Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
1. Савол: ...масжидга қўшни бўлган қирқта уйни Аллоҳ таоло намозини қабул қилмас деди. Илтимос жавоб берсангиз шундай ҳадис борми?
Жавоб: шу маънода ҳадислар бор, масалан: Ибно Аббос(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
من سمع النداء فلم يأته فلا صلاة له إلا من عذر
“кимда ким озонни эшитса-ю, бас унга бормаса уни намози намоз эмас, магар узри бўлса”.
Лекин ҳадислардан ҳукм олиш мужтаҳиднинг иши, мужтаҳид бўлмаган ва ижтиҳод шартлари топилмаган инсонлар ҳадислардан ҳукм олиши мумкин эмас.
2. Савол: ... масжидда умуман гапириш мумкин эмас деб кўп жойларда ишитаман лекин...?
Жавоб: “гапириш” деган сўз ифодаси бўйича масжидда гапириш вожиблари ҳам, суннатлари ҳам бор. Лекин бекорчи гапларни гапириш масжиддан ташқарида ҳам макруҳ, фаҳш сўзларни гапириш ҳаром. Аллоҳ Таоло айтади:
وَالَّذِينَ هُمْ عَنْ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
“Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир”. [23:3]
Муслимда яна Оиша(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в):
«… مَهْ يَا عَائِشَةُ, فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْفُحْشَ وَالتَّفَحُّشَ …»
«... ўзингни бос, эй Оиша, чунки Аллоҳ ахлоқсизлик ва уятсиз гаплар гапирилишини ёмон кўради...», деганлар (муттафақун алайҳ).
Росулуллоҳ(с.а.в) масжидда туриб Уммат ишларини бошқарган, жиҳодларга таёргарликлар кўрилган, одамларнинг муоммаларини эшитиб, уларни шариат асосида ҳал қилган. Шуларнинг ҳаммаси ҳам гапиришсиз амалга ошмайди.
Муттақий.
|