Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Балғам (қақириқ) тўғридан-тўғри томоқдан ичга ўтиб кетса рўзага зиёни йўқ.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Балғам (қақириқ) тўғридан-тўғри томоқдан ичга ўтиб кетса рўзага зиёни йўқ.
        June 20, 2017, 12:33
Иқтибос

Ассаламу алайкум.

Бир мақолада қуйидагилар келди:

«Балғам (қақириқ) тўғридан-тўғри томоқдан ичга ўтиб кетса рўзага зиёни йўқ. Борди-ю, аввал оғизга тушиб, сўнг ютиб юборилса, рожиҳ фикрга кўра рўзани бузади. Негаки, у бир жиҳатдан таомга ўхшайди. Шайх Ибн Усаймийн роҳимаҳуллоҳ ҳар икки ҳолатда ҳам балғамни ютиш билан рўза очилмаслигини рожиҳ деб билган.»

Балғам доим чиқиб турадиган инсонлар нима қилади? Рўзаси хар очиладими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Балғам (қақириқ) тўғридан-тўғри томоқдан ичга ўтиб кетса рўзага зиёни йўқ.
        June 20, 2017, 13:16
Иқтибос

Ва алайкум аасалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Балғам чиқиш кўпинча касалликдан бўлади. Шунинг учун даволаниш керак, чунки “вожибни адо қилиш учун нима керак бўлса у ҳам вожибдир” деган шаръий қоидага биноан вожибни адо қилиш учун керак бўлган ишлар ҳам вожиб бўлади. Аммо тасодифан, гоҳо бўлиб қолганда эса, бошқа куни қазосини тутиб беради. Даволанишдан умид узилса ёки қарилик сабабли бундай касалликдан қутила олмаса, унда у шаръий узр ҳисобланиб, ҳар бир куни учун бир мискинни тўйдириш билан фидя тўлаши вожиб бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَهُ

(Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар зиммасида бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми- фидя( тўлашлари) лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ фидя тўласа), ўзига яхши. [2:184]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.