Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шия – деб луғатда кучли тарқаган ва у ҳақида кўп гап-сўз бўлган нарсага айтилади. Бу ўриндаги “шия” хусусан, « Али ибн Абу Толиб(р.а)ни биринчи халифа бўлиши керак эди ва имомлик “аҳли байт” (Пайғамбар(с.а.в)имизнинг наслидан деб эътиборга олинадиган Али ибн Абу Толибнинг авлодлари)гагина чекланиши керак ва шу имомлар катта-ю, кичик гуноҳдан, хатолардан пок, улар илмда, таркидунёликда, саҳоватда ва шижоатда танилишади» деб айтган инсонларнинг жамоасига айтилади. Шу “райлар” асосида бирлашган мусулмонлар “шиялар” деб танилишган. Кейинчалик улар ўзаро ҳам жуда кўп фирқаларга бўлинишиб кетишган. Уларнинг машҳурлари ушбулар: зайдийя, имомийя, кийсонийя, ғулот ва исмоилийялардир. Исмоилийяни баъзи олимлар асосий фирқаларидан деб хисоблашмаганлар.
Бу “райлар” Росулуллоҳ(с.а.в)нинг вафотларидан кейинги кунларда пайдо бўлган бўлса ҳам, у оддий бир рай сифатида эди. Лекин “умавийлар” сулоласига қарашли 10-чи халифа Ҳишом ибн Абдулмалик (105-125 ҳижрий, 724-743 милодий йилларда халифалик қилган) даврида улар машҳур бўлишди, ундан кейин “шия”лар деб танилишди. Ибн Абу Дамм исломий фирқалар тўғрисида гапириб; «шияларнинг асосчиси Зайд ибн Али(Зайнулобидин) ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб(р.а) бўлган. У Восил ибн Аътодан усул илмини ўрганиб, ушбу райларини тарқатади. Унинг машҳур райларидан яна бири; “Абу Барк Сиддиқдан ва қолган саҳобалардан Али афзалроқ эди. Бир манфаат сабабли ва “фитнани олдини олиш ва раиятни қалбларини ҳушнуд этиш” деган диний қоида сабабли саҳобалар халифаликни Абу Бакрга топширишди ва афзалият шарти ҳам топилган мусулмон бўлсада, афзалият шарти бўлмаган мусулмонга манфаат сабабли имомлик жоиз” деган райидир. Зайд ибн Али мужтаҳиди мутлақ бўлиб танилади. Унга жуда кўп мусулмонлар эргашган. Кейинчалик улар жуда кўп фирқаларга бўлинишиб кетишган» дейди.
Зайд ибн Али(Зайнулобидин)нинг райлари саҳиҳ ижтиҳодлардан бўлган, чунки Саъд ибн Абу Ваққос(р.а)дан ривоят қилинади: Муовия ибн Абу Суфён(р.а) Саъдга; сени Абутуроб(яъни Али.р.а)ни сўкишдан нима ман қиляпди - деб сўраганда, Росулуллоҳ(с.а.в) у ҳақида айтган уч нарсани эсаладим. Бас уни ҳеч қачон сўкмайман. Чунки менга улардан биттаси бўлишлиги мен учун ҳумрун наимдан кўра яхшироқдир: 1. Росулуллоҳ(с.а.в) ғазотларидан бирида уни қолдириб кетишини айтганда, унга Али(р.а) мени аёллар ва ёш болалар билан қолдириб кетяпсизми деб айтди. Шунда Росулуллоҳ(с.а.в): “мендан, Ҳоруннинг Мусодан бўлган ўрнида бўлишни хоҳламайсанми?, фақат мендан кейин пайғамбарлик йўқ” деди. 2. Хайбар куни шундай деганини эшитганман: “албатта, бу рояни Аллоҳни ва Росулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Росули ҳам уни яхши кўрадиган кишига бераман” деди. Биз унга эга бўлишга роса қизиқдик. “менга Алини чақиринглар” деди. У кўзлари чекчайиб хорғин ҳолида келтирилди. Шунда унга рояни берди. Унинг бошчилигида Аллоҳ фатҳни берди. 3. Ушбу оят нозил бўлганда:
فَقُلْ تَعَالَوْا نَدْعُ أَبْنَاءَنَا وَأَبْنَاءَكُمْ
“айтинг:«Келинглар, ўғилларимизни ва ўғилларингизни...” [3:61]
шунда Росулуллоҳ(с.а.в) Али, Ҳасан ва Ҳусайнларга дуо қилди ва “Аллоҳим анавилар менинг аҳли-оилам” деди. Муслим ривояти.
Кейинчалик унга эргашганлар орасида ҳаром(яъни, Абу Барк(р.а) ва Умар(р.а)ларни кофирга чиқариш, уларни лаънатлаш каби) ва куфр (яъни, Исо(а.с) тўғрисидаги куфр эътиқодларига ўҳшаб кетадиган, Али(р.а)да илоҳий қувват бор ёки Аллоҳнинг ердаги кўриниши каби) фикрлари тарқалиб, улар асосида бир-бирларидан фарқли жуда кўп фирқаларга бўлинишиб кетишган. Уларни кофирга чиқариб бўлмайди, балки улар ўз Исломини тушунмаган жоҳиллар сифатида муомила қилинади. Чунки Росулуллоҳ(с.а.в) Мусайлиматул Каззобга юборган икки элчисидан бири ва Амор ибн Ёсир куфр калимасини айтишган бўлишсаларда, уларни кофирга ҳукм қилмади. Чунки аслида куфр қасддан ёлғонга чиқариш, кўнгилнинг бунга қувониши, қалбнинг бу билан ором олиши ва дилнинг унга майл-иштиёқидир. Бехосдан, беқасддан кириб қолган ширк ақидаларини такфир бобида эътиборга олинмайди(айниқса, билмасдан содир бўлган бўлса, яъни Исломни ҳали тушунмаган бўлса), чунки Аллоҳ Таоло деди:
“Бироқ, кимнинг кўнгли кофир бўлиш билан ёзилса...” (16:106).
Умар ибн Хаттоб(р.а)нинг олдига Абу Мусо Ал-ашарий(р.а) томонидан бир киши келганда, Умар(р.а) одамлар тўғрисида сўради, унга бор гапни айтиб бўлгандан кейин, ундан Умар(р.а) сизларда ғойри оддий ҳодиса рўй бердими? Ҳа, деб жавоб берди, бас айтди: бир киши исломидан кейин кофир бўлди. Унга нима қилдинглар? деб сўради. Унга яқин бориб, бўйнига урдик(яъни ўлдирдик) деди. Шунда Умар(р.а): уч кун қамаб, ҳар куни биттадан нон бериб, тавба қилишини талаб қилмабсизларда, шоят тавба қилиб, Аллоҳнинг амрига қайтиб қолса, деди. Сўнг , Аллоҳим, албатта мен (бу ҳодисада) хозир эмас эдим, мен буюрмадим ва агар менга етганда рози бўлмас эдим деди.
“Аҳлусунна вал-жамоа” бидъатчилар устидан гуноҳкорлик ёки кофирлик билан мутлақ ҳукм қилиш билан, Исломни қабул қилгани аниқ бўлган, бироқ, бирон бир фарз-вожибни тарк қилган ёки Исломдан бўлмаган ишни қилган муайян киши устидан осий-фосиқ ёки кофир деб ҳукм чиқариш ўртасини ажратадилар. Улар бу одамга ҳақиқатни баён ва хужжатни барпо килиб, шубҳаларни йўқотмагунларича бирон бир ҳукм чиқармаганлар. Улар муайян шахсга қачонки унда шартлар тўла ҳосил бўлса ва монеъликлар йўқ бўлсагина ва ҳукм чиқаришга ҳуқуқи бор бўлган қози ёки волий томонидан аниқлангандан кейин уч кун тавба қилиши учун муҳлат бериб, шунда ҳам қайтмаса, шундан кейин муртад деб ҳукм чиқарилади ва унга жазо қўлланади, дейишган.
Куфр фикрларини ёки хато фикрларни ҳамма билиши мумкин. Лекин “мусулмонлиги зоҳир бўлган кимсани шубҳалар билан Исломдан чиқарилмайди”. Бу салафларнинг қоидаси бўлиб, салаф солиҳ бу қоидага риоя қилган. Улар одамларни кофирга чиқаришдан жуда ҳам узоқ бўлганлар. Қозини маҳкамадаги қарорисиз бирор мўминни кофирга чиқарилмайди. Агар у шу ҳолда вафот этса, унинг иши Аллоҳга ҳаволадир: хоҳласа жазолайди, хоҳласа кечиради, — деб эътиқод қиладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в) бундан огоҳлантириб дедилар: “Ким ўз биродарига: “Эй кофир!” деса у иккисининг бири кофир бўлади. Агар у (биринчиси)нинг айтгани тўғри бўлса (иккинчиси кофир бўлади). Бўлмаса айтилган сўз (кофир деган кишининг) ўзига қайтади” (Имом Бухорий ривояти). “Бир киши (бошқа) бир кишини “кофир” деб чақирса ёки “Аллоҳнинг душмани” деб айтса ва у ундай бўлмаса айтган сўзлари ўзига қайтади” (Имом Муслим ривояти). “Бир киши бошқа бировни фосиқлик ва куфр билан айбласа. Агар у кофир ёки фосиқ бўлмаса айтган сўзи ўзига қайтади” (Имом Бухорий ривояти). “Мўъминни кофирлик билан айблаган киши(нинг гуноҳи) уни ўлдириш кабидир” (Имом Бухорий ривояти). “Киши ўз биродарига: “Эй кофир!”— деса, улардан бири кофир бўлади” (Имом Бухорий ривояти).
Аммо хозирги даврда мустамлакачи кофирлар бу каби ихтилофларни кучайтиряпди. Мусулмонларни миллитчилик асосида ҳам, суннийлар ва шияларга бўлиб ҳам ораларига низо ўтини ташламоқда. Уларни бу режаларини малай ҳокимлар ва охиратини арзимас матога сотган олимлар амалга ошириб беришяпти. Биз мусулмонларга ёв кўз билан қарамай, Ислом ақидаси ва аҳкомларини тиниқ қилиб тушунтиришимиз керак. Улар билан уруш-жанжалларга боришимиз фақат кофирларнинг ютуғи ҳисобланади.
Муттақий.
|