Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Рўзадор одам мусвак ишлатса бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Рўзадор одам мусвак ишлатса бўладими?
        June 18, 2017, 18:11
Иқтибос

Рўзадор одам мусвак ишлатса бўладими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Рўзадор одам мусвак ишлатса бўладими?
        June 18, 2017, 18:20
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъ мужтаҳидларда иҳтилофли бўлиб, баъзилар макруҳ деганлар. Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилади, Росулуллоҳ(с.а.в) деди:

كل عمل ابن آدم له إلا الصوم؛ فإنه لي وأنا أجزي به، ولَخُلُوف فم الصائم أطيب عند الله من ريح المسك

“Одам фарзандларининг ҳар бир амали ўзи учудир, фақат рўза мен учун ва уни мукофотини мен бераман. Рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мускнинг ҳидидан яхшироқдир”. Муслим ривояти.
Ҳанафия мазҳабида суннат деган райда. Улар келтирган далиллардан баъзиларини келтираман ва далилларда рўза тутувчиларни бу ҳукмлардан хослаган далиллар келган эмас. Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилади, Росулуллоҳ(с.а.в) деди:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ( لَوْلا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي أَوْ عَلَى النَّاسِ لأَمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ مَعَ كُلِّ صَلاةٍ (

“Умматимга (ёки одамларга) машаққатли қилиб қўймаганимда, албатта уларни ҳар бир намозучун мусвакка буюрар эдим”. Бухорий ривояти. Ёки Оиша(р.а) ривоят қилади, Росулуллоҳ(с.а.в) айтди:

عن عائشة رضي الله عنها أن النبي صلى الله عليه وسلم قال : ( السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لِلْفَمِ ، مَرْضَاةٌ لِلرَّبِّ ) رواه النسائي

“мусвак оғизни поклайди, Роббимни рози қилади”. Нисоий ривояти.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.