Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Исломий нафсия китобидан
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Исломий нафсия китобидан
        June 3, 2017, 10:46
Иқтибос

Ассалом алайкум. сайтнинг савол-жавоб бўлимига савол йўлламоқчи бўлиб рўйҳатдан ўтишни боссам error чиқаряпти, шунинг учун шу ерга хат қилиб савол йўлладим.
Исломий нафсия китобининг Худо учун яхши кўриш ва Худо учун ёмон ёмон кўриш деган бўлимини «Мана шу (йигит) хақида сизлар мени маломат қилган эдингиз» (Юсуф сураси 32оят) , «Албатта сизларни тинмай сўзлаган нарса-бўҳтонларингиз сабабли… ушлаган бўлур эди» (Нур 14 оят) ва Бир аёл мушук сабабли дўзахга кирди , деган маънодаги ҳадис ларни келтириб бошлаяпти. Ана шу оятлар ва ҳадисдан кейин Худо учун яхши кўриш ва ёмон кўриш мавзусига киришяпти. Бу оятлар ва ҳадис Худо учун яхши кўриш ёки ёмон кўришга нима алоқаси бор?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Исломий нафсия китобидан
        June 3, 2017, 10:54
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аввало савол йўлаш масаласига тўхталсак саволингизни сайтнинг Биз билан алоқа деган жойидан ёки телеграмда https://t.me/turkistonsavol манашу адресга боғланиб сволларингизни берсангиз бўлади. энди саволнинг жавобига ўтсак.

Гапни бошлашдан аввал, яъни ҳадисда келган (وَرَجُلانِ تَحَابَّا فِي اللَّهِ) (Аллоҳ учун(яъни сабабли, ҳақида) бир-бирини яхши кўрганларки,)да فِي – фи сўзи қандай маънони англатаётганини шу فِي сўзи ишлаган бошқа аят ва ҳадисларни келтириб, فِي қандай маънода ишлаётганини тушунтирмоқда. Яъни “фи”( فِي) сўзи “ҳақида”, “сабабли” маъноларда келади ва «دَخَلَتْ امْرَأَةٌ النَّارَ فِي هِرَّةٍ» «Бир аёл бир мушук сабабли дўзахга кирди» ҳадиси бунга далилдир. Ёки فَذَلِكُنَّ الَّذِي لُمْتُنَّنِي فِيهِ да ҳам, ёки لَمَسَّكُمْ فِي مَا أَفَضْتُمْ ларда ҳам فِي сўзи - “сабабли”, “ҳақида” каби маъноларда ишлашлигига мисол сифатида келтириб, Аллоҳ учун яхши кўриш ҳам Аллоҳ йўлида, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун қилган ҳаракатлари сабабли яхши кўриш бўлиб, Аллоҳ Таолога бу энг маҳбуб амал эканини тушунтирмоқда.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.