Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Россия ва шу давлат қаторида жойлашган мамлакатларда ифтор ва тонг қандай аниқланади?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Россия ва шу давлат қаторида жойлашган мамлакатларда ифтор ва тонг қандай аниқланади?
        June 20, 2017, 12:18
Иқтибос

Ассалому алайкум!

Аллоҳ сабр берсин, тутган рўзангизни қабул қилсин!

Россия ва шу давлат қаторида жойлашган мамлакатларда ифтор ва тонг қандай аниқланади? Ҳозир Москвада соат 21.58 да ифтор соат 2.15 да тонг. Лекин ҳар бу вақтларда қоронгу тушмайди, яна бир ойча умуман қоронгу ҳам тушмайди.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Россия ва шу давлат қаторида жойлашган мамлакатларда ифтор ва тонг қандай аниқланади?
        June 20, 2017, 13:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Амиин, ҳаммамизга Рамазон барокатли бўлсин.

Бундай жойларда нафақат ифтор-саҳарлик, балки гоҳида намоз вақтларини ҳам билиш қийин бўлади. Масалан; умуман қаронғу тушмайдиган, яъни қизил шафақ йўқолмай тонга уланиб кетатиган жойларда ҳафтон намозини ҳам билиш мумканмас бўлиб қолади. Бундек шаръий ҳукмларнинг вақтлари кирмайдиган жойлар учун икки ҳил ҳукм бор: биринчиси, энг яқин вақти аниқ бўлган жойга қараб шаръий аҳкомларнинг бажарилиши. Икинчиси эса, шаръий сабаби топилмагани учун фарзлар соқит бўлиши. Рўзани эса, имкон бўлганда тутиб беради. Менга ҳам рожиҳ рай шу иккинчиси.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.