Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Кизларни деб эрим мендан воз кечяпти нима қилишим жоиз?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Кизларни деб эрим мендан воз кечяпти нима қилишим жоиз?
        June 24, 2017, 00:46
Иқтибос

Ассалому алайкум бир саволим илтимос жавоб берсангиз.

Савол: Эрим сафарда биз фақат вацапдан гаплашамиз у купинча қизларга ёзадилар мен тўғри йўлда бўлишларини истаб тўғри йўлга чақирсам ёқмайман. Мен билан ҳатто ойлаб ҳам гаплашмай қуядилар, қизларни деб. Шу ерда эканлигларида қизларга гапирсам унақа қилмайлар, ахир бу оилалик, иккита боламиз бор деб қизларга насиҳат берсам мени урарди. Ойлаб гаплашмаймиз, баъзида ёзсам жавоб бермайдилар. Бирор гап гапирсам ундай қилсанг розимасман бундай қилсанг розимасман деб мени қурқитадилар. Айтингчи, мен бу ҳолда қандай йўл тутишим лозим? қизларни деб эрим мендан воз кечяпти нима қилишим жоиз?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Кизларни деб эрим мендан воз кечяпти нима қилишим жоиз?
        June 24, 2017, 01:30
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Агар бирор кимса шариат чегарасидан чиқса:

Бининчи даъват қилиш керак, яъни шу қилган ишини Исломдаги вокеълигини ақидага боғлаб тушунтириш керак ва ҳар бири ҳужжат билан бўлиш керак. Бу иш фарз амали бўлиб, унга беэътибор бўлган ҳар қандай инсон гуноҳкор бўлади. Бунинг учун ғазабланмаган ва сизга қулоқ соладиган қулай фурсатни кутасиз, чунки мақсад; Аллоҳ Таолонинг бандасидан талаб қилган ҳукмни тушунатли қилиб етказиш. Аллоҳ Таоло айтади:

ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингиз Йўли-динига донолик-ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!“, [16:125]

Иккинчи муҳосаба қилинади, яъни шаръий ҳукмни билса ёки билгандан кейин ҳам ношаръий иш қиладиган кимсаларни ҳурматини жойига қўйиб, шариат асосида ҳисоб китоб қилинади, чунки кофирлар билан ёки ақлий ишларда(хунармандлик, деҳқончилик каби ишларда) ақл мурожаат қилинадиган асл бўлиши мумкин, аммо шаръий ишларда бу асл фақатгина нақл, яъни Қуръон, ҳадис ёки саҳиҳ ижтиҳоддан чиққан ҳукмлар бўла олади, холос. Шариатда мунозарадан ҳақиқатнинг юзага чиқарилиши ва ботилнинг ботиллиги кўрсатилиши мақсад қилинади.

قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
– „(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжатларингизни келтирингиз!»“ [2:111]

Муҳосабанинг ҳукми фарз. Муҳосаба – икки инсонни ҳисоб китоб қилиши маъносида бўлиб, ҳар қандай бўлаётган ишни нотўғри деб билган мўминга уни бажариш фарз, бу иш хоҳ дўстидан содир бўлсин, хоҳ қўшнисидан, хоҳ бошқалардан содир бўлсин фарқи йўқ. Сизга бевосита буйруқ бераётган амирингизни муҳосаба қилиш энг афзали. Қанча кўп мўминларнинг ишларига таъсири бўлиши билан унинг аҳамияти-ажри ҳам шунчалик ортиб боради. Муҳосабанинг хозирги истилоҳдаги маъноси сиёсий кураш.
Сиёсий курашни тарк этиш гуноҳ, чунки бу вожибни тарк этишдир. Шубҳасиз, Аллоҳ вожибни тарк этган кишини азоблайди. Маълумки, уни тарк этган халқда бузуқлик ва зулм кенг тарқалади. Ҳаётда сиёсий курашни юзага келтириш учун уни аввало дилларда пойдо килиш керак. Зеро, узоқ вақт давом этган зулм ва одамлар орасида кенг тарқалган бузуқлик натижасида одамларнинг табиати бузилади, ҳислари заифлашади сўнг зулм аламини сезмайдиган ва бузуқлик сассиғини билмайдиган бўлиб қолади. Агар одамлар дилида Қуръонга рағбат сусайиб, Аллоҳнинг китоби ва Росули суннатидан узоқлашса, уларда маъсият ёмонлигини сезиш туйғуси ўлиб, Аллоҳнинг буйруғини тарк қилишдаги гуноҳларини ҳис қилмай қўяди. Шунинг учун дилларда Аллоҳдан қўрқиш – тақво ҳамда зулм аламини ва маъсият ёмонликларини ҳис этиш қайта жонланса, шундагина сиёсий курашга ундаш ўз самарасини беради.

Уни воқеълиги бўлаётган ҳар бир ишга нисбатан мўминнинг қараши: шу ишни тўғри деб биламан ёки умуман билмайман деган мўминдан бошқалар учун, яъни бу иш мен билишимча нотўғри бўляпти деган инсонга муҳосаба фарз, уни бажармаган инсонни Аллоҳ Таоло азоблайди.

Муҳосаба ҳам асли амру-маъруф ва наҳий-мункарнинг ўзи, фақат муҳосаба қилинаётган инсонга яхши гумон қилинганда, тақводор, шариатга боғланишдан мендан пешқадам деб билганда, яъни бу шариатга зид иш қилмайди-ю, лекин бу ишини мен ношаръий деб биламан деганда, шу ишни тўғри аниқлаш, агар нотўғри бўлса, биродарини огоҳлантириш учун қилининган иш бўлганидан амру-маъруф ва наҳий-мункардан бошқача лафз билан ишлатилади.

Муҳосаба аслида энг тақводор бродарларга нисбатан қилинади. Уларнинг ишларида ҳатоликка ўҳшаган ишлар кўрилса, яхши гумон қилиниб, муҳосаба қилинади. Энг аҳамиятлиси мусулмонларга буйруқлар бераётган, Исломни тўла ва тўғри тадбиқ қилишга белбоғлаб, шу ишда пешқадам бўлганларни, масъулларни, амирларни ва ҳатто Халифани муҳосаба қилинади. Умматнинг ҳамма ишлари ва келажаги айнан шу вожибни қандай бажаришимизга боғлиқ. Шунинг учун Аллоҳ Таоло “ҳизб”нинг сифатида даъват билан бирга амру-маъруфни шарт қилди.

Учунчиси шу ишларда ёрдам берадиган кимсаларга мурожаат қилиш, яъни маҳрамлари орқали фосиқлик қилаётган эрини ёки яқинларини даъват ва амру-маъруф ва наҳий-мункар қилишда ёрдам сўраш. Аслида бундай ишларни Уммат раҳбари ҳал қилиши керак, Уммат ишларидан жавоб бериш раҳбарнинг зиммасида. Имом Бухорий ибн Умардан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) дедилар:
«Одамлар устига бошлиқ бўлган имом фуқаросига масъулдир».

Тўртинчиси аёл киши эридан масъул эмас, балки оиладан эркак масъул, шунинг учун унда бу иш учун жавобгарлик йўқ. Жанжал чиқармасдан итоатда давом этиши афзал. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِنْ امْرَأَةٌ خَافَتْ مِنْ بَعْلِهَا نُشُوزًا أَوْ إِعْرَاضًا فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَنْ يُصْلِحَا بَيْنَهُمَا صُلْحًا
وَالصُّلْحُ خَيْرٌ وَأُحْضِرَتْ الْأَنفُسُ الشُّحَّ وَإِنْ تُحْسِنُوا وَتَتَّقُوا فَإِنَّ اللَّهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا
“Агар бирон аёл эри томонидан кўнгилсизлик ёки юз ўгириб кетиш содир бўлишидан қўрқса, у иккови ўзаро бир сулҳга келишиб олишлари зарарсиздир. Сулҳ (ажралиб кетишдан) яхшироқдир. Нафслар қизғанишга ҳозиру нозир бўлиб турадилар. Агар аёлларингизга чиройли муомала қилсангиз ва Аллоҳдан қўрқсангиз (ўзингизга яхшидир). Зеро, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардор бўлган зотдир”. [4:128]

Бундай ҳолда эрига итоат қилиши керак. Лекин бу ишга рози бўлиб қолмасдан, шу ишни ўз ўрнига тушишига харакат қилиши ва даъватни, амру-маруф, наҳий-мункарни эридан бошлашсин, кечалари хаққига дуолар қилсин. Бунга жиддий харакат қилса ва имкон бор бўлганда унинг учун бошқалардан ёрдам сўраса тақво йўлида, тинч тотув ҳаётлари давом этади. Ўткинчи сабаб билан оиласи бузилишлигини Ислом ҳохламайди. Аммо ажрашишни истаса, уни шариат ман қилмайди. Шариат эрга амирлик ҳуқуқини берди. Ибн Батта «Аъкомун нисо» китобида Анасдан ривоят қилади: Бир киши хотинининг кўчага чиқишини ман қилиб, сафарга кетди. Аёлнинг отаси касал бўлиб қолганда, отасини кўриб келгани Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўради. Расулуллоҳ(с.а.в)дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»
«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Кейин унинг отаси вафот этди. Аёл унинг жанозасига бориш учун Расулуллоҳ(с.а.в)дан рухсат сўради. Унга дедилар:

«اِتَّقِي اللَّهَ وَلاَ تُخَالِفِي زَوْجَكِ»
«Аллоҳдан қўрққин. Эрингга қарши чиқма». Шунда Аллоҳ Пайғамбар(с.а.в)га ваҳий қилдики:

«إِنِّي قَدْ غَفَرْتُ لَهَا بِطَاعَةِ زَوْجِهَا»
«Эрига итоати туфайли унинг гуноҳларини мағфират этдим».
Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمْ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُبِينًا
„Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирор мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“. [33:36]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.044 seconds.