Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Давлат томонидан ҳанафийлик мазҳабини стандарт яъни локал дин қилиб олмоқчи.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Давлат томонидан ҳанафийлик мазҳабини стандарт яъни локал дин қилиб олмоқчи.
        June 15, 2017, 09:10
Иқтибос

Ассалом алайкум раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Охирги пайтда ижтимоий тармоқларда ҳам давлат томонидан ҳам мазҳаблар ҳақида жуда кўп гапиришяпти. Масалан бизда Тожикистонда ҳанафийлик мазҳабини ўзларича стандарт яъни локал дин қилиб олмоқчи.

Мазҳаблардан унча ҳабарим йўқ. Отам айтиши бўйича булар (давлат) ҳанафий мазҳабини агар тан олиб тўлиқ шуни жорий қиламиз деса бу давлат болмаслиги керак деди. (Бемалол суҳбатлашишга вақт ёқ рфдаман). Умуман гапни индаллоси бу мазҳабларни Исломда қандай урни бор? Шиани яхши биламан яъни суннатдан фарқи. Суннийлар ичида ҳар хил мазҳаблар бор. Буларни бир биридан фарқи нима? Нима шу мазҳабдан бирортасига мансуб болиш шартми? Умуман Қуръони Карим ва Суннатга амал қилинсаю мазҳаб танланмаса нима қилади? Охирги пайтлар ҳама жойда мазҳаб мазҳаб деб роса жонга тегишди. Олдиндан раҳмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Давлат томонидан ҳанафийлик мазҳабини стандарт яъни локал дин қилиб олмоқчи.
        June 15, 2017, 09:47
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аслида мазҳаб ушлаш омилар учун шарт. Бизда мужтаҳидлар чиқмай қолгани учун бу талаб жуда тўғри. Лекин куфр ва унинг малайлари аввалги мужтаҳидлар Ислом тўла тадбиқ қилиниб келган даврларда яшаганликлари сабабли уларнинг мазҳабларида(яъни ижтиҳодларида) Исломни тадбиқ қиладиган давлат йўқ қилинган вақтда уни яна ҳаётга қайтариш учун қандай иш олиб бориш тўғрисидаги ижтиҳодлари йўқ бўлганидан сиёсий жиҳатдан фойдаланишни кўзлаб; биз фақат “ҳанафия” мазҳабига эргашамиз демоқдалар халос, яъни даъватни кўтариб чиқиш учун шаръий йўлни ўртага ташласак “бу кимнинг ижтиҳоди” деб мазҳабдан эмаслигини баҳона қилиб рад қилишлари учун йўл қилишмоқчи. Аслида мазҳабни ҳақиқатини ҳеч қачон тадбиқ қилиша олмайдилар. Масалан: ҳанафия мазҳабида жумъа намозида Ҳоким(президент, губернатор ва шаҳар ҳокимлари)нинг бўлиши шарт қилинган, ҳатто ўзи ўқиб бериши керак.

Ислом келган илк даврларда саҳобалар назил бўлаётган Қуръон оятларини ва Росулуллоҳ(с.а.в) баён қилаётган ҳадисларни ҳеч бир қийинчиликсиз тушунишар эди. Лекин орадан анча вақт ўтгач, асл араб тилига бошқа тилларнинг тасиридан Қуръон ва ҳадисларни тушуниш учун ҳам, саҳиҳ ҳадислар билан қалбаки ҳадисларни ажратиш учун ҳам анчагина меҳнат ва ўзига яраша қонун қоидаларини билишни талаб қиладиган аҳволга келди. Шунинг учун бу соҳани ўрганмасдан туриб шаръий ҳукмларни билиш маҳол ишга айланган эди.

Аллоҳ Таолонинг фармонида келган маъноларни тушунишдаги ижтиҳодни аҳамиятини қай даражада эканини билишимиз учун мисол келтираман. Бир ота ўғлига машина олиб берди. Ўғли шу вақтда узоқ сафарга чиқиш ниятида эди. отаси; машинани билган одамга кўрсатиб кейин сафарга чиқ, акс ҳолда йўлда қийналасан деб огоҳлантирди. Ўғли отасининг гапига биноан машина савдоси билан шуғулланувчи бир дўстига машинасини кўрсатди ва ундан машина ҳақидаги фикрини сўради. У савдогар машинани ўзи билган томонларини кўриб, сотиб олган нарҳини билгандан кейин жуда яхши, машинани арзон баҳода олибсизлар. Яхшиликка миниб юринг деб дўстини ҳотиржам қилибди. Кейин ўша машина билан сафарга чиққан ўғил ярим йўлда машинаси бузулиб, ит азобига қолибди. Бу бола отасини гапини тушунмаганлиги унга қимматга тушди. Яъни отаси; «… машинани кўрсатиб…» деганидан устага кўрсатиб, ишончсиз жойлари бўлса, ўнглатгандан кейин сафарга чиқ деган маънони қасд қилган эди. лекин нодон ўғил машина савдогарига кўрсатиши билан отасининг гапига риоя қилдим деб ўйлади. Яна бир мисол мол боқувчи ота ўғлига молларга қараб қўй деса ва ўғил уларни кандай аҳволда эканини кўриб, ҳатто суратини ҳам олиб чиққани билан отасининг гапига амал қилган бўладими? Ўғлидан молларга ем-хашагини, сувини бериб, тагини тозалашни қасд қилганини тушунмасдан молларни тамоша қилиб чиққан ўғил ёки печка ўчиб қолмаслиги учун печкага қараб қўй деган гапига уни бир кўриб қўйиш билан буйруқни бажардим деган ёш болага ўҳшаб қолмаслигимиз учун Аллоҳ Таоло неъмат қилиб берган Қуръонни тўғри тушунишларини хоҳлаб, бандаларига Росулуллоҳ(с.а.в)ни Қуръонни баён қилиб берувчи қилиб юборди. Росулуллоҳ(с.а.в)дан кейин аят ва ҳадисдаги маъноларни фақат мужтаҳидлар тушунади. Мисол учун айтадиган бўлсак; “Жумъа” сурасида Аллоҳ Таоло айтаётган:

فَإِذَا قُضِيَتْ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалинглар ва Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истаинглар. [62:10] деган оятдан Аллоҳ Таоло жумъа намозини ўқигандан кейин талаби ризқ учун ҳаракат қилиш керак, чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда деган ҳулосага бориши ёки “Оли Имрон” сурасидаги:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Эй мўминлар, (берган қарзларингизни) бир неча баробар қилиб олиш билан судхўрлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! (Шунда) шояд нажот топгайсиз. [3:130]

Деган оятни далил қилиб, икки баробарга етмаса судҳўрлик ҳалол деса, бу шаръий ҳукм бўлмайди, балки динни бузиш бўлади. чунки Аллоҳ Таоло “Бақара” сурасида:

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

– „Аллоҳ байъни ҳалол ва судхўрликни ҳаром қилди“. [2:275]

Ёки ибн Можа ривоят қилган ҳадисда: «Пайғамбар(с.а.в) рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини (котибни) лаънатладилар» деганлар. Бу далиллардан ҳар қандай судҳўрликни ҳаромлиги, ҳатто унга қалами ёки гувоҳлиги билан аралашган инсон ҳам ҳаром иш қилган бўлишини англатмоқда.

Яна бир мисол, Аллоҳ Таолонинг “Нисо” сурасидаги:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْرَبُوا الصَّلَاةَ وَأَنْتُمْ سُكَارَى حَتَّى تَعْلَمُوا مَا تَقُولُونَ

Эй мўминлар, токи гапираётган гапларингизни билишингиз учун маст ҳолингизда намозга яқин келманглар. [4:43] оятини ўқиб туриб, ароқ фақат намоздагина ҳаром, унда ҳам гапирганда алжирамайдиган бўлса, ичганини зарари йўқ, мана Аллоҳ Қуръонда айтяпти деса ҳам бу шаръий ҳукм бўладими? Ваҳоланки Ибн Аббос(р.а) ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в): “Ароқ, ароқлиги учун ҳаром қилинди”, деб ароқни умуман ҳаромлигини етказмоқда. Ҳамда саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) дарҳол унга амал қилишганликлари маълум: Анас ибн Молик(р.а) шундай деган: “Мен, Абу Талха Ал-Ансорий, Абу Убайда ибн Ал-Жаррох ва Убай ибн Каъбларга хурмодан тайёрланган шароб қуйиб бераётган эдим. Бир киши келиб: ароқ ҳаром қилинди деди. Абу Талха: Эй Анас, тур анави кўзаларни синдириб ташла деди. Анас: Мен туриб кўзаларни олиб ерга урдим, улар чил-парчин бўлди деди”. Бухорий ва Муслим ривояти.

Яна бир мисол, Жобир(р.а)дан имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в)нинг: “куфр билан иймонни ўртасидаги фарқ намоздир” деган ҳадисини олиб, номоз ўқимаганлар кофир деб ҳукм чиқаришлари ёки Абу Ҳурайра(р.а)дан имом Бухорий ривоят қилинган ҳадисда Набий(с.а.в): “зоний зино қилаётган вақтда, мўмин бўлган ҳолда зино қилмайди, ҳамда ароқ ичаётган вақтда, мўмин бўлган ҳолда ароқ ичмайди ва ўғирлик қилаётган вақтда, мўмин бўлган ҳолда ўғирлик қилмайди” деган ҳадисини далил қилиб, зонийди ҳам, ароқ ичганни ҳам, ўғрини ҳам кофирга чиқариши билан ўзи куфрга кетиб қолади. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан огоҳлантириб дедилар: “Бир киши (бошқа) бир кишини “кофир” деб чақирса ёки “Аллоҳнинг душмани” деб айтса ва у ундай бўлмаса айтган сўзлари ўзига қайтади” (Имом Муслим ривояти). Бундай хатоларимиздан кофир устимиздаги ҳукмронликларини сақлаб қолиш мақсадида фойдаланади, бир биримизга душман қилади. Хозирда бунга ҳамма гувоҳ бўлмоқда. Биз шариатни мужтаҳиддан олмасак ва оят, ҳадисларни ўзимизча тушуниб, Исломмас нарсани Ислом деб адашамиз, ҳар ким ўзининг ғаразлик мақсадлари учун бизларни алдашликларига имкон бўлади. Аммо мужтаҳид хато қилиши мумкин, лекин алданмайди. Тарихда ҳам олимларни ўз мақсадига бошламоқчи бўлганларга салифи солиҳлар алданмаганлар. Масалан: сизларга машхур имомимиз Абу Ҳанифа(р.)нинг хаворижлар билан бўлган қиссасини ёдингизга соламан. Кўфада улар ғолиб бўлиб турган даврда Абу Ҳанифа(р.)ни ушлаб олиб келишиб;

– куфрдан тавба қил, эй шайх – дедилар.

– мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман – деди.

Шунда уни қўйиб юборишди. Волий бўлишганда уларга;

– У куфрдан тавба қилган, яъни У ҳам сизлардек, уни ўзларингга қайтаринглар – дейилди.

Шунда уларнинг катталари;

– Эй, шайх, албатта сен куфрдан тавба қилгансан, яъни сен биздансан, шундайми? – деди.

– Сен гумон билан айтяпсанми ёки аниқ билиб айтяпсанми? – деб сўради, Абу Ханифа(р.).

– Йўқ, гумон билан – деди.

– Аллоҳ Таоло айтади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنْ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ

“Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир”! [49:12]– бу сен томондан бўлган хато. Ҳар бир хато сени райинг бўйича куфр. Демак, сен аввал куфрдан тавба қил! – деди Абу Ханифа(р.).

– Тўғри айтдинг, эй шайх! Мен куфрдан тавба қилувчидирман – деди.

Кунларнинг бирида уни хали ҳам бир гуноҳ сабабли бирорта аҳли Қиблани кофирга чиқармаётганини билишиб, яна у билан мунозара қилиш учун келишди. Сўнг;

– Мана масжид олдида икки ўлик, бири бир кишики, ароқ ичиб ҳатто ароққа бўкиб қолган ва ароқдан бўғилиб, унга чўкиб ўлган. Иккинчиси бир аёл. Зино қилиб, ундан ҳомиладор бўлганини билиб қолиб ўзини ўлдирган – дейишди. Яъни булар кофир бўлдими? – дейишмоқчи.

– Улар қайси миллатдан экан?, яҳудийларданми? – деб сўради улардан Абу Ханифа(р.)

– Йўқ – дейишди.

– Насороларданми?

– йўқ – дейишди.

– Мажусийларданми? – деди.

– йўқ – дейишди.

– Унда қайси миллатдан бўлишган? – деди.

– “ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад Унинг Росули” деб гувоҳлик берган миллатдан – дейишди.

– Менга айтингларчи, ундаги гувоҳликда иймондан қанча бор эди; учдан бирми, тўртдан бирми ёки бешдан бирми? – деб сўради.

– Албатта, иймон учдан бир, тўртдан ёки бешдан бир бўлмайди – дейишди.

– Унда қанча иймон бор эди? – деб таъкидлади.

– Иймонни ҳаммаси – дейишди.

– У ҳолда, ўзинглар мўмин деб билиб, мўминлигига иқрор бўлиб турган бу икки одам тўғрисида нимага сўраяпсизлар... ?! – деди Абу Ҳанифа.

– Бизни қўйда, булар ҳақида айтчи, улар жаннат аҳлиданми ё дўзаҳ аҳлиданми? – дейишди.

– Аммо мени гапиришимни хоҳласанглар, мен улар ҳақида Аллоҳнинг Набийи Ибориҳим(а.с) ўз қавмида, оғир жиноят қилган кимсалар ҳақида айтган гапини гапираман:

رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضْلَلْنَ كَثِيرًا مِنْ النَّاسِ فَمَنْ تَبِعَنِي فَإِنَّهُ مِنِّي وَمَنْ عَصَانِي فَإِنَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

“Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Бас, ким менга эргашса, ана ўша мендандир (яъни менинг динимдадир). Ким менга исён қилса, яна Ўзинг мағфиратли, меҳрибонсан (яъни, ундай кимсаларни ҳам ҳақ йўлга ҳидоят қилишга, ўтиб кетганларини кечиришга қодирсан)”. [14:36].

– Улар ҳақида Аллоҳнинг Набийи Ийсо(а.с) ўз қавмида, оғир жиноят қилган кимсалар ҳақида айтган гапини гапираман:

إِنْ تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

“Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан”. [5:118]

– Улар ҳақида Аллоҳнинг Набийи Нуҳ(а.с)нинг гапини гапираман:

قَالُوا أَنُؤْمِنُ لَكَ وَاتَّبَعَكَ الْأَرْذَلُونَ  قَالَ وَمَا عِلْمِي بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ إِنْ حِسَابُهُمْ إِلَّا عَلَى رَبِّي لَوْ تَشْعُرُونَ

“Улар дедилар: «Сенга пасткаш (ялангоёқ) кимсалар эргашган бўлса, бизлар сенга қандай қилиб иймон келтирурмиз?» (Нуҳ) айтди: Мен уларнинг қилган иш-амалини нима эканликларини билмасман. Агар пайқай олсангизлар уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Парвардигоримнинг зиммасидадир”. [26:111-113].

– Улар ҳақида Аллоҳнинг Набийи Нуҳ(а.с) – ва Пайғамбаримиз Муҳаммадга ҳам соллалоҳу алайҳи ва саллам– ни гапини гапираман:

وَلَا أَقُولُ لَكُمْ عِندِي خَزَائِنُ اللَّهِ وَلَا أَعْلَمُ الْغَيْبَ وَلَا أَقُولُ إِنِّي مَلَكٌ وَلَا أَقُولُ لِلَّذِينَ تَزْدَرِي أَعْيُنُكُمْ لَنْ يُؤْتِيَهُمْ اللَّهُ خَيْرًا اللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا فِي أَنفُسِهِمْ إِنِّي إِذًا لَمِنْ الظَّالِمِينَ

«Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни (кўздан пинҳон нарса ва ҳодисаларни) ҳам билмайман. «Мен фариштаман», ҳам демайман. Шунингдек, сизлар ўзингизча ҳақорат қилаётган кишилар ҳақида: «Аллоҳ уларга ҳеч қандай яхшилик бермайди», деб айтмайман. Уларнинг дилларидаги нарсани (ихлос-иймонни) Аллоҳ жуда яхши билур. Акс ҳолда (яъни, агар улар тўғрисида юқоридаги сўзларни айтадиган бўлсам), мен албатта золимлардан бўлиб қолурман». [11:31].

Тўғри, улар қилган жиноятлар оятнинг очиқ далолати билан ҳаром, лекин уларни кофирга чиқаришга ҳужжат бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таолонинг; “Бироқ, кимнинг кўнгли кофир бўлиш билан ёзилса...” (16:106) деган “Наҳл” сурасидаги ушбу ояти билан курфни қасддан, билиб туриб ва кўнгли куфр билан ором олган аҳволда қабул қилган инсонларнигина кофирга чиқармоқда. Қалбни фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таологина билади. Аммо иймондан кейинги зоҳирдаги куфр ва ширкка нисбатан эса, саҳобалардан шундай кўрсатма қолган: Умар ибн Хаттоб(р.а)нинг олдига Абу Мусо Ал-ашарий(р.а) томонидан бир киши келганда, Умар(р.а) одамлар тўғрисида сўради, унга бор гапни айтиб бўлгандан кейин, ундан Умар(р.а) сизларда ғайри оддий ҳодиса рўй бердими? Ҳа, деб жавоб берди, бас айтди: бир киши Исломидан кейин кофир бўлди. Унга нима қилдинглар? деб сўради. Унга яқин бориб, бўйнига урдик(яъни ўлдирдик) деди. Шунда Умар(р.а): уч кун қамаб, ҳар куни биттадан нон бериб, тавба қилишини талаб қилмабсизларда, шоят тавба қилиб, Аллоҳнинг амрига қайтиб қолса, деди. Сўнг , Аллоҳим, албатта мен (бу ҳодисада) хозир эмас эдим, мен буюрмадим ва агар менга етганда рози бўлмас эдим деди Умар(р.а). Шунинг учун ҳукмларни олишда, шариатни тушунишда фақат мужтаҳиддан олишимиз керак. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) “олимлар пайғамбарларнинг меросҳўрлари” деган гапи билан пайғамбарларниннг иши олимларга мерос бўлиб қолади деб таълимот берганлар. Ўзимча биламан деган ҳар қандай инсон ношаръий иш қилиш билан бирга ўзини ҳам, бошқаларни ҳам қийнайди. Пайғамбар (с.а.в.) айтадилар:

«Кимки билмасдан фатво берса, уни еру осмон фаришталари лаънатлайдилар».
Билганимга амал қиламан деб, мужтаҳидга эргашмаган инсонни афанди мисолида тушунишимиз мумкин. Бир бола югургилаб келиб, афандига; тоға уйизга ўт кетди, уйингиз ичидан аланга осмонга кўтариляпти деса, афанди; эҳ, болакай, сен Исломни тушунмайсанда. Бу гапингни тез бориб хатинимга айт, чунки мен ташқаридаги ишлардан масъулман. Уйни ичидан аёлим жавобгар деган экан. Шунга ўҳшаб, халқимизга Исломни тушунтирмасдан, уларни (такфир қилиб) кофирга чиқариб, ўзаро ички низоларни қўпайтириш фақат куфрнинг файдасига бўлади. айнан куфр таълимоти бир биримизни адашган деб, кофирга чиқаришга қаратилган. Аммо саҳобалардан тортиб, мўтабар мужтаҳидларнинг ҳаммаси бошқача райдагиларнинг шахсларига тил теккизмаганлар. Балки райлари учун келтирган далилларини бошқача тушунганини, ҳамда ўз райларини олган далилларни изоҳлаш билан кифояланганлар. Қарши томонга фақат далилини далил билан рад қилганлар халос. Кофирга чиқаришни эса, фақат қозиларга қолдиришган. Ислом низоми Қуръон ва ҳадисларда келганидан ва уларни фақат саҳиҳ ижтиҳод билангина тушуниш мумкин бўлганидан, шу ижтиҳод натижалари асосида тушунишмай қўйишликлар оқибатида исломий ҳаётни зеҳнлар куфр хоҳлагандек тасаввур қилмоқдалар. Ҳатто Исломдаги оддий ва аниқ бўлган ҳақиқатларни ҳам тушунмайдиган аҳволга келиб қолдилар. Бу заифликдан нафақат оддий инсонлар, балки олимлар ҳам четта қолмади. Чунки Ислом олими ёки “шайхул Ислом” деб танилган Уммат “етакчилари” ҳам Исломга зид нарсаларни Ислом номи билан қабул қилиши ва муҳлисларига тарғиб қилишликлари одатий ҳолга айланди. Шунинг учун исломий ҳаётни ўрганишда ҳар бир ҳукмни саҳиҳ ижтиҳод натижаси эканига қаноат ҳосил қилгандан кейингина қабул қилиш ва аввало ўз яқинларига, кейин имкон даражасида оммага тушунтириш билангина оммавий бало бўлган Исломни хато тушунишдан қутилиб, икки дунё саодатига этувчи нурга эргашамиз ва куфр чангалидан чиқишликнинг даслабки қадами бўлади, чунки олимларимиз етарлича бўла туриб атроф муҳидни куфр тўлалигича қамраб олганликларига қарамасдан, уларга жим туришликлари ва уларни ўзгартириш учун ҳаракат қилмасликлар бу гапимизнинг қатъий далилидир. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ва асҳоблари(розияллоҳу анҳумлар) бир дона шаръий ҳукм амалга ошмай қолишига ёки унинг ўрнига бошқа куфр қонунини қабул қилишликка ҳеч қачон рози бўлишмаганлар. Бу ойдек равшан, ҳамда ҳаммага маълум ва машҳур. Аммо ҳозирга келиб фарзлар тарк бўлиши эмас, балки ҳаётимиз учун куфр конститутциясини қабул қилиниши, унга асос солувчиларни ёки ўзгартириш киритувчиларни сайлашлик ёки улар чиқарган қонунларни тан олишлар жуда оғир гуноҳ ва кечирилмайдиган ширк бўлиб, унга озгина хисса қўшиш ёки унга тарғиб қилиш билан мўмин иймонидан ажраб қолиш ҳафви борлигини тушунмайдиган бўлиб қолдилар.

Тарихда мусулмонлар орасида уч турли мужтаҳидлар пайдо бўлди: 1. Мужтаҳиди мутлақ, 2. Мужтаҳиди мазҳаб, 3. Мужтаҳиди масала.

Ижтиҳод йўлида бирор мужтаҳидга эргашган, бироқ ҳукмларда мазҳаб имомига тақлид қилмай ўзи изланган мужтаҳид мужтаҳиди мазҳаб дейилади. Мужтаҳиди мазҳаб учун мазҳаб ҳукмлари ва далилларини билишдан бошқа нарса шарт қилинмайди. У шу мазҳаб ҳукмларига эргашиши ва ўзининг раъйи билан бу ҳукмга хилоф иш тутиши ҳам мумкин. Шунга биноан бир мазҳабга эргашган киши шу мазҳабнинг йўлида ижтиҳод қилиши ва агар қувватли далилга эга бўлса, баъзи ҳукм ва масалаларда мазҳаб имомига хилоф йўл тутиши ҳам жоиз. Имомлардан ривоят қилинганки, улар: «Агар бирорта сўзим саҳиҳ ҳадисга зид бўлиб қолса, у менинг мазҳабимдир, ва менинг сўзимни деворга улоқтиринглар», деб айтганлар. Мужтаҳид имом Ғаззолий бунга ёрқин мисол бўла олади. У киши Шофеъий мазҳаби тобеларидан бўлишига қарамасдан, баъзи ижтиҳодларида Шофеъийнинг ижтиҳодлари-га зид борган. Мужтаҳиди масала учун муайян шартлар ҳам, муайян йўл ҳам талаб қилинмайди. Балки шаръий нусусларни тушунишга етарли шаръий ва луғавий маърифатга эга ҳар бир киши мужтаҳиди масала бўлиши ва битта масалада ижтиҳод қилиши мумкин. Мужтаҳиди масала битта масала бўйича мужтаҳидларнинг раъйларини, далилларини ва далиллаш жиҳатларини текшириш орқали шаръий ҳукм деб гумони ғолиб келадиган шаръий ҳукм ҳақида муайян тушунчага эга бўлиши жоиз. У мужтаҳидларнинг раъйига мувофиқми ёки хилофми, фарқи йўқ, ёки битта масала борасида шаръий далилларни текшириб, «мана бу шаръий ҳукм», деган гумони ғолиб бўлган далилни билиб олади. Аввал бу масала борасида мужтаҳидларнинг изланган ёки изланмаганликларининг фарқи йўқ. Битта масалада ижтиҳод қиладиган киши учун шу масалага оид ва у масала учун керакли барча нарсаларни билиш кифоя. Бу масалага тааллуқли бўлмаган фиқҳий ва усулий масалаларни билиш шарт эмас.

Биз юқорида айтиб ўтган фикрлар мужтаҳиди мазҳаб ва мужтаҳиди масала ҳақида эди. Энди мужтаҳиди мутлаққа келсак, у шаръий ҳукмларда ва шаръий ҳукмларни истинбот этиш йўлида ижтиҳод қиладиган кишидир. Бу ўринда баъзи мазҳаблардаги каби ўзига хос йўл танлаши ҳам мумкин, ёки ўзига хос йўлни белгилаб олмаса-да, ҳукмлар истинбот қилишда саҳобалар асридаги мужтаҳидлар каби табиий суратда муайян йўлдан бориши ҳам мумкин. Араб тили бузилиб, одамлар динни тушунишга эътибор бермай қўйганларидан бошлаб, мужтаҳиди мутлақ бўлиш учун шартлар қўйилиши зарурдир. Бу шартларнинг энг муҳимлари иккита:

1. Қоида ва ҳукмлар олинадиган самъий далилларни билиш.

2. Арабларда ва улардаги сўз усталарининг истеъмолида ишлатиб одатланган лафзларнинг далолат жиҳатларини билиш.

Самъий далиллардан мурод Қуръон, Суннат, ижмо, далилларни ажрата билиш ва далиллар бир-бирига қарама-қарши келиб қолган пайтда уларнинг кучлироғи қайси, кучсизроғи қайси эканлигини таржиҳ қилишдан иборат. Баъзида мужтаҳиднинг назарида битта муаммо устида бир қанча далиллар йиғилиб қолади-да, бу далиллар бир-бирига зид ҳукмларни тақозо этади. Шунда битта кучли далилга таяниб ҳукм чиқариш учун уларнинг қай бири кучлироқ эканлигидан далолат берувчи жиҳатларни текшириш лозим.( мавзуъни “Исломий шахсия” биринчи китобидан муфассал билишингиз мумкин).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.048 seconds.