Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Калб нима ? Кенгрок тушунтириб берсанггиз? Калб хакида бир неча хадис эшитганман.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Калб нима ? Кенгрок тушунтириб берсанггиз? Калб хакида бир неча хадис эшитганман.
        July 21, 2017, 15:14
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллох!

Менда яна савол бор эди; Калб нима ? Кенгрок тушунтириб берсанггиз? Калб хакида бир неча хадис эшитганман.

Мисол учун; такво бу ерда болади деб ишора килган Росулуллох САВ.

Олдиндар рахмат.!!!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Калб нима ? Кенгрок тушунтириб берсанггиз? Калб хакида бир неча хадис эшитганман.
        July 21, 2017, 15:36
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб ўзи юрак. Яъни конни айлантириш, тинмай уриб туриш деган медитцина тарафини олганда юрак деган луғат ишлатилади. Лекин сиқилиб қолиш, хурсанд бўлиш, ғазабланиш деган тамонини олганда қалб деган луғат ишлатилади. Жасад деганда гавдасини, инсон деганда тирик холатини назарда тутганимиздек, қалбни сўзини ишлатиш ўринлари бор.

Қалб тўйғулар макони; ишонч, қаноат, хурсандлик, ҳафалик ёки безовталик каби туйғуланишлар назарда тутилади, яъни инсондаги ғаризаларнинг асари билинадиган ўрин маъносида. Шундан “қалби пок инсон” дегандан бировга ёмонликни қасд қилиб роҳатланиш туёғуси йўқ деган маъно ёки “қалби кўр...” ёки “қалби қора...” дегандан бировларга яхшилик қилиш билан хурсандчиликни, ҳотиржамликни хис қилиши йўқ деган маъно. “қалби қаттиқ...” дегандан осонликча таъсирланмайди, моил бўлмайди каби маънолар тушунилади.

“Тақво бу ерда бўлади...” ёки “шурк қилувчи қалб...” каби ҳадисларда келган маънолар ҳам асли иймон ҳарорати қалбдаги хурсандлик ёки хафаликдан бошланади деган маъноларни ифодалайди. Яна Аллоҳ Билгувчи.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.