Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Йўқ, “...пластик карта эгасидан канчадир фоиз хак ...?” олиш рибо бўлади, ундай иш қилиш ҳаром. Аввал унга эга бўлиш, яъни савдо қилиб(бошқа пул билан) ўз ҳисобига ўтказиб, кейин сотишиш керак. Пайғамбаримиз(с.а.в) дедилар:
«لاَ تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ»
«Ўзингда йўқ нарсани сотма». Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилган.
Ортиқ ёки ками билан пластик картадаги пул(масалан, рубиль)ни бошқа пул(масалан, доллар ёки евро)га келишилган нарҳда алмаштирса жоиз, фақат қўлма-қул бўлиши шарт.
Бир хил пулни ортиғи билан олди-берди қилиш рибодир. Олтин-кумушдан иборат бўлган бир хил (тангаси, ёнбиси, қуймаси ёки қум) пулни ёки бир хил нархли ҳар хил(пластик картадаги, ҳисоб рақамиздаги ёки банк чиқарган банкнот) пулни ё ҳар хил нархли ҳар хил(10, 50, 100, ёки 1000) пулни бир-бирига алмаштириш пулни пулга алмаштиришдир.
Бир пулни шу пулнинг ўзига сотиш ёки бошқа бир пулга сотиш - алмаштириш операцияси - ҳисобланиб, шаръан жоиздир. Чунки пул алмаштириш олтин ва кумуш пулни ўз жинсидаги пулга тенгма-тенгига, бошқа жинсдаги пулга эса тенгма-тенгига ёки ортиқ-камига алмаштиришдир. Алмаштириш операцияси олтин-кумушда қандай бўлса, пулда ҳам шундай бўлади. Чунки пул пул сифатида олтин-кумушлик сифатига эгадир. Олтин-кумушга қиёсан эмас, олтин-кумушнинг бир тури сифатида пул пулга алмаштирилади. Чунки пул пул бўлиши учун олтин-кумушга таянади.
Демак, олтинни кумушга сотиш жоиздир. Бунда кумуш дирҳам бўладими, тақинчоқ бўладими, руда бўладими, фарқи йўқ. Шунингдек, кумушни олтинга сотиш ҳам жоиздир. Олтин тақинчоқ бўладими, ёмби бўладими, руда бўладими, фарқи йўқ. Лекин бу савдо қўлма-қўл, нақдма-нақд бўлиши шарт бўлиб, тенгма-тенг ёки ортиқ-кам, вазнма-вазн, кўтарасига ёки бирини тортиб, бирини кўтарасига бўлиши мумкин. Бир хил пул бир-бирига алмаштирилаётганда эса тенгма-тенг бўлиши лозим. Масалан, олтин олтинга сотилганда динор, тақинчоқ, ёмби ёки руда бўлишидан қатъий назар вазнма-вазн, нақдма-нақд, қўлма-қўл бўлиши керак. Ортиқ-кам бўлиши мутлақо, ҳалол бўлмайди. Шунингдек, кумушга кумуш ҳам дирҳам тақинчоқ ёки нақш бўлишидан қатъий назар ўлчамма-ўлчам, нақдма-нақд, қўлма-қўл қилиб сотилади. Ортиқ-кам бўлиши бунда ҳам, мутлақо, дуруст эмас. Демак, бир хил пулларни бир-бирига алмаштириш жоиз. Фақат миқдорма-миқдор, қўлма-қўл, нақдма-нақд бўлиши шарт қилинади. Икки хил пулларни бир-бирига алмаштириш ҳам жоиз. Бунда бир хил (миқдорма-миқдор) ортиқ-кам бўлиши шарт қилинмайди. Қўлма-қўл ва нақдма-нақд бўлиши шарт қилинади, холос. Пул алмаштиришнинг жоизлигига далил Пайғамбар(с.а.в)нинг:
«بِيعُوا الذَّهَبَ بِالْفِضَّةِ، كَيْفَ شِئْتُمْ، يَدًا بِيَدٍ»
«Олтинни кумушга қўлма-қўл қилиб, хоҳлаганингларча сотаверинглар», деган ҳадисларидир. Бу ҳадисни Убода ибн Сомитдан Термизий ривоят қилган.
«سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ يَنْهَى عَنْ بَيْعِ الذَّهَبِ بِالذَّهَبِ، وَالْفِضَّةِ بِالْفِضَّةِ، وَالْبُرِّ بِالْبُرِّ، وَالشَّعِيرِ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرِ بِالتَّمْرِ، وَالْمِلْحِ بِالْمِلْحِ، إِلاَّ سَوَاءً بِسَوَاءٍ، عَيْنًا بِعَيْنٍ، فَمَنْ زَادَ أَوْ ازْدَادَ فَقَدْ أَرْبَى»
«Пайғамбар(с.а.в)нинг олтинни олтинга, кумушни кумушга, буғдойни буғдойга, арпани арпага, хурмони хурмога, тузни тузга сотишга тенгма-тенг, нақдма-нақд бўлсагина рухсат берганларини, ким ортиғи билан олса ёки берса, рибо қилибди, деганларини эшитдим». Муслим Убода ибн Сомитдан ривоят қилган.
Муттақий.
|