Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Зухр номази билан асрни қўшиб ўқиш хақида
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Зухр номази билан асрни қўшиб ўқиш хақида
        May 31, 2017, 09:23
Иқтибос

Ассалому алайкум
Саволим Имом Шофини намоз хукимларинда ёмғир ёққанда зухр номази билан асрни қўшиб ўқиса бўлади деб келади унга қандай далил бор? Жавовизга Аллохим кўп ажирлардан берсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Зухр номази билан асрни қўшиб ўқиш хақида
        May 31, 2017, 09:24
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“жамъус солатайн”, яъни икки намозни жамлаб ўқиш мужтаҳидларда билиттифоқ бўлган ҳукм бўлиб, баъзи фарқлари бор. Шияъалар ҳар бир намозни ўз вақтида адо қилиш афзал бўлсада, лекин “жамъус солатайн”га мутлақ ижозат берганлар. Суннийларда эса бир неча рай бор.

Биринчи рай: ҳанафия мазҳабида ҳамма қатори Арафотда “тақдим”, яъни пешинга асрни ва Муздалифада “таъхир”, яъни ҳуфтонга шомни жамлашнигина жоиз, бошқа жойда ва ҳаждан бошқа вақт мумкин эмас деган райда.

Иккинчи рай: шофиийлар, ҳанбалийлар ва моликийлар сафарда “жамъус солатайн”ни жоиз деган райда. Аммо ёмғирда, лойда, хавфда ва касалликда буларда баъзи фарқлар бор. Шофиийлар “тақдим”(аввалги намоз вақтида иккинчисини ҳам қўшиш)дагина руҳсат берганлар ва биринчи намозни бошлаганда ҳам, тугаганда ҳам ёмғир ёғаётган бўлиш шарти билангина жиоз деганлар. Шундай ҳолатда муқим ҳам “жамъус солатайн” қилишлиги жоиз деган райда. Аммо имом Молик шом ва ҳуфтон намозини ёмғир ёғаётган бўлса ҳам, ёғиши кутилаётган бўлса ҳам ёки йўллар лой бўлганда “жамъус солатайн” масжидда ўқишга ижозат берган. Аммо ёмғир сабабли пешин ва асрни жамлашни макруҳ деган. Имом Ҳанбал шом ва ҳуфтонни “тақдим” ҳам, “таъхир” ҳам қилиб “жамъус солатайн”ни қорда, қаттиқ совуқда, музламада ва кийимларни хўл қилиб юборадиган қаттиқ ёмғирда, лойда жоиз деган.

Имом Аҳмад, Қози Ҳусай, шофиийлардан ал-Мутавалло “тақдим” ҳам, “таъхир” ҳам қилиб “жамъус солатайн”ни касаллик узри борлар учун жоиз деган. Ҳанбалийлар йўлни янада кенгроқ олишган, ҳатто ҳар бир намозга таҳорат ёки таяммум олишга қийналадиганларгача, мустаҳозаларга ҳам, ҳафв-хатардагиларга ҳам жоиз деган.
Юқоридаги райларга қуйдаги оят ва ҳадисларни далил қилишади. Аллоҳ Таоло айтади:

أَقِمْ الصَّلَاةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآنَ الْفَجْرِ إِنَّ قُرْآنَ الْفَجْرِ كَانَ مَشْهُودًا
Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир. [17:78]
Кўпчилик муфассирлар бу оятни намоз ўқиладиган вақт учта эканига ишора бор деб, “жамъус солатайн”ни жоизлигига далил қилишади. Бу борада жуда кўп ҳадислар бор, улардан баъзиларини келтираман. Ибни Аббос(р.а) деди:

عن ابن عباس ( رضي الله عنه ) قال : صلّى رسول الله ( صلَّى الله عليه و آله ) الظهر و العصر جميعاً ، و المغرب و العشاء جميعاً ، في غير خوف و لا سفر
“Росулуллоҳ(с.а.в)ҳеч қандай ҳавф-хатар ёки сафарсиз пешин ва асрни жамлаб, ҳамда шом ва ҳуфтонни жамлаб ўқиди”. Имом Муслим ривояти. Саид ибн Жубайр ривоят қилади, ибни Аббос(р.а) деди:

عن سعيد بن جبير حدّثنا ابن عباس : أنّ رسول الله ( صلَّى الله عليه و آله ) جمع بين الصلاة في سفرة سافرها في غزوة تبوك ، فجمع بين الظهر و العصر و المغرب و العشاء ، قال سعيد : فقلت لابن عباس : ما حمله على ذلك ؟ قال : أراد أن لا يُحرج أمته
“албатта, Росулуллоҳ(с.а.в)Табук ғазотидаги сафарида номозни жамлади. Бас пешин ва асрни, ҳамда шом ва ҳуфтонни. Шунда ибни Аббос(р.а)дан: бунга нима мажбур қилди деб сўраганда, умматига қийинчилик бўлмаслигини ирода қилди”-деди. Имом Муслим ривояти. Аммо ёмғирда, лойда, хавфда ва касалликда жамлашни қуйдаги оятдан сафарда жоиз бўлган иш ундан оғирроқ аҳволларда ҳам жоиз бўлади деб тушунишган. Аллоҳ Таоло айтади:

يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمْ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمْ الْعُسْرَ
Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. [2:185]

وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ
бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади. [22:78]
муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.