Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жумъа намози ушбу оят билан фарз бўлган ва озон эшитмайдиган ва шартлари топилмайдиганларга жумъа фарз эмас, лекин жумъа вақтига яқин масжидга боришлари, жумъани ўқишлари афзал:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ
فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
“Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир”. [62:9]
Жумъа намозини фарзлигига мужтаҳидлар иттифоқ қилишган. Унинг фарзлиги муқим, ҳур, соғлом эркак киши учундир, чунки Жобир(р.а.) Росулуллоҳ(с.а.в)дан: “кимики Аллоҳга, Қиёмат Кунига ишонса, бас унга жумъа вожибдир, магар мусофир, бировга мулк бўлган қул, ёш бола, аёл, ва касал бундан мустасно...”- дегани ривоят қилган. Бу вожиблик шартлари, аммо уни аёл, ёш бола ёки мусофир ўқиса жоиз.
Унинг шартлари олтита: Шахар бўлишлиги, вақти, хутба, жамоат, султон ва умумий изн(руҳсат). Имом Шофеъ(р.) шахар бўлиши шарт эмас дейди. Ҳанафийлар Росулуллоҳ(с.а.в)нинг “жумъа ва ташриқ фақат жамловчи шахарда бўлади”- деган ҳадис асосида жумъа ўқилишлиги учун шаҳарни шарт қилганлар. Аммо султондан мурод ҳоким ёки у руҳсат берган киши бўлиб, буни сабабини шахарда бўлиниш юзага келмаслиги учун шарт қилишган. Аммо хутба икки бўлак бўлади, ҳанафия мазҳабида битта бўлиши ҳам мумкин. Жобир(р.а.): “Росулуллоҳ(с.а.в) тик туриб битта хутба қилар эди, қариб қолганда уни иккига бўлиб қилар ва ўртасида озгина ўтириб олар эди”- деб ривоят қилган.
Абу Ҳанифа(р.) хутба бир тасбеҳ ёки такбир бўлишлиги ҳам кифоя қилади дейди. Қуръондан қироат қилиш суннут. Росулуллоҳ(с.а.в) нозил бўлган оятларни хутбаларида ўқиб берар эди.
Хутбада асосан масжидга йиғилган қавм учун зарур бўлган аҳкомлар, талимотлар баён қилиниши керак. Яъни қандай мавзу хутба учун танланишини қавмнинг аҳволига қараб белгиланади. У зерикарли маърузалар бўлиб қолишидан ёки ҳаётларига алоқаси йўқ бўлган мавзуълар бўлишидан қаттиқ сақланиш керак.
Муттақий.
|