Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Савдода молга қанча устима қўйиб сотса бўлади?
Umid
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Савдода молга қанча устима қўйиб сотса бўлади?
        April 18, 2017, 05:23
Иқтибос

Ассаламу алайкум биродарлар, саволим: агар бирор киши савдо билан шуғлланмоқчи бўлса олиб келмоқчи бўлган нарсасига қанча миқдорда устама қўйиши мумкин

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Савдода молга қанча устима қўйиб сотса бўлади?
        April 18, 2017, 05:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Олиб келтирилган нарсаларга ёки бозорда сотиш учун таёрланган нарсалар учун нарҳни ҳар бир бозорда, жамиятдаги вазият белгилайди, яъни у пул миқдори билан шу пул муқобили-эвазига бериладиган товар миқдори ўртасидаги ўзаро алмашинув нисбатидир. Чунки нарх маълум товар бирлиги эвазига маълум вақтда бериладиган пулдир. Нархни табиийки бозор белгилайди. Бунда одамларнинг товарга бўлган эҳтиёжи эътиборга олинади. Тўғри, гоҳида нарх харидорнинг товарга бўлган эҳтиёжи даражасига қараб белгиланиб, уни қанчага бўлса ҳам сотиб олиши мумкин, гоҳида эса нарх сотувчининг эҳтиёжи даражасига қараб белгиланиб, уни қанчага бўлса ҳам сотиши мумкин. Лекин бу йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир. Чунки бу иш жамият учун хатарлидир. Шунинг учун унга йўл қўйиб бўлмайди. Буни ғабн (алдаш, фирибгарлик) дейилади. Шунинг учун бу ҳолатда ўзаро келишиб олаётган сотувчи ва олувчи эмас, балки бозордаги сотувчи ва олувчилар эътиборга олинади, бошқача айтганда бозорда товарга белгиланган миқдор нарх бўлади. Чунки олувчи ҳам, сотувчи ҳам бозор белгилаган нархни қабул қилишга мажбур бўлади. Бу нархни белгилаб, сотувчи ва олувчини унга бўйсунишга мажбур қилган нарса эса товар сотилаётган жамиятдаги шу товар манфаатига бўлган эҳтиёждир. Бу товарни ишлаб чиқаришга кетган сарф-харажатлардан қатъий назар, ундан келадиган манфаатга бўлган эҳтиёж нархни белгилаб, сотувчи ва олувчини шу нархга бўйсундиришга мажбур қилади.

«Ғабн» сўзи «алдаш» маъносидадир. Савдода алдаш нархни камайтириб ёки кўпайтириб юборишдир. Демак, у нарсани ўз баҳосидан қимматроқ ёки арзонроқ сотишдир. Ортиқ даражадаги ғабн шаръан ҳаромдир. Чунки саҳиҳ ҳадисда уни тарк қилиш катъий талаб этилган. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилишича, бир кишининг савдода алдаши Пайғамбар(с.а.в)га айтилганда,

«إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ»
«Савдо қилаётганингда алдамасдан гапир», дедилар. Аҳмад Анас(р.а)нинг замонларида бир киши ақлида заифлик бўлса ҳам савдо қиларди. Унинг аҳли Пайғамбар(с.а.в)нинг олдиларига келишиб, эй Аллоҳнинг Пайғамбари, фалончини тийиб қўйинг, чунки у ақлида заифлик бўла туриб савдо қиляпти дейишди. Пайғамбар(с.а.в) уни чақириб, савдодан қайтардилар. У эй Аллоҳнинг Пайғамбари, мен савдо қилмасдан туролмайман, деди. Шунда Пайғамбар(с.а.в):

«إِنْ كُنْتَ غَيْرَ تَارِكٍ لِلْبَيْعِ فَقُلْ هَا وَهَا وَلاَ خِلاَبَةَ»
«Агар савдони ташлолмайдиган бўлсанг, кеп қолинг, лекин алдаш йўқ, дегин», дедилар. Баззор Анасдан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) соғмай, елинида сут тўплаб туяларни сотишдан қайтарганлар. Бу ҳадисда алдамаслик талаб қилиняпти. Демак, алдаш - ҳаром. Савдодаги алдаш ортиқ даражада бўлганда ҳаром. Чунки у нарх масаласидир. Нархни бироз ошириб ёки тушириб юбориш алдашга кирмайди. Чунки бу иш кишининг савдолашиш маҳоратига қараб бўлади. Савдода алдов исботланса, алданган одам хоҳласа, савдони бекор қилади, хоҳдаса, рози бўлиб кетаверади. Бошқачароқ қилиб айтганда, савдодаги алдов кўриниб қолса, алданган одам сотувчи бўлса, пулни бериб нарсани қайтариб олиш, харидор бўлса товарни бериб пулни қайтариб олиши мумкин. Товон тўлатиш, яъни сотилган баҳо билан товарнинг ҳақиқий баҳоси ўртасидаги фарқни олиш мумкин эмас. Чунки Пайғамбар(с.а.в) унга савдони бузиш ёки бузмаслик ихтиёрини белгилаганлар, холос. Ундан бошқасини белгиламаганлар. Доруқутний Муҳаммад ибн Яҳё, ибн Ҳиббондан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«إِذَا بِعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ، ثُمَّ أَنْتَ فِى كُلِّ سِلْعَةٍ تَبْتَاعُهَا بِالْخِيَارِ ثَلاَثَ لَيَالٍ، فَإِنْ رَضِيتَ فَأَمْسِكْ، وَإِنْ سَخَطْتَ فَارْدُدْهَا عَلَى صَاحِبِهَا»
«Агар сотсанг, алдаш йўқ дегин. Кейин сен ҳар бир сотиб олган матоингда уч кечагача ихтиёрлисан. Рози бўлсанг, олиб қол, рози бўлмасанг, эгасига қайтар». Мана шундан кўриниб турибдики, алданган одам ихтиёрлидир. Лекин унинг ихтиёрли бўлиши икки шарт билан бўлади: Биринчиси, битим (савдо) пайтида уни билмаган бўлиши. Иккинчи, нархни баландлиги ёки пастлиги одамлар қилмайдиган даражада кўп бўлиши. Ортиқ даражанинг миқдори савдогарларнинг келишиб олганларига қараб бўлади. У учдан бир, тўртдан бир қилиб белгиланмайди. Шаҳардаги савдогарларнинг келишувларига ҳавола қилинади. Чунки бу иш товарлар ва бозорларга қараб ҳар хил бўлиб туради. (“исломда иқтисод низоми” китобидан олинди).
Муттуқий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.048 seconds.