Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: 6-ой мобайнида аёлини кўрмаса талоқ тушадими ёки йўқми демоқда ?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post 6-ой мобайнида аёлини кўрмаса талоқ тушадими ёки йўқми демоқда ?
        June 21, 2017, 06:26
Иқтибос

Асслому алайкум биродарлар.
Муборак Рамазон билан мубораклайман ва Рўзаларингни Аллох бошларинга соябон қилсин ва Ўзи рози бўлган бандалари билан бирга қилсин амин. Узр бе одаблик учун биродарлар.

Мен Муттуқий-га берилган соволга (Балким Муттақийдур) берган жавобларида аниқлик
кўрмадими ёки тушинмадими билмадим. Совол ; 6 ой мобайнида аёлини кўрмаса
талоқ тушадими ? Сабаби совол ; 6-ой мобайнида аёлини
кўрмаса талоқ тушадими ёки йўқми демоқда ? Биродар жавобиздан гапни қисқаси. 1-чи. Демак 6-ойдан узоқ мудатга эр йўқ бўлса талоқ тушмайди демоқчимисиз ёки
йўқ талоқ тушади демоқчимисиз ?? 2-чи. Бу мавзуда масхабларни хукми яни
райлари қандаққа биродар ?? Хурмат ва Икром билан Полвон ака
Навқатлик !!!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: 6-ой мобайнида аёлини кўрмаса талоқ тушадими ёки йўқми демоқда ?
        June 21, 2017, 06:26
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Рамазонни Аллоҳ Таоло ҳаммамиз учун барокатли қилсин.

Эркак киши беузр аёлини қаровсиз ташлаб кетиши; озиқ-овқатини, таъминотини бир кун ҳам ташлаб қўйиши ва жинсий ҳаққини эса узоқ муддатга беузр мулоқот қилмай қўйиши билан гуноҳкор бўлади. Лекин талоқ тушмайди. Талоқ фақат эри талоқ қилиши билан ёки қози талоқ қилиши билангина бўлади. Агар эркак киши узоқ муддатга ғоиб бўлса ва шаръий узр сабабли оиласи билан мулоқот қилишга, кўришишга иложини қилолмаса унда гуноҳкор бўлмайди. Ҳар икки ҳолатда ҳам, яъни шаръий узр бўлса ҳам, бўлмаса ҳам аёл эридан ёки қозидан талоғини сўрашга ҳаққи бор.

Гуноҳкор бўлмаслиги учун аёлига шу ҳолатга рози бўлиш ёки талоғингни олиш ҳаққини гоҳида бериб туриш керак, яъни “ҳозир сенга мени никоҳимда қолишинг ёки талоғингни олиш ҳаққини бердим, танла” деб иҳтиёрига қўйиш керак. Сизнинг никоҳингизда қоламан деса, демак сизни кутишга рози. Аммо толиғимни олдим деса бир талоқ тушади ва иддаси тугаши билан бошқага тегиб кетишга ҳуқуқли бўлади.

Бу мавзуда мужтаҳидлар иҳтилофли ечим беришган, баъзи мужтаҳидлар “олти ойдан ортиқ ташлаб кетиш мумкин эмас” деган, масалан: ҳанбалий мазҳаби. Баъзилари эса бир йилдан ошиқ ташлаб қўйиши мумкин эмас, гуноҳкор бўлади дейишган, масалан: моликийя мазҳаби. Ҳанафия мазҳабида эса аниқ муддат белгиламаган, балки аёлни аҳволига боғлиқ деган райни билдиришган.

Бунга жинсий ожизлиги туфайли аёлига “шаръий вазифаси”ни қилолмаганларга Умар (р.а)нинг бир йил муддат белгилаганини далил қилишган(ижмо). Икала ижтиҳодда ҳам бор-йўқ бўлишидан қатъий назар, яъни уйда бўладими, сафардами нафақаси фарз, бажармаса гуноҳкор бўлади дейишган. Нафақасини бермай қўйса ёки нафақасини бериб, сафардан бир йилдан кўпроқ келмай қўйса ўша аёл(ёки валиси) қози-имомларга мурожат қилиб, талоғини талаб қилишга ҳаққи бор деганлар.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.