Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ҳадиси қудсий хақида қўшимча савол
jon
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Ҳадиси қудсий хақида қўшимча савол
        April 10, 2017, 01:25
Иқтибос

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух

Биродарлар мен хадиси куддусий хакидаги савол жавобни укидим менда Янаям яхширок тушуниб олишлик учун бир савол тугулиб колди. Савол куйдагича бу хадисни Росулуллох (С. А. В) робисидан бир узи ривоят килгани учун охад буляптими? Агарда Росулуллох (С. А. В) Бир узи робисидан ривоят килгани учун охад буляпти дейдигон булсак унда курончи куронни хам Росулуллох (С. А. В) ёлгиз узи ривоят килганку? Оллох ажириларни берсин шуни менга тушунтириб беринглар.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ҳадиси қудсий хақида қўшимча савол
        April 10, 2017, 01:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ҳадисини бирортасини инкор қилиш куфрдир. Лекин шу ҳадис аниқ Русулуллоҳ(с.а.в)данми деган маънода ҳадислар турларга бўлинади. Мутавотир, оҳод, машҳур, ғариб, азиз каби, яъни суннат ва ҳадис бир маънода ишлатилади. Суннатдан мурод - Расулуллоҳ(с.а.в)нинг амаллари, сўзлари ва тақрирлари. Саҳобалардан марфуъ ҳолда келган ривоятлар Суннатдан деб ҳисобланади. Чунки улар Пайғамбар(с.а.в) билан бирга яшаганлар, у кишининг сўзларини эшитганлар, амалларига шоҳид бўлишган ва у кишидан эшитган ва кўрган нарсаларни ҳикоя қилиб беришган. Ҳадис шаръий амаллардан деб эътибор қилинади, чунки Оллоҳ Таоло бундай дейди:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар нимани келтирган бўлса олинглар, нимадан қайтарган бўлса қайтинглар“.[59:7]

وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى ۩ إِنْ هُوَ إِلاَّ وَحْيٌ يُوحَى
– „Ва у ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У фақат ваҳй қилинаётган бир ваҳйдир. [53:3]

Кўп оятлар мужмал ҳолда келган, ҳадис уларни тафсилотлари билан баён қилган. Масалан, намоз оятда мужмал ҳолатда келган, Расулуллоҳ(с.а.в) амаллари билан унинг вақтларини ва кайфиятларини кўрсатиб берганлар. Қуръонда жуда кўп ҳукмлар мужмал ҳолатда келган бўлса, Пайғамбар(с.а.в) уларни шарҳлаб, тафсилотини баён қилганлар. Оллоҳ Таоло айтадики:

وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ
– „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун деб бу эслатмани - Қуръонни нозил қилдик“. [16:44]
(“исломий шахсия” китоби, “ҳадис қисмлари”га қаранг.)
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.