Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Нася савдо хакида
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Нася савдо хакида
        May 29, 2017, 05:10
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Нася савдо хакида савол бор. Мисол манашу телефонди насяга 1200 сомга, накка 1000 сомга деб, олган одам, насяга олса, 200 соми рибо болади дейишяпти

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Нася савдо хакида
        May 29, 2017, 05:11
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Рибо бўлиши қуйдагича; сотувчи олувчига товарни муайян нархда сотади, харидор уни сотиб олади, сўнгра пулини беришни муайян муддатга кечиктиришни талаб қилади, сотувчи бунга кўниб товарни бошқа бай билан бир маълум муддатгача кўпроқ нархда сотади, яъни нархни оширади ва муддатни узайтиради. Ёки аслида икки нарҳ; нақдга “1000”, насига “1200” деб сотувчи томонидан нарҳ айтилади. Шунда олувчи “розиман” деб “1000”ни қасд қилади. Сўнг пул тополмай иккинчи нарга, яъни “1200”га мажбур бўлиб қолади. Бу ва шунга ўхшашлар битта байда икки бай қилиш бўлиб, сотувчи шу икки байнинг энг камини, яъни биринчи нархни олишга ҳақли. Бу ҳолатда савдо дуруст, лекин озроқ нархни олиш лозим, агар кўпроқ нархни олса рибо бўлади. Бунинг тафсилоти қуйдагича:

««... модомики савдонинг бирон турининг ҳаромлиги ҳақида биронта шаръий насс келмаган бўлса – масалан ҳаромлиги ҳақида насс келган “бай ғарар”(алдов бой) каби – у ҳолда бай ҳалол бўлади. Негаки Аллоҳ Таолонинг:

وَأَحَلَّ اللّهُ الْبَيْعَ
«Аллоҳ байни ҳалол қилди» [Бақара 275]
деган қавли байнинг ҳамма турларини ўз ичига олади. Фақат ҳаромлиги ҳақида насс келган турлар бундан мустасно. Чунки бунда насс билан умумдан мустасно қилиниб ҳаром бўлиб қолади. Товарга икки нарх: нақд ва насия нарх қўйишнинг ҳаромлиги ҳақида ҳеч бир насс келмаган. Демак оятнинг умумийлигидан олинадиган бўлса икки нарх қўйиш ҳалол бўлади. Қолаверса Набий(с.а.в):

«إنَّمَا الْبَيْعُ عَنْ تَرَاضٍ»
«Бай икки томоннинг розилиги билангина бўлади», дедилар. Бунда сотувчи ва харидор ихтиёрли бўлиб, иккаласининг розилиги билан бай тамомига етади. Жумҳур фуқаҳолар нарса насияга сотиладиган бўлса ўша кунги нархидан кўпроққа сотиш жоизлигини кўрсатиб ўтишган. Товус, Ҳакам ва Ҳаммоддан «сотувчининг: сенга нақдга фалончага, насияга фалончага сотаман, деб икковидан бирига юришининг зарари йўқ», деб айтишгани ривоят қилинган. Али(р.а) бундай деди: «Кимки икки нарх: нақд ва насияга савдолашса келишишдан олдин биттасини айтиб қўйсин». Шундан аён бўладики, битта молнинг икки нархи устида савдолашиб, сўнгра икки томоннинг розилиги билан икки нархдан биттасига битим тузилса жоиздир. Бу йўсиндаги бай саҳиҳдир. Шунингдек яна аён бўладики, икки нарх устидаги битимда ийжобнинг бўлиши ва харидорнинг икки нархдан бирини аниқ баён қилиб, тўла тайин қилиб қабул қилиши ҳам далилларнинг умумийлигига кўра ва бу хил байнинг ҳаромлиги ҳақида бирон насс келмагани учун жоиздир. Аммо Аҳмад ривоят қилган:

«نَهَى النَّبِيُّ  عَنْ صَفْقَتَيْنِ فِي صَفْقَةٍ وَاحِدَةٍ»
«Набий(с.а.в) битта битимда икки битимдан қайтардилар», деган ҳадисга келсак, бундан мурод битта битимда икки битимнинг мавжуд бўлишидир. Масалан: сенга бу ҳовлимни бошқа ҳовлимни сенга фалончага сотишим эвазига ёки ҳовлингни менга сотишинг ёки қизингни менга хотинликка беришинг эвазига сотаман, дейиш каби. Бу дуруст эмас. Чунки сенга ҳовлимни сотаман дейиш бир битим, ҳовлингни менга сотишинг дейиш иккинчи битим бўлиб иккаласи битта битимда жамланиб қолди. Бу эса жоиз эмас. Ҳадисдан мурод пулни кейинроқ берадиган бўлгани учун (яъни насия бўлгани учун) нархни оширишдан қайтариш ҳам ва икки нарх ҳақидаги ийжобни ва иккаласидан бирини қабул қилишни тайин қилиб қўйиш ҳам эмас.
Аммо Абу Довуд ривоят қилган Росулуллоҳ с.а.внинг:

«مَنْ بَاعَ بَيْعَتَيْنِ فِي بَيْعَةٍ فَلَهُ أَوْكَسُهُمَا أَوِ الرِّبَا»
«Ким битта байда икки бай билан бай қилса унга икковидан энг ками бўлади, акс ҳолда рибодир», деган сўзларига келсак, бу ҳадиснинг маъноси шуки, битта товарда икки бай бўлиб қолади, яъни сотувчи олувчига товарни бир нархда қайсидир муддатгача сотади. Ўша муддат келиб, олган одам пулни бермаган бўлса сотувчи пулни олиш муддатини яна кечиктириб, айтилган нархни ошириб қўяди, яъни муддатни чўзгани учун товар нархи ошди деб ҳисоблайди. Демак битта товарда икки савдо қилган бўлади. Ёки бошқача айтсак, олувчига товарни муайян нархда сотади, харидор уни сотиб олади, сўнгра пулини беришни муайян муддатга кечиктиришни талаб қилади, сотувчи бунга кўниб товарни бошқа бай билан бир маълум муддатгача кўпроқ нархда сотади, яъни нархни оширади ва муддатни узайтиради. Бу ва шунга ўхшашлар битта байда икки бай қилиш бўлиб, сотувчи шу икки байнинг энг камини, яъни биринчи нархни олишга ҳақли. Бу ҳадисга Ибн Раслон сунанида шундай шарҳ берилади: бир қафиз (17,660 гр.) буғдойни пулини бир ойдан кейин берадиган қилиб бир динорга сотади. Муддати келиб буғдой пулини талаб қилган пайтда олган одам: мен сенга беришим керак бўлган бир қафиз пулини икки ойга кечиктириб менга икки икки қафиз нархига сот, деса мана шу бир байда икки бай қилиш бўлиб қолади. Чунки биринчи бай устига иккинчи бай бўлиб қолган бўлади. Бунда нархнинг энг камига, яъни биринчисига қайтилади. Бу ҳадис тафсирида нима дейилган бўлмасин унинг мантуқи ва мафҳуми битта байда икки бай бўлиб қолишини, яъни битта битимда икки бай битими бўлиб қолишини аниқ кўрсатиб турибди. Бу битта битимдаги икки нарх ҳақидаги бай ҳам эмас ва икки нарх устида битта битимдаги бай ҳам эмас. Демак у пулини бўлиб-бўлиб бериладиган байга ҳам, насия байга ҳам тўғри келмайди. Бунда қайтарилаётган иш битта битимда икки битим бўлиб қолаётганидир. У битта битимда ёки битта келишувда бўладиган икки савдо битимининг ҳар бирига тўғри келади. Бу ҳолатдан бошқасига – бошқа ҳолат суратлари қанчалик хилма-хил бўлмасин – тўғри келмайди.

Хулоса шуки, сотувчи олувчига: сен ҳовлингни менга мингга сотишинг устига мен ҳам ҳовлимни сенга мингга сотдим, - деса, олувчи: қабул қилдим, деса бу икки бай бўлаётган битта бай битими бўлади. Бу жоиз эмас. Чунки Набий с.а.в битта байда икки бай бўлишидан ва битта келишувда икки келишув бўлишидан қайтардилар. Масалан бир киши бошқасига: ҳовлимни сенга қизингни менга никоҳлаб беришинг эвазига сотдим, деса бу битта келишувдаги икки келишув: савдо келишуви ва никоҳ келишуви бўлиб қолади. Бу жоиз эмас. Чунки Набий с.а.в битта келишувда икки келишув бўлишидан қайтардилар. Яна масалан сенга бу ҳовлини мингга сотдим, деса, олувчи қабул қилдим, деб сўнгра муддатни ортга сур, пулини бир ойдан кейин бераман, деса, сотувчи: у ҳолда сенга нархни ошираман, деб шу ҳовлининг ўзини айтилган асл нархдан ортиқчасига унга сотса бу ҳам жоиз эмас. Чунки битта байда ёки битта товарда ёки битта битимда иккита бай бўлиб қоляпти, биттасидаги нарх иккинчисидан ортиқ бўлиб қоляпти. Бу ҳолатда савдо дуруст, лекин озроқ нархни олиш лозим, агар кўпроқ нархни олса рибо бўлади. Чунки Росулуллоҳ с.а.в:

«مَنْ بَاعَ بَيْعَتَيْنِ فِي بَيْعَةٍ فَلَهُ أَوْكَسُهُمَا أَوِ الرِّبَا»
«Ким битта байда икки бай билан бай қилса унга икковидан энг ками бўлади, акс ҳолда рибодир», дедилар. Пайғамбаримизнинг: «унга икковидан энг ками бўлади», деган сўзлари бу байнинг саҳиҳлигига ва озроқ нархни олиш лозимлигига далолат қиляпти. Чунки энг камини олади, деган ҳукм бу байни саҳиҳ деб ҳисоблашни лозим қилиб қўяди.

Шундан аён бўладики, савдогарларнинг товарларга иккита нарх: пулини нақд берса муайян нарх, бўлиб-бўлиб берадиган бўлса ошиқча нарх қўйиб қилаётган савдоси жоиз бўлган байдир. Бундаги шаръий ҳукм жоиз деган ҳукмдир. Баъзи деҳқонлар ва баъзи боғ эгалари қилаётган буғдой ёки кийим ёки ҳайвон ёки асбоб-ускуна олди-сотдиси ва пулини беришни мавсум чиққунча кечиктиришни шарт қилиниши, кечиктириш эвазига шу вақтдаги нархнинг оширилиши, бу ҳам жоиздир. Гарчи бу битта товарга икки нарх: нақд ва насия нарх қўйиш бўлса ҳам. Лекин битта товарнинг кечиктирилган нархини дарҳол тўланадиган нархдан оширишда – одамлар орасида хоҳлаган ишини қилувчи судхўр кимсалар қилаётгандек – ғабн фоҳиш (алдаш) бўлмаслиги шарт. Шунинг учун агар бу байда ғабн бўладиган бўлса бу ғабн ҳаромдир ва унга бай ва саламдаги ғабн ҳукми тўғри келиб қолади. Демак дарҳол тўланадиган нархдан кечиктириб бериладиган нарх ошириладиган бай ҳаром эмас, балки ғабн ҳаромдир»».(“Исломий шахсия” иккинчи китобдан.)
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.