Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Огиздаги балгамни ютиш Рузани очишлиги хакида Энди эшитдик. Бу ханафий мазхабида шундайми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Огиздаги балгамни ютиш Рузани очишлиги хакида Энди эшитдик. Бу ханафий мазхабида шундайми?
        June 20, 2017, 12:39
Иқтибос

АССАЛАМУ алайкум

Огиздаги балгамни ютиш Рузани очишлиги хакида Энди эшитдик.

Бу ханафий мазхабида шундайми?

Качонки тупукни огиздан ташкарига чикариб Кейин яна кайта ютса Руза очилади деб билардик.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Огиздаги балгамни ютиш Рузани очишлиги хакида Энди эшитдик. Бу ханафий мазхабида шундайми?
        June 20, 2017, 13:15
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳақиқатда бу мавзуъ мужтаҳидларда ихтилофли, ҳанафия мазҳабида балғам рўзани очмайди, ҳатто оғиздан ташқарига чиқмагунча уни ютиб юборишга мажбур бўлса рўзаси очилмайди. Лекин саволда қуйдагича келган: Ассаламу алайкум. Бир мақолада қуйидагилар келди, яъни балғам рўзани очади деган ҳукмни олган муқаллиднинг саволи (Балғам доим чиқиб турадиган инсонлар нима қилади?)га жавоб бўлган:
(( «Балғам (қақириқ) тўғридан-тўғри томоқдан ичга ўтиб кетса рўзага зиёни йўқ. Борди-ю, аввал оғизга тушиб, сўнг ютиб юборилса, рожиҳ фикрга кўра рўзани бузади. Негаки, у бир жиҳатдан таомга ўхшайди. Шайх Ибн Усаймийн роҳимаҳуллоҳ ҳар икки ҳолатда ҳам балғамни ютиш билан рўза очилмаслигини рожиҳ деб билган.»
Балғам доим чиқиб турадиган инсонлар нима қилади? Рўзаси хар очиладими?))
У жавоб шу саволга берилган ечим эди, “балғам рўзани очадими” деган саволга эмас. Шунинг учун аввал ҳукм сўралувчи шаръий асосда таржиҳ қилинади, кейин ундан олинган ҳукм Аллоҳ Таолонинг ҳукми бўлади. Бу ҳукмга қандай амал қиламан деган суровчига жавоб қилдим, ҳукм айтмадим. Асли мақолада қуйдагича келади: ««…..

Сўлак ва балғам (қақириқ)ни ютиш:

Рўзадор сўлагини ютиши мубоҳдир. Ҳаттоки оғзида сўлагини тўплаб, сўнг уни ютиб юборса, модомики оғзидан ташқарига чиқармаган бўлса зиёни йўқ. Агар субҳи содиқдан олдин сув ичса-ю, сўнг субҳи содиқ кириб азон айтилса, оғзидаги сувнинг таъмини кеткизиш учун тупуриш шартмас. Зеро, бу каби нарсалар динимизда афв этилган ишлардандир.

Балғам (қақириқ) тўғридан-тўғри томоқдан ичга ўтиб кетса рўзага зиёни йўқ. Борди-ю, аввал оғизга тушиб, сўнг ютиб юборилса, рожиҳ фикрга кўра рўзани бузади. Негаки, у бир жиҳатдан таомга ўхшайди. Шайх Ибн Усаймийн роҳимаҳуллоҳ ҳар икки ҳолатда ҳам балғамни ютиш билан рўза очилмаслигини рожиҳ деб билган....»».

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.