Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бир биродар биз мусофирчилигдамиз роза тутмасек гунохкор болмимиз деп айтяпди.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бир биродар биз мусофирчилигдамиз роза тутмасек гунохкор болмимиз деп айтяпди.
        July 5, 2017, 12:35
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Соволим бор

Бир биродар биз мусофирчилигдамиз роза тутмасек гунохкор болмимиз деп айтяпди.

Бу нотогри эканлигига чиройли далил келтирип берсез.

Рахмат Аллох рози болсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бир биродар биз мусофирчилигдамиз роза тутмасек гунохкор болмимиз деп айтяпди.
        July 5, 2017, 12:45
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шаръий ҳукмларга мажбурлаш фақат Халифани ва ўз оиласига нисбатан отанинг вазифаси, қолганларга нисбатан эса, фақат ҳукмини ўргатиш(яъни даъват) ва амру-маъруф ва наҳий-мункар қилишга чекланамиз. Мусофирнинг рўзаси ҳақида оятда очиқ келган, ҳатто қари ёки касал одам ҳам кейинчалик бўлса ҳам қазосини тутишга ақли етмаса рўза учун эваз(фидя) тўлайди.

Оятга унамаган инсонга кимлар ва қанчалар кўп гапирмасин фойда қилмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ(183)أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ وَأَنْ تَصُومُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

“Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир”. [2:183,184]

Аллоҳ Таоло айтади:

أَفَرَأَيْتَ مَنْ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ ببَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ

“(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ(нинг оятларидан юз ўгиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми”?! [45:23]

Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَييْهِمْ آياتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانًَا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ

Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар. [8:2]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.