Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Азон айтиш
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Азон айтиш
        May 30, 2017, 05:04
Иқтибос

Ассаалому алайкум. Савол; 1) Азон айтилмайдигон давлатда ёки шахарда Намоз вақти кирганда, Намоз ўқишдан аввал Азон айтиш шартми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Азон айтиш
        May 30, 2017, 05:06
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жумҳур мужтаҳидлар азон айтишнинг ҳукми суннат деган, баъзи мужтаҳидлар фарзи кифоя деган райга боришган.

Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилган ҳадисда, намозида камчиликка йўл қўйган аъробийга Росул(с.а.в) намозни ўргатиб шундай дейди: “агар намоз ўқимоқчи бўлсанг, бас такбир айт, сўнг Қуръондан билганингдан муяссар бўлганича тиловат қил...” деб, вожиботларини ўргатди. Аммо озонни айтмади. Бу вожиб эмаслигига далил.

Аммо суннатлигига далил эса, Абу Ҳурайра(р.а)дан ривоят қилинган бошқа ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар: “агар одамлар нидо(яъни озон)даги ва аввалги сафдаги нарса(яъни савоб)ни билганларида эди ва унга фақат ўзаро қуръа ташлаш билангана эришиш мумкин бўлса, албатта қуръа қилишар эди... ” Абу Довуд ривояти. Бу ҳадисдан озон суннатлиги билиниб турибди, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) фақат тарғиб қилиш билан кифояланмоқда.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.