Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Savol jamiyatga kirish kitobidan
rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Savol jamiyatga kirish kitobidan
        March 25, 2017, 13:18
Иқтибос

Assalomu alaykum savol jamiyatga kirish kitobidan:
Демак, ҳар қандай ҳизбий йигитнинг раъйларида - бу раъйлар хоҳ фикрий, хоҳ сиёсий, хоҳ идорий бўлсин – бирорта иккиланиш қолиши мумкин эмас, балки уларнинг раъйлари қаноат орқали ёки розилик ва хотиржамлик билан таслим бўлиш орқали мустаҳкам ўрнатилган бўлиши лозим. Bu sozlarni qanday tushinamiz.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Savol jamiyatga kirish kitobidan
        March 25, 2017, 13:22
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Савол “демак” деган сўз билан бошланибди. Бу сўз саволнинг асоси юқорида келганлигини, уни тушунмасдан саволдаги мавзуъни тушуниб бўлмаслигини англатади. Шунинг учун саволни тўлиқроқ келтираман. Аслида китобда шундай келган: «« … жамиятга ҳужум қилиш ва кириш учун ўз кучларини сафарбар қилаётган ҳизб(1) ўзининг ақидавий(2) ҳақиқати(3) ва мабдаъий хусусияти(4)га қаттиқ аҳамият бериши вожиб. Шундагина у ўзининг ғайри исломий жамиятга кириб, Ислом рисолатини бутун оламга олиб чиқадиган Ислом Давлатини барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилаётган исломий ҳизб эканини идрок қилади. У тариқат(6)га ҳам, табанний қилинган услублар(7)га ҳам фикрат(5)га бергандай жиддий эътибор беради. Бироқ ўша услубларнинг хатоси зоҳир бўлиб қолса, улардан воз кечиб, бошқасини табанний қилади(8). Шунингдек, фикрат ва тариқатга алоқали бирор фикрни тушунишда хато қилгани маълум бўлиб қолса, бу тушунчани ҳам тарк қилади. Табанний қилинган бирор фикрни ижро қилишдаги хато ҳаракат, у фикр хоҳ фикратга, хоҳ тариқатга ва хоҳ табанний қилинган бирор услубга алоқадор бўлсин, агар қасддан қилинмаган бўлса оғир хато(9) деб эътиборга олинади. Агар қасддан содир этилган бўлса, бу ҳолатда қасддан йўлдан оздириш(10)га ҳаракат сифатида қаралади. Демак, ҳар қандай ҳизбий йигитнинг раъйларида - бу раъйлар хоҳ фикрий, хоқ сиёсий, хоҳ идорий бўлсин - бирорта иккиланиш қолиши мумкин эмас, балки уларнинг раъйлари қаноат орқали ёки розилик ва хотиржамлик билан таслим бўлиш орқали мустаҳкам ўрнатилган бўлиши лозим »».

Юқорида 10та ўринни белгилаб қўйдим. Уларни яхши тушуниш билан савол ечилади.

1. ««….«Ҳизб — фикрий-шуурий яхлитликдир». Шахслар фикр ва туйғуларсиз ҳизбни ташкил этмаганларидек, фикр ва туйғуларнинг ўзи ҳам шахсларсиз ҳизбни ташкил этмайди. (Яъни китобларда ҳамма фикрлар мавжудлиги билан кучли ҳизб ташкил бўлди деб эътибор қилинмайди). Шунинг учун тўғри таъриф шуки, ҳизб — муайян шахсларнинг бир хил фикр ва туйғулари устидаги уюшмасидир ёки одамларнинг бир мажмуасида гавдаланган фикр ва туйғулардир. Шунинг учун бундай уюшмадан ҳар бир шахснинг ҳизб табанний қилган ҳар бир фикр ва ҳар бир ҳукмни табанний қилиши ва бу табанний қилишнинг доимий қолиши шахснинг ҳизбнинг бир қисмига айланиши учун ва унинг бир қисми бўлиб қолиши учун асосий шарт ва ҳаётий заруратдир. Шу фикрлар ва туйғулар гавдаланган ҳар қандай шахс шу ҳизбнинг бир қисмидир. Агар унда шу фикрлар ва туйғулар гавдаланмаган бўлса ҳизбнинг бир қисми бўлишдан четга чиқади. Агар бу фикр асосий фикрлардан бўлса, унинг четга чиққанлиги очиқ-ойдин бўлади. Агар у бу фикрни ҳизб билан муноқаша қилиш, ё ҳизб табанний қилган фикрга қаноатланиш, ёки ўзидаги фикр билан ҳизбни қаноатлантириш орқали бу нарсанинг олдини олмаса, бу нарса ҳам хатарли саналади. Бунинг хатарли жойи шундаки, асосий бўлмаган ушбу фикрга бошқа асосий бўлмаган фикрлар келиб қўшилавериши мумкин. Натижада, йигит — ўзи сезмаган ҳолда — ҳизб ташқарисида бўлиб қолади»». Савол: сенда ҳизб фикрлари гавдаланганми?

2. ақидавий – ҳар қандай инсонни умри мобайнида ҳар қандай гап-сўзлари ва амал-ҳаракатлари учун манбаъ бўладиган, ҳеч қандай шубҳа бўлмаган асосий фикрлар. Савол: сен Аллоҳ Таолонинг; Раҳмону-Раҳим, ҳар бир ишга Қодир, ҳеч нарсага муҳтож эмас-Беҳожат Зот, ҳар бир нарсани Билгувчи каби жамики сифатлари билан ишонганингни тасаввур қиласанми?

3. ҳақиқати – ҳар бир нарсани ҳақиқати бор, масалан; биз қўлга киритганимизда хурсанд бўладиган пул–“банкнот”лар ҳақиқатини олганда ҳаром, ундан жирканиш керак. Чунки Аллоҳ Таоло “пул” деганда тилла ва кумушнигина белгилаган. Шунга ўҳшаб, Аллоҳ Таолонинг қулиман, фақат унинг амри билан яшайман деган мўминнинг бу ақидасининг ҳам ҳақиқати бор, унда эркинлик, ўз билганини қилиш ёки хоҳлаган ишини қилиш, гапириш сиғмайди. Шу ҳақиқатни яхши тушуниб, аниқ тасаввур қилиши билан ўз ақидасини қуруқ гап эмас, ҳаёти учун асос қилади. Савол: сенда ақидани ўрни қандай, амаллардаги руҳни қандай тушунасан, руҳи бўлмаган амалинг ҳам борми?

4. мабдаъий хусусияти – Ислом мабдаъсининг хусусияти ундаги ҳар бир амал ваҳийдан келиб чиққанлигидир. Бошқа мабдаъ ва тузумларда эса ақлдан олинаверади. Савол: сен хоҳшингга эргашиб, шаръий ҳукмини билмасдан, руҳдан ажратиб ҳам амалларни қиласанми?

5. фикрат – борлиқ ҳақидаги асосий фикрлар, яъни ақидадан тортиб, ҳаётнинг ҳамма соҳаларидаги ишлар ҳакида аниқ тасаввур. Қисқача айтсак; биз қурмоқчи бўлган ҳаёт тарзининг қандайлиги. Савол: сен Аллоҳ Таоло рази бўладиган ҳаётни ўрганиб, тасаввур қилиб олганмисан?, демократлар кечаю-кундуз тинмай ҳаракат қилиб, ўзлари учун конституцияларни ишлаб чиқишгача боришмоқда. Сен тайёр ишлаб чиқилиб, ўз тилингда етарлича баён қилинган нарсани ўрганмай туриб етакчи бўлишни хоҳлаяпсанми? Фикрларинг тубан холингдагича туриб, фикрий юксаклар учун бўлган ўринларга интилмоқдамисан?

6. тариқат – Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаётни қуриш, уни сақлаб туриш ва бошқа халқ ва ўлкаларга олиб бориш. Савол: Аллоҳ Таоло ҳар бир ишни ҳукмини, хоссатан тариқат ҳукмларини ҳам баён қилган деб биласанми? Уни билмасдан ишлаган ҳаракатларни; - ««...ҳаракатларни ўрганиб чиққан киши буларнинг барчасининг муваффақиятсизлигидаги асосий сабаб уюшиш жиҳатидан тўрт ишга боғлиқ эканини кўради»» деб, ўзинг ҳам шу ҳатони такрорламоқдасан, шундайми?

7. табанний қилинган услублар – «« бошқарув услублардан бўлиб, тариқат жумласига кирмаса ҳам, бироқ у ҳизбнинг юришидаги талаб қилинган ишларни бажариш учун шаръий жиҳатдан зарурдир. Шунинг учун ҳизб табанний қилган идорий ишларни - ҳизбнинг ижро этилиши вожиб қарорларидан бўлгани учун - зиммага олиш вожиб бўлади »». Савол: сен идорий қонунлардан билиб туриб, ақлий баҳоналар билан, бировларни рўкач қилиб ижро қилмаётган қарорлар, амал қилмаётган-бўйсунмаганинг борми?

8. бошқасини табанний қилади – ҳизбийлар учун услуб қабул қилиш салоҳияти фақат Амирнинг ҳаққи. Бирор услубнинг нотўғри бўлиб кўринса, уни дарров ўзгартириш итоатсизлик ҳасобланади. Хатолар салоҳият эгасига шикоят қилиш билангина тўғриланади. Савол: идорий тўпламдаги; ««... йигитларни фақат фикр билан юргизади »» деган қарорни қандай амалга оширяпсан? Бу фикрий юргизиш харбий ёки диктатурадан қандай фарқ қилади?

9. оғир хато – табанний қилинган бирор фикрни ижро қилишдаги хато ҳаракат, у фикр хоҳ фикратга, хоҳ тариқатга ва хоҳ табанний қилинган бирор услубга алоқадор бўлсин, фикрат ва тариқатни ўрганишдан эринган эркатой ёки хоҳшига қуллик қилиб хоҳлаганини гапириб, кўнгли тусаган ишни қиладиган танбалларнинг ҳатолари сабабли ишлар юришмаса, уни “қазо” деб қўйиш билан кимни алдаймиз?

10. қасддан йўлдан оздириш – табанний қилинган бирор фикрни ижро қилишдаги хато ҳаракат, у фикр хоҳ фикратга, хоҳ тариқатга ва хоҳ табанний қилинган бирор услубга алоқадор бўлсин, билиб туриб бошқасини қилишни, ҲИЗБ дин душманининг ҳаракати деб табанний қилибди. Савол:...душман ичимизда, айниқса тепамизда бўлса...?

Демак, ҳар қандай ҳизбий йигитнинг раъйларида - бу раъйлар хоҳ фикрий, хоҳ сиѐсий, хоҳ идорий бўлсин – бирорта иккиланиш қолиши мумкин эмас, нимага? Чунки Раҳмону-Раҳим, Беҳожат, Билгувчи каби сифатлари билан Аллоҳга ишонганда ва Исломни неъмат қилиб бердим дегандан кейин ҳам мўмин Ислом ҳукмларида иккиланадими? Исломда ҳар бир нарсанинг ҳукми ечилган, бунга ишонмаслик очиқ оят билан куфрликдир. Агар ҲИЗБ ишлаб чиқмаган бўлса, уни ўз йўли билан ечиш керак. Лекин ҳизб ҳаммасини ечиб қўйган:

««Ҳизб аъзоси жамиятда мавжуд фикрларнинг хатолигини идрок этиши, уларни синдириб ташлаши ҳамда одамларга сиёсий ва бошқа фикрлар билан сақофат бериши учун унга сиёсий фикрлар баён қилиб берилишига муҳтож бўлмайди. Чунки у ўз вазифасини бажара олиши учун кифоя қиладиган ҳизбий сақофатга эгадир. Ҳамда унда ҳизб пайдо қилган ижодкорлик қуввати бор. Бу қувват ёрдамида у сақофат беришга ва танқид қилишга қодирдир»».

балки улар(яъни ўзини ҳизбий деб билганлар)нинг раъйлари қаноат орқали, яъни Амиргача баҳс қилиб, фикрларда қаноатланиши ёки фарзларнинг тожиси; Исломни ҳаётга қайтариш учун ҳизбни ташкил бўлишида баъзи райларга розилик ва хотиржамлик билан таслим бўлиш орқали мустаҳкам ўрнатилган бўлиши лозим. Ҳизбий ишларни қандай қилиш учун изланишларни бас қилиб, табаннийларни ўрганиши етарли:
««Агар умматга хитоб қилишга уриниш даврида бўлганидек айтилаётган жумлаларни тушуниш ва шарҳлашдан ҳамда тушунчаларни ҳис қилмай тасаввур қилиш ва тасдиқлашдан нарига ўтилмаса, ҳизб жамият билан ишлаш имконятига эга бўлиши мумкин эмас»».

««Ҳизб ҳозирда олиб бораётган фикрий курашини - қиёдат томонидан тартибга солиб беришга муҳтож бўлмасдан - давом эттириши ва яна ҳам кучайтириши лозим. Вилоят лажналари мумкин бўлган барча воситалар билан фикрий курашни пайдо қилиш ва тинимсиз давом эттириш учун кучларини тайёрлашлари ҳамда бор имкониятларини сарфлашлари лозим. Фақат фикрий курашни олиб боришда ҳизб томонидан табанний қилинган асослардан четга чиқилмаслиги шарт. Ҳозирда мулоҳаза қилиниши вожиб бўлган нарса шуки, ҳизб йигитлари қайси фикрларда фикрий курашни пайдо қилишаётган бўлишса, ўша фикрларнинг воқелигини очиқ-равшан тасаввур қилиб олишлари ва мунозара қилишаётган ёки шарҳлаб беришаётган пайтларида бу фикрларнинг воқелигини очиқ ва ҳис қилинадиган шаклда тасвирлаб беришга ҳаракат қилишлари керак»».
(“сен”га берилган саволлар эътиборни қаратиб, мавзуъни тушуниш учун ҳалос. ««…»» қўштирноқ ичидагилар табаний китоблардан олинган).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.044 seconds.