Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл киши номисини химоя килиш учун ўзини ўлдириш жоизми?
safiya
Новичок
Св-Жв: 11
Permalink
Post Аёл киши номисини химоя килиш учун ўзини ўлдириш жоизми?
        April 18, 2017, 05:18
Иқтибос

Ассалом алайкум Ассаляму алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳ саволим агар аёл кишига хавф хатар туғилган пайитида ўз номисини химоя килиш учун ўзини ўлдириш жоизми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл киши номисини химоя килиш учун ўзини ўлдириш жоизми?
        April 18, 2017, 05:20
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хавфу-хатар сабабли ўз жонига қасд қилиш икки турли бўлади. Бу икки ҳолатда ҳам инсон ўз жонига қасд қилиши ва ўзини ўзи ўлдиришга харакат қилиши мумкин эмас, ҳаром. Бу борада мужтаҳидларда ихтилоф йўқ. Росулуллоҳ(с.а.в)дан Абу Ҳарайра(р.а) ривоят қилади: “кимки ўзини тоғдан ташлаб, ўзини ўлдирса, бас у жаҳаннам ўтига ҳам тоғдан тушиб, унда абадий, доимо қолади. Ва кимики заҳар ичса ва ўзини ўлдирса, бас қўлида заҳари билан жаҳаннам ўтида уни ўша жойда ичиб, абадий, доимий қолиб кетади. Ва кимики ўзини темир билан ўлдирса, бас жаҳаннам ўтига ҳам қорнига ўша темирни санчиган ҳолда абадий, доимо қолиб кетади”. Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадисда ҳукм омм кетяпти ва уни хосслайдиган бошқа ҳужжат мувжуд эмас.

Биринчиси, орбўсига тажовуз бўлиш хавфи бўлиб, гумонини ғолибида унга тажовуз бўлишидан қочиб, ундан қутилиш учун ўзини ўзи ўлдириши. Ўзига тажовуз бўлган бундай ҳолатда имкон қадар ундан қутилиш учун ҳаракат қилиш вожиб бўлади, индамай таслим бўлиш билан гуноҳкор бўлади. Ўлим билан таҳдид қилганда ҳам зинога рози бўлишга ҳаққи йўқ, гуноҳкор бўлади. Балки имкони борича ундан қутилиш учун ҳаракат қилиши, ҳатто тажовузкорни ўлдириб бўлса ҳам ундан қутилиш учун чора излаш фарз. Росулуллоҳ(с.а.в)дан Саийд ибн Зайд(р.а) ривоят қилади: “кимики молини олдида(яъни уни ҳимоя қилиб) улдирилса, бас у шаҳиддир. Ва кимики аҳли-оиласини олдида ёки қони олдида ёки дини олдида ўлдирилса, бас у шаҳиддир”. Абу Довуд ва Тирмизий ривоятлари.

Иккинчи тури, унга тажовуз бўлгандан сўнг ўз яқинларининг олдида бу иш билан юришдан орланиб, ўз жонига қасд қилиши. Бундай ҳолатда шариат уни сабр қилишга буюради. Аммо на оиласи ва яқинлари олдида ва на омма инсонлар олдида у аёл айбдор саналмайди. Ислом ундай аёлни мазлума ва пок деб қарайди. Уни обрўсини ҳимоя қилмаганлик гуноҳи омма мусулмонларга тушади. Яъни халифа ундан масъул, омма мусулмонлар эса, уни тиклашга ва унга итоат қилишга буюрилишган. Энди агар бу фарз билан машғул бўлишмаса, унда то халифа тикланмагунча ҳаммалари гуноҳкор бўлади. Халифа тиклансагина бу фарз улардан соқит бўлади. Аксинча бу гуноҳ зиммаларида қолаверади. Аллоҳ бу гуноҳ учун – мусулмонни фарзни адо этишни тарк қилиб қилган ҳар қандай гуноҳ учун қандай ҳисоб-китоб қилса, шундай – ҳисоб-китоб қилади. Ундан ўч олиш эса, давлатдан шаръий ҳақ талаб қилиши жоиз.

Пайғамбар(с.а.в) бундай дедилар:

«رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ وَمَا اُسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ»
«Умматимдан хато, унутиш ва мажбур қилинишган нарса (гуноҳи) кўтарилди». Бу ҳадисни Табароний «ал-Кабир»да ривоят қилди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.