Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Дин насиҳатдир деган ҳадисни қандай тушунамиз ўша ҳадисда келадию кимларга насиҳатлиги ўшани тушунтир берсез.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Дин насиҳатдир деган ҳадисни қандай тушунамиз ўша ҳадисда келадию кимларга насиҳатлиги ўшани тушунтир берсез.
        July 7, 2017, 05:19
Иқтибос

Ассалому алекум
Савол? Дин насиҳатдир деган ҳадисни қандай тушунамиз ўша ҳадисда келадию кимларга насиҳатлиги ўшани тушунтириб берсез.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Дин насиҳатдир деган ҳадисни қандай тушунамиз ўша ҳадисда келадию кимларга насиҳатлиги ўшани тушунтир берсез.
        July 7, 2017, 06:20
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Буни амал қилиш учун ўрганган, яъни “мен Аллоҳга...насиҳат қиламан”(???) деган одамгина тушунади. Шунинг учун Росулуллоҳ(с.а.в) «Дин насиҳатдир» деганда саҳоба(р.а)лар қандай амал қилишни сўрадилар: Муслимда Тамим ибн Авс Дорийнинг ҳадиси келади: «Пайғамбар(с.а.в):

«الدِّينُ النَّصِيحَةُ, قُلْنَا لِمَنْ؟ قَالَ لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ»

«Дин насиҳатдир», дедилар. Биз: «Кимлар учун?», деб сўрадик. У киши: «Аллоҳ, Унинг Китоби, Пайғамбари, раҳбарлар ва умум мусулмонлар учун», деб жавоб бердилар». Ҳитобий: «ҳадис - диннинг устуни-таянчи насиҳатдир, деган мазмундадир, худди" الْحَجّ عَرَفَة " ҳаж арафадир, деган ҳадисда ҳажнинг устуни, асосий қисми эътибор қилингани кабидир», дейди.(“Исломий нафсия асослари” китобидан).
Насиҳат – луғатда; хеч қандай нарса аралашмаган, соф ўзи деган маънони англатади. У “холис” сўзи билан бир ҳил маънода, яъни ичи қандай бўлса зоҳирида ҳам ўшандек, ҳеч нарсани аралаштирмасдан кўриниш. Ал-Мозирий: النَّصِيحَة مُشْتَقَّة مِنْ نَصَحْت الْعَسَل إِذَا صَفَّيْته насиҳат сўзи: асални сузиб, тозалаганда ишлатиладиган «асални насҳ қилдим» деган маънодан ишлаб чиқилган ёки أَوْ مُشْتَقَّة مِنْ النُّصْح وَهِيَ الْخِيَاطَة بِالْمِنْصَحَةِ وَهِيَ الْإِبْرَة тикиш, «игна» сўзидан ишлаб чиқилган, яъни йиртилган жойларни ямайдиган деб, التَّوْبَة النَّصُوح “насуҳ тавбаси” ҳам ўша маънода деб таърифлаган.

Аммо ҳадисда келган «Дин насиҳатдир»,... деган ўриндаги насиҳатни уламолар бир сўз билан ифодалаш мумкин эмас деб «Аллоҳга насиҳатни», «Китобига насиҳатни», «Пайғанбарига бўлган насиҳатни», «раҳбарларга насиҳатни», «омма мусулмонларга бўлган насиҳатни» алоҳида-алоҳида баён қилганлар, яъни Аллоҳ Таоло ҳақида айтилган Қуръон ва ҳадисдаги хабарларни қандай келган бўлса ўшандай қабул қилиш ва ақлини ҳам, гап сўзларини ҳам ўшанга мослаштириш «Аллоҳга насиҳат», Қуръонни ўқиб, ўрганган нарсасига тўла амал қилиш, ун ёд олганларни, яъни қориларни ҳурмат қилиш, ундаги маъноларни етказувчиларни, яъни мужтаҳид ва фақиҳларни Росулуллоҳ(с.а.в)нинг меросҳурлари қаторида билиб, ўша даражада муолила қилиш ва ҳеч нарса аралаштирмасдан, ўзи хоҳлаган ёки сиёсатга тўғри келадиган маъноларга бурмасдан, таъвил қилмасдан етказиш «Китобига насиҳат» каби ва ҳоказо.

Шулардан ҳулоса қилиш мумкинки, «Дин насиҳатдир»,... деган ҳадисдаги маъно – Исломдан билганларинг билан ақлинг, амалларинг, гап-сўзларинг, бошқаларга бўлган муносабатингда ҳеч қандай нарса аралашмаган, соф исломий бўлиши, қандай билсанг ўшандай муомила қилишинг, гапиришинг, итоат қилишинг сендаги насиҳатдир. Дўстингни, қўшнингни, қариндошларингни ёки танишлариндан бирини ишларини нима деб тушунсанг ўшани айтишинг ва Исломда қандай муомила қилишинг талаб қилинган бўлса, ўшандай муомила қилишинг ёки сенга буйруқ бераётган амирингга, омма мусулмонлар амирига «Ислом қандай муомила қилишни таълим берган» деб билсанг, ўшандек муомилада бўлишинг насиҳатдир. Аксинчаси нифоқ, иккиюзлик бўлиб, у «Дин»дан эмас.

Шунинг учун Росулуллоҳ(с.а.в) «Дин насиҳатдир»,... деб, динда бўлишни, яъни Диннинг моҳиятини баён қилиб бердилар. Бу бизга Аллоҳ Таоло томонидан буюк неъмат бўлиши билан бирга жуда қимматлидир. Бу неъматга амал қилиш учун ўрганган одамгина эришади.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.045 seconds.