ҳамда ҳар иккисига турмуш қуришлари ҳаром қилинган кишиларни баён қилиб берди. Шу билан бирга уйланишни хоҳлаётган кишиларга ўз жуфтида бўлиши мақтовга сазовор бўлган сифатларни ҳам баён қилди. Бироқ, у аёл бошқа кишининг хотини ёки идда сақлаётган бўлмаслигини шарт қилди. Чунки никоҳнинг шарти - аёлнинг никоҳ ва иддадан холи бўлмоқлигидир.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.045 seconds.