Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Пайғамбаримиз қизил сариқ шунга ўхшаган рангли кийим кийишдан қайтарганми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Пайғамбаримиз қизил сариқ шунга ўхшаган рангли кийим кийишдан қайтарганми?
        June 29, 2017, 10:08
Иқтибос

Ассалому алекум

Cавол: Пайғамбаримиз қизил сариқ шунга ўхшаган рангли кийим кийишдан қайтарганми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Пайғамбаримиз қизил сариқ шунга ўхшаган рангли кийим кийишдан қайтарганми?
        June 29, 2017, 10:33
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъда мужтаҳидлар ихтилофли райларга боришган. Шофиийлар хеч қандай кароҳиятсиз жоиз деган райда ва қуйдаги ҳадисни далил қилишган: ибни Озиб(р.а) ривоят қилади:

(رَأَيتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي حُلَّةٍ حَمرَاءَ) متفق عليه

“Набий(с.а.в)ни қизил кийимда кўрдим”. Муттафақун алайҳ.
Ҳанафийлар ва Ҳанбалийлар макруҳ деган райда ва уларнинг далиллари Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оъс(р.а)нинг ҳадисидир:

(مَرَّ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلٌ عَلَيْهِ ثَوْبَانِ أَحْمَرَانِ، فَسَلَّمَ عَلَيْهِ، فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ) رواه أبوداود

“устида икки қизил кийими бор бир киши Набий(с.а.в)нинг олдиларидан ўтди ва салом берди. Бас Набий(с.а.в) жавоб қайтармади”. Абу Довуд ривояти.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.