Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёлим оёғиз синсун деди мен оёғим синса уч талоқсан девордим
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёлим оёғиз синсун деди мен оёғим синса уч талоқсан девордим
        July 21, 2017, 15:23
Иқтибос

Ассаламу алейкум

Ока бир нарсага ёрдам бера оласизми илтимос сиздан Аёлим оёғиз синсун деди мен оёғим синса уч талоқсан девордим шуни билиб берин илтомос иккаламизам афсустамиз шу гапни атканими учун хир учталоқда оркага йул йук оёгима бирор нарса булишидан дойим қурқиб юраман Шунга нима қисак бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёлим оёғиз синсун деди мен оёғим синса уч талоқсан девордим
        July 21, 2017, 15:37
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Талоқнинг вокеълигида аксари жаҳл устида бўлади. Шунинг учун суннатга мувофиқ бўлгани аёлни ҳайздан поклангандан кейин берилган талоқдир. Лекин бошқа вақтда берилган талоқ ҳам талоққа ўтади ва ўша талоқ билан никоҳ битими бузилаверади. Бунда қалбдан бўлиш ёки қалбдан бўлмаганлигининг ҳеч фарқи йўқ.

Оила(никоҳ)ни Аллоҳ Таоло инсон учун немат қилиб берган. Уни бузиш куфрони неъмат(нонкўрлик) бўлади. Бу борадаги шаръий далиллар жуда кўп ва уларнинг хулосаси шуки, неъмат бўлиши учун улар бир бирларига маъқул бўлишган ҳолда яшашларидир, яъни ўрталарида дўстлик ва бир бирларига нисбатан муҳаббат бўлишини Аллоҳ Таоло хоҳлайди, рози бўлади, талаб қилади. “Рум” сурасида шундай дейди: Унинг оятларидан (яна бири) У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир. (30:21). Аммо уриниб кўришлари билан буни уддасидан чиқа олмасалар, бундай ҳолда ажраб кетишларидан Аллоҳ Таоло қайтармайди. Фарзандсизлик ҳам шундай сабаблардан бўлиб қолса; ўрталарида дўстлик ва бир бирларига нисбатан муҳаббат бўлишига тўсиқ бўлса, шунда талоқ қилишнинг ҳеч кароҳият йўқ. Аммо ўйлаб ҳам кўрмай оилани бузиш масъулиятсизлик, куфрони неъмат бўлади.

Нима бўлганда ҳам шартли талоқ содир бўлибди ва ўша шарт топилганда ўша талоқ тушади. Бу шартдан қайтишнинг иложи йўқ. Тўртала мазҳабда ҳам шарт билан талоқ қилинса ўша шарт топилиши билан талоқ тушишида ва ундан қайтиш мумкин эмаслигида бир ҳил райдалар.

Муттақий.

Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Св: Аёлим оёғиз синсун деди мен оёғим синса уч талоқсан девордим
        July 25, 2017, 14:53
Иқтибос

Ассаламу алейкум жавоб учун рахмат

Шу талокни кискартирса буладими учдан бирини ёки иккисини кайтариб олса шу шарт топилмастан олдин аёлим хомладор

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёлим оёғиз синсун деди мен оёғим синса уч талоқсан девордим
        July 25, 2017, 15:14
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Никоҳ аёл ва эркак ўртасидаги битим. Бу икки томонлама тузилади. Аммо бузишни эса шариат эрга топширган. Энди бир талоқ билан талоқи ражъийда идда тугамагунча бу битим батамом бузилган ҳисобланмайди. Шунинг учун идда ичида яна қайтариб никоҳни тиккалиш ёки иккинчи, учунчи талоқни бериш эрни иҳтиёрида.

Энди иддаси тугагандан кейин эса, битим тугаган ҳисобланади. Эркак киши ўзи бу никоҳни тиккалай олмайди. Янгидан маҳр, гувоҳлар олдида никоҳ битими тузилади. Шунда бу аёлга нисбатан бир талоқ тушган бўлсада, аввалги шарт билан қилинган уч талоқ ўз кучини йўқотади, чунки бу янги никоҳ битими бўлди. Бошқача иш қилиш билан уни кучи йўқолмайди, чунки шартли талоқда ҳеч қандай истисносиз шартга тўла уч талоқ боғланган. Шарт билан қилинган уч талоқдан шу иш билан қутилиш мумкин.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.057 seconds.