Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бир одамни 6000 $ атрофида карзи бор. Шу одамга закот берса буладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бир одамни 6000 $ атрофида карзи бор. Шу одамга закот берса буладими?
        May 31, 2017, 09:36
Иқтибос

Ассалому алайкум
Савол: Бир одамни 6000 $ атрофида карзи бор. Шу одамга закот берса буладими?
Лекин у одам ишлаяпти, Аллох кодир килса 3-4 ойларда карзларимдан кутилиб кетаман деяпти. Аввалдан рахмат
Аллох якшилиглари билан мукофотласин....

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бир одамни 6000 $ атрофида карзи бор. Шу одамга закот берса буладими?
        May 31, 2017, 09:37
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қарзи бор бўлган инсон ҳам закот сарифланадиган саккиз ўриннинг бири ҳисобланади, шунинг учун закот берилаётган вақтда қарзи бор бўлиб, ўша заҳоти тўлаб юборадиган, зарурий эҳтиёжларидан бошқа бойлиги бўлмаса, закотдан берса бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ وَالْعَامِلِينَ عَلَيْهَا وَالْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِي الرِّقَابِ وَالْغَارِمِينَ وَفِي سَبِيلِ اللَّهِ وَاِبْنِ السَّبِيلِ فَرِيضَةً مِنْ اللَّهِ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
– „Албатта, садақалар (яъни закотлар) Оллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошно қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Оллоҳ йўлида (яъни жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусоффирларга берилур. Оллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир“. [9:60]
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.