Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бу мавзуъ мужтаҳидларда ихтилофли бўлиб, биз валийсини бўлишлигини шарт деб биламиз.
Бу шарт билан никоҳлаш ёки никоҳламаслик фақат валийнинг иҳтиёрида дегани келиб чиқмайди, балки аҳлоқи ва муомиласида мақул бўлган мўмин, бирор аёлни валисидан қўлини сўраса унга рози бўлишини шариат талаб қилади. Унга турмушга чиқишга рози бўлиш ёки рад қилиш ўша қизнинг ёки аёлнинг иҳтиёрида бўлади, яъни рухсатисиз бирор киши уни турмушга бериши ёки уни никоҳдан қайтариши мумкин эмас:
«« Никоҳ валий иштироки билангина саҳиҳ бўлишига келсак, бунга Абу Мусо ривоят қилган ҳадис далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в):
«لاَ نِكَاحَ إِلاَّ بِوَلِيٍّ»
«Никоҳ валийнинг иштироки билангина бўлади», дедилар. (Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти).
...
Абу Ҳотим Мазанийдан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деб айтганлари ривоят қилинади:
«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ. قَالُوا:
يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ. ثَلاَثَ مَرَّاتٍ»
«Агар ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар. Агар шундай қилмасанглар, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, агар унинг тенги бўлмаса ҳамми?», дейишганда: «Агар сизнинг ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар», деб уч марта айтдилар». Термизий бу ҳадисни Абу Ҳурайрадан ҳам ривоят қилган. Унинг лафзи қуйидагича:
«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»
«Агар дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши сизларга совчи юборса, уни уйлантириб қўйинглар (қизларингизни беринглар). Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади». Бу ҳадис бошқа йўллар билан ҳам ривоят қилинган.
Агар аёлга совчи қўйилган бўлса, уни қабул қилиш ёки рад этиш фақат унинг ҳаққи бўлиб, валийларидан бирон кишининг бунга ҳаққи йўқ. Ҳамда ўзининг рухсатисиз бирор киши уни турмушга бериши ёки уни никоҳдан қайтариши мумкин эмас. Ибн Аббос Расулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қиладики:
«الثَّيِّبُ أَحَقُّ بِنَفْسِهَا مِنْ وَلِيِّهَا، وَالْبِكْرُ تُسْتَأْذَنُ فِي نَفْسِهَا وَإِذْنُهَا صُمَاتُهَا»
«Жувон ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ. Бокирадан рухсат сўралади. Унинг рухсати жим туришидир» (Муслим ривояти). Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар:
«لاَ تُنْكَحُ الأَيِّمُ حَتَّى تُسْتَأْمَرَ, وَلا الْبِكْرُ حَتَّى تُسْتَأْذَنَ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ, وَكَيْفَ إذْنُهَا قَالَ: أَنْ تَسْكُتَ»
«Бевадан маслаҳат сўралмагунча, бокирадан эса рухсат сўралмагунча улар никоҳ қилинмайди». «Эй Расулуллоҳ, у (қиз)нинг розилиги қандай бўлади?» - деб сўрашганда: «Сукут қилиши», деб жавоб бердилар» (муттафақун алайҳ). Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Бир қиз Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳузурларига келди ва отаси уни мажбуран турмушга бераётганини айтди. Шунда Пайғамбар(с.а.в) ихтиёрни унинг ўзига бердилар». (Абу Довуд ривояти). Хансо бинти Хаззом ал-Ансорийдан ривоят қилинади: «Отаси уни эрга берди, ваҳоланки у жувон эди. У бу ишни ёқтирмади. Кейин Расулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳузурларига келганда, унинг никоҳини бекор қилдилар». (Бухорий ривояти). Бу ҳадислар аёл турмушга чиқишга рози бўлмагунча никоҳи никоҳ бўлмаслигига очиқ далилдир. Агар у бу никоҳни рад этса ёки ўзи мажбуран турмушга чиқса, битим бекор бўлади. Агар қароридан қайтса ёки рози бўлса, никоҳи никоҳ бўлаверади.

Қуръон совчи келган вақтда аёлни турмушга беришдан тўсишни тақиқлаган. Аллоҳ Таоло дейди:
فَلَا تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ
„Бас, уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!“ [2:232]
Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисга кўра: «Мен синглимни бир кишига турмушга бердим. Кейин уни талоқ қилди. Иддаси тугаган вақтда яна қўлини сўраб келди. Шунда мен унга дедим: «Синглимни сенга турмушга бердим ва сени фойдалантирдим ва ҳурмат қилдим. Кейин сен уни талоқ қилдинг. Сўнг келиб унинг қўлини сўраяпсан. Аллоҳга қасамки, у сенга ҳеч қачон қайтмайди». У безарар киши эди. Аёл ҳам унга қайтишни хоҳларди. Кейин Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди. „Бас, уларни тўсманг!“. [2:232]. «Энди никоҳлаб бераман, эй Расулуллоҳ?», дедим ва унга никоҳлаб бердим». Бошқа бир ривоятда эса: «қасамимга каффорат бердим ва синглимни унга никоҳлаб бердим», дейилган. (Бухорий ривояти). Тўсишнинг маъноси - аёл турмушга чиқаришларини талаб қилган вақтда уни турмушга чиқармаслик. Бу иш ҳаром бўлиб, уни қилган киши фосиқдир. Аёлни турмушга чиқишдан ман этган ҳар бир киши бу иши учун фосиқ бўлади. Фуқаҳолар ҳам тўсқинлик қилиш билан киши фосиқ бўлишини баён қилишган. Қачон аёлга турмушга чиқиш таклиф қилинса ёки турмушга чиқишни ўзи талаб қилса, қандай йўл тутиш - рози бўлиш ёки рад этиш ёлғиз унинг ихтиёрида бўлади.
Қачонки эркак билан аёл турмуш қуришга келишишса, никоҳ битимини тузишлари керак. Зеро, никоҳ фақат шаръий битим билангина никоҳ бўлади. Улар бир-бирларидан баҳраманд бўлишлари ҳалол бўлиши учун ва никоҳ аҳкомлари кучга кириши учун никоҳ шариат аҳкомларига мувофиқ тузилган шаръий битим билангина ҳақиқий никоҳ бўлади. Модомики бундай битим бўлмас экан, гарчи эркак ва аёл узоқ муддат бирга яшаган бўлсалар ҳам, никоҳлари никоҳ бўлмайди. Шунга биноан, ошиқ-маъшуқларнинг эр-хотинлар қўшилгандек қўшилишлари никоҳ деб эътибор қилинмайди, балки зино ҳисобланади. Ҳамда икки эркакнинг ўзаро бирга яшашга келишиб жамланиши ҳам никоҳ деб ҳисобланмайди, балки баччавозлик деб эътибор қилинади.
Маданий (фуқаролик) никоҳ эса ўзаро бирга яшашга, ажралишга ва бунга алоқадор ишларга - нафақа, фойдаланиш ҳуқуқи, уйдан чиқиш, аёлнинг эркакка, эркакнинг аёлга итоат қилиши ёки мана шунга ўхшаш ишлар хусусида эркак ва аёл ўртасида тузиладиган иттифоқ (ўзаро келишув, яъни ЗАГС-Записи Актов Гражданского Состояния)дир. Шунингдек, бу иттифоқда фарзандлик ва ўғил кимга, қиз кимга бўлиши каби ишларга ҳамда бирга яшаш ёки бирга яшамасликка алоқадор мерос, насаб каби ишларга ўзаро келишилган шартлар ва ўз зиммаларига олган масъулиятларга биноан эркак ва аёл келишиб олишади. Шунга кўра, маданий никоҳ қуруқ никоҳ иттифоқи эмас, балки у никоҳни ва унга алоқадор насл-насаб, нафақа, мерос ва бошқа ишларни ҳамда эр-хотиннинг ҳар иккисига ёки улардан бирига бошқасини тарк этиши жоиз бўладиган ҳолатларни, яъни талоқ масаласини ўз ичига олувчи иттифоқдир. Бу иттифоқ ҳар бир эркакка ҳар қандай аёлга уйланишга ва ҳар бир аёлга ҳар қандай эркакка турмушга чиқишга – улар хоҳлайдиган ҳар бир ишда ўзлари рози бўлган ўзаро келишувга биноан – тўлиқ эркинлик беради. Шунга биноан, бундай маданий никоҳ шаръан жоиз эмас. Унга асло никоҳ иттифоқи сифатида қаралмайди ва никоҳ битими деб ҳисобланмайди. Чунки шаръан унинг ҳеч қандай қиймати йўқ »». (“Исломда ижтимо низоми” китобидан олинди).
Муттақий.
|