Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ақлни билан мантиқни ҳам тарифи борми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ақлни билан мантиқни ҳам тарифи борми?
        August 22, 2017, 07:05
Иқтибос

Ассалому алайкум

Ақлни билан мантиқни ҳам тарифи борми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ақлни билан мантиқни ҳам тарифи борми?
        August 22, 2017, 07:22
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“Мантиқ” сўзлашиш, гапириш маъноларини англатади. Лекин мантиқ илми Юнон файласуфларинг фикрлаш услуби бўлган. Уни таърифи: маъқулотларни маъқулатларга боғлаб, натижаларга эришиш деб таърифлаш мумкин. Унда икки масалани бирин кетин исботлаб, кейин хулосага таслим қилиш мақсатида ишлатади. Улар биринчи масалани “суғро”, иккинчисини “кубро” деб, маъқул гапларни келтирадида, хулоса тўғрисида ҳеч иккиланмасдан олиши керак. Кейинчалик мусулмонларга ҳам бунинг катта таъсири бўлди. Улар тарихда мутакаллимлар деб танилган бўлишиб, юнон файласуфлар зид йўл тутишган.

Аммо юнон файласуфлари манҳажига зид йўл тутишларига келсак, файласуфлар фақат ҳужжатгагина суянардилар. Улар бу ҳужжатларни кичик ва катта муқаддимадан бошлаб, кейин натижага етадиган мантиқий йўллар билан ташкил этардилар. Нарсалар учун жавҳар(ўзича тура оладиган, масалан: қўлда ушлаш мумкин бўлган нарсалар; барг, тош каби) ва араз(ўзича туролмайдиган нарсалар, масалан: баргнинг ранги яшил ёки сарғайган кўриниши) каби сўзлар ҳамда истилоҳларни ишлатардилар. Бунинг натижасида турли ақлий муаммоларни қўзғаб, уларга ҳиссий ёки воқеий бўлмаган мантиқий йўллар билан ёндашардилар.

Аммо мутакаллимлар тутган йўл эса бундан фарқ қиларди. Улар Оллоҳ ва расулига, Расулуллоҳ олиб келган нарсага иймон келтиргандилар. Сўнг мантиқий ақлий далилларни келтиришни хоҳладилар. Кейин оламнинг пайдо бўлиши ҳақида баҳс қилиб, нарсаларнинг пайдо бўлишига далиллар келтирдилар. Улар бу баҳсларида тобора чуқурлашиб бордилар. Натижада улар олдида янги-янги мавзулар очилиб, унга тааллуқли бўлган нарсаларни мантиқий йўл билан тадқиқ этдилар. Улар ўзларидан аввалгилар тутган манҳаж каби оятларни Қуръон мақсад қилгандек тушуниш учун баҳс юритмас эдилар. Балки улар Қуръонга иймон келтириб, ўзлари ундан тушунган нарсаларига ҳужжат келтирар эдилар. Бу уларнинг баҳс усулларидан бири эди. Аммо бошқа баҳс усуллари муташобеҳ оятлар хусусида эди. Мутакаллимлар муташобеҳ оятларга умумий ҳолда, тафсилотларисиз иймон келтиришга қаноатланмадилар. Улар мажбурийлик ёки ихтиёрлилик каби бир-бирига зид кўринган ёки Оллоҳнинг жисмияти ҳақидаги барча оятларни жамлаб, унга ўз ақлларини ҳукмрон қилдилар ва ҳеч ким журъат қилмаган нарсага қўл урдилар. Уларнинг ҳар бир масаладаги қарашлари маълум бир раъйга олиб борар, агар бу раъйга етсалар унга хилоф кўринган оятларни таъвил қилишар эди. Таъвил қилиш мутакаллимларнинг биринчи кўринишларидан эди. Агар баҳс Оллоҳ тараф ва макондан пок деган фикрга олиб борса, Оллоҳ осмонда эканлигини, аршни эгаллаганлигини сездирадиган оятларни таъвил қилар эдилар. Агар баҳс Оллоҳнинг жиҳати (тарафи) йўқлиги, уни одамлар кўзи кўра олмаслиги ҳақидаги фикрга олиб борса, одамлар Оллоҳнинг кўриши ҳақидаги оятларни таъвил қилардилар. Шундай қилиб, таъвил мутакаллимларнинг белгиларидан бири бўлиб, уларни аввалгилардан ажратиб турадиган асосий нарса эди.

Ақл идрок қилгану идрок қилмаган, табиатда-ю табиат ортидаги нарсалар ҳақида, ҳисга оид ёки унга дахлсиз ҳамма нарса ҳақида баҳс юритишга изн берган бу йўналиш - Қуръонни ақлга асос қилиш эмас, балки ақлни Қуръонга асос қилишга олиб боради. Демак, таъвилдаги бу жиҳатнинг пайдо бўлиши ва улар ўз наздида ақл ҳар қандай жиҳатни идрок қила олади, деб билган ҳар хил йўналишлари табиий эди. Бу нарса улар ўртасида катта ихтилофларни вужудга келтирди. Агар бир жамоанинг раъйи «ихтиёрийлик»ка олиб бориб, «мажбурийлик»ни таъвил қилса, бошқа жамоанинг раъйи «мажбурийлик»ни исботлаб, «ихтиёрийлик» оятларини таъвил қилар эди. Баъзи бирлари эса янги бир раъй билан у иккисининг раъйини мувофиқлаштиришга интиларди. Барча мутакаллимлар учун икки иш кўзга кўриниб қолди: бири ҳужжат келтиришда ҳис этилган нарсаларга эмас, балки мантиққа ва масалаларни тузишга суяниш, иккинчиси - шу йўл билан етиб борган натижаларга зид келган оятларни таъвил қилиш.

Мантиқда ҳосил бўладиган нарса - у бир масалани иккинчи бир масалага боғлашда маъқулотларни (ақл билан ҳосил қилинган нарсани) маъқулотларга тартиблаштириш ва ундан бошқа бир маъқулотни келтириб чиқариш, маҳсусотларни (ҳис орқали ҳосил қилинган нарсаларни) маҳсусотларга тартиблаштириш ва ундан бошқа бир маҳсусотни келтириб чиқариш жорий бўлади. Аммо маъқулотларни маъқулотларга тартиблаштириш хатога йўлиқишга, натижа зиддиятга, масалалар ва маъқул натижалар силсиласи воқеда борлиги жиҳатидан эмас, фараз ва тахмин жиҳатидан ўта кенгайиб кетишига олиб келади. Ҳатто бу масалаларнинг охирги йўли кўп ҳолларда хомхаёл ва аралаш фикрлардан иборат бўлади. Шунинг учун маъқулотларни маъқулотларга тартиблаштириш жорий бўладиган масалалар билан далил келтириш тойиб кетишга олиб боради. Масалан, мантиқий жиҳатдан айтиладики: «Қуръон - Оллоҳнинг каломи, у пайдо бўлишида кетма-кет келувчи тартибли ҳарфлардан таркиб топган. Кетма-кет келувчи тартибли ҳарфлардан таркиб топган ҳар бир калом пайдо бўлган нарсадир. Демак, Қуръон пайдо бўлган нарса, яъни махлуқдир». Масалаларни бундай тартиблаштириш ҳисга бўйсунмайдиган, ақл баҳс қилишга ва унга ҳукм чиқаришга қодир бўлмайдиган натижага олиб борди. Шунинг учун у воқеий эмас, фаразий ҳукмдир. Бундан ташқари, у ақл баҳс қилишдан қайтарилган ишлардандир. Чунки Оллоҳнинг сифати ҳақидаги баҳс унинг зоти ҳақидаги баҳсдир. Оллоҳнинг зоти ҳақида баҳс қилиш эса мутлақо мумкин эмас. Бундан ташқари, мантиқнинг ўзидан бу натижага хилоф натижа келиб чиқиши мумкин. Айтиладики, Қуръон Оллоҳнинг каломи ва унинг сифатидир. Оллоҳнинг сифати бўлган ҳар бир нарса қадимийдир. Демак, Қуръон қадимий бўлиб, махлуқ эмас... Мана шундан битта масаланинг ўзида мантиқдаги зиддият намоён бўлади. Шундай қилиб, маъқулотларни маъқулотларга тартиблаштириш натижасида жуда кўп масалаларда бир-бирига зид ва ниҳоятда ноаниқ бўлган натижаларга дуч келинади.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.