Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Абу Суфённи мисол тариқасида келтирилганми?
sari
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Абу Суфённи мисол тариқасида келтирилганми?
        March 27, 2017, 04:23
Иқтибос

Ассалому алайкум
савол : Масалан, Муовия ибн Абу Суфён Расулуллоҳни кўрган ва бирга бўлган. Ҳар бир Расулуллоҳ с.а.в.-ни кўрган ва бирга бўлган киши саҳобийдир. Натижа: Муовия ибн Абу Суфён саҳобийдир. Бу натижа хатодир. Чунки Расулуллоҳ с.а.в.-ни кўрган ва бирга бўлган ҳар бир киши саҳобий бўлавермайди. У ҳолда Абу Лаҳаб ҳам саҳобий бўлиши керак. Балки саҳобий Расулуллоҳ билан бирга битта ёки иккита ғазотда иштирок этган, ёки бир-икки йил бирга юрганга ўхшаш дўстликнинг ҳаққини адо этган кишидир. (исломий шахсия китобидан олинди) шахсияда Абу Суфённи саҳоба эмас демокчими ёки шунчаки Абу Суфённи мисол тариқасида келтирилганми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Абу Суфённи мисол тариқасида келтирилганми?
        March 27, 2017, 04:24
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу ўринда мутакаллимларнинг маҳажини нотўғри эканини тушунтиришдаги бир мисол, улар бу ҳужжатларни кичик ва катта муқаддимадан бошлаб, кейин натижага етадиган мантиқий йўллар билан ташкил этардилар. Шунинг учун Муовия ибн Абу Суфён(р.а)ни бундай йўл билан саҳобий эканини исботлаш нотўғри демоқда. Яъни ундаги иккинчи масала; “Ҳар бир Расулуллоҳ(с.а.в)ни кўрган ва бирга бўлган киши саҳобийдир” деган “ушбу масала” билан исботлаш хато демоқда. Муовия ибн Абу Суфён(р.а) саҳобийлардан ва уни саҳобий эканини исботлаш, аслида у ҳақидаги шаръий ҳужжат асосида бўлади, яъни Росулуллоҳ(с.а.в) “Мен ва Муовия жаннатда бундай бўламиз, деб икки бармоқларини бир қилиб ишора қилган” ҳадислари ёки Умар(р.а) ва Усмон(р.а)лар Муовия ибн Абу Суфён(р.а)ни бир неча жойларга волий қилганига ўҳшаган шаръий ҳужжат билан саҳобий экани исботланади, мантиқ билан эмас. Чунки унда натижа тўғри чиқса ҳам, асли бу ҳужжат бўлмайди. Эҳтимол шундай саволларга сабаб бўлганидандир бу мавзуъ “Исломий шахсия” китобидан олиб ташланган. Яъни хозирги аслий(арабча)сида бу мисол йўқ.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.045 seconds.