Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Однаклассникда номини Ал Ваахид деб очилган эди.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Однаклассникда номини Ал Ваахид деб очилган эди.
        June 15, 2017, 09:05
Иқтибос

Ассалому-Алайкум Ва Рахтатуллоҳи Баракатуҳ

Савол: Мен бир однаклассники очган эдим уни номини Ал Ваахид деб очилган эди шуни энди бир биродарим айтяптики Ал Ваахид ни маъносини биласизми деб сўради мен ҳа десам сиз нима ўзинггизни Аллоҳга тенг қиляпсизми деди мен эса асло ундай эмас мен бу ерда
Аллоҳнинг номини улуғ даражаларга кўтариш дея жавоб қилдим зеро Аллоҳ бизни сийратимизга эмас ниятимизга қарайди деб айтдим энди шунгга нима дейсизла мени қилган ишим тўғрими ёки нотўғрими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Однаклассникда номини Ал Ваахид деб очилган эди.
        June 15, 2017, 09:35
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ният ибодатларда аҳамиятли, амалларда эса шаръий ҳукмларга мувофиқ бўлиши ёки унга қарши келишига қараб бўлади. сизнинг бундек ишни қилишингиз жоиз эмас, чунки ўзиз айтиб ўтгандек ёмон гумонларга боришига сабаб бўлмоқдасиз. Бу эса мумкин эмас: София Ҳуйая қизи Пайғанбаримиз(с.а.в)нинг зиёратига рамазоннинг охирги ўн кунлигида, масжидда эътикофдалигида келади ва уйига қайтаётганида Пайғанбаримиз(с.а.в) ҳам бирга чиқади. Шунда уларнинг олдидан ансорийлардан икки киши ўтиб қолади. Уларни чақириб, шошманглар, бу София дейди. Улар субҳаналлоҳ, дейишганида, албатта шайтон одам боласининг қон юрадиган жойида юради деб шубҳани кетказади. Буҳорий ривояти.

Бундан ташқари сизга нисбатан адоват фикрларини айтганда “ал-Аҳад” ёки “ал-Вааҳид” деб ҳитобида ҳақорат сўзларини айтишлиги сабаб бўлиш ҳам жоиз эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَسُبُّوا الَّذِينَ يَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ فَيَسُبُّوا اللَّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ

Аллоҳдан ўзгага сигинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар. [6:108]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.