Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Жумҳур мужтаҳидлар ҳаромга ёрдам беришни ҳам ҳаром деган райга боришган. Рўзани беузр тарк қилиш, яъни Рамазон кундузида таом ейиши ҳаром. Иш рўзани тарк қилиш учун узр ҳисобланмайди. Демак ундай ишчига таом таёрлаш каби ишлар унинг ҳаром ишига ёрдам бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. [5:2]
Ҳатто кофирга ҳам ношаръий иш қилишига ёрдам бериш билан гуноҳкор бўлади, чунки кофирлар ҳам шариатга бўйсунишлари талаб қилинган. Фақат мажбур қилинмайди. Аллоҳ Таолонинг қуйдаги:
مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ الْمِسْكِينَ وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ الْخَائِضِينَ
وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوْمِ الدِّينِ حَتَّى أَتَانَا الْيَقِينُ فَمَا تَنْفَعُهُمْ شَفَاعَةُ الشَّافِعِينَ
(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида), Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо — Қиёмат кунини ёлғон дер эдик». Энди оқловчиларнинг оқлови уларга фойда бермас! [74:42-48] оятлардан кўпчилик мужтаҳидлар; шариат кофирлардан ҳам талаб қилинади деган ҳукмни билдиришган.
Муттақий.
|