Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қабир азоби
Goziy
Новичок
Св-Жв: 14
Permalink
Post Қабир азоби
        March 16, 2017, 02:52
Иқтибос

Ассалому алайкум савол:
Ҳизбий бўлишдан аввал қабр азобини ақидага олган шахс ҳизбий бўлганидан кейин ҳам манашу ақидада қолиши жоизми?
Ўринсиз савол берган бўлсам узр!
Сизлардан илтимос, саволимга ёрқинроқ жавоб берсангизлар Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қабир азоби
        March 16, 2017, 02:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳизб ақидада, ҳамда закот ва жиҳоддан бошқа ибодатларда бирор муайян шаръий ҳукмни табанний қилмайди; “4-модда - Халифа закот ва жиҳоддан бошқа ибодатларда бирор муайян шаръий ҳукмни табанний қилмайди. Ислом ақидасига тааллуқли фикрларда ҳам ўзича ҳеч нарсани жорий этмайди”.

Фақат гумонлик нарсани ақидага олиш ва у асосида аҳли Қиблани кофирга чиқариш мумкин эмас. Чунки Аллоҳ Таолонинг; “Бироқ, кимнинг кўнгли кофир бўлиш билан ёзилса...” (16:106) деган “Наҳл” сурасидаги ушбу ояти билан курфни қасддан, билиб туриб ва кўнгли куфр билан ором олган аҳволда қабул қилган инсонларнигина кофирга чиқармоқда. Қалбни фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таологина билади. Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан огоҳлантириб дедилар: “Бир киши (бошқа) бир кишини “кофир” деб чақирса ёки “Аллоҳнинг душмани” деб айтса ва у ундай бўлмаса айтган сўзлари ўзига қайтади” (Имом Муслим ривояти).

Бу мавзуъни муфассалроқ тушуниб олишлигинигиз учун қуйдагиларни келтираман; Аллоҳга ишониш ақл ёрдамида ҳосил қилинди. Чунки имон фақат ақл воситасида ҳосил қилинмоғи зарур. Лекин баъзи нарсалар борки, улар хисга тушмайди, яъни ақлнинг кучи етмайди. Улар ҳақида ҳар хил гап сўзлар бор, улардан қайсиниси тўғри ёки кайсилари уйдирма эканини ажратишга ақлнинг кучи етмайди. Аммо биз ақл асосида ечиб олган ушбу иймон ғайбий нарсаларга ва Аллоҳ бизга хабар берган ҳар бир нарсага ишониш учун асос-пойдевор бўлиб қолади. Ғойиб дегани – инсоннинг хиссига тушмайдиган нарсалар. Уларга нисбатан мусулмоннинг муносабати қандай бўлиши керак?...

Энди шу ҳақида гаплашамиз: Ислом – ақида ва шаръий ҳукмдан иборат. Ақида – инсонни ҳаёти асосланадиган, хеч қандай гумон бўлмаган, қатъий тастиқлниши керак бўлган асосий фикрларга айтилади. Бунинг асосида инсон ё мусулмон бўлади ёки кофир. М: Аллоҳ Таолонинг борлиги ва бирлигига, Муҳаммад(с.а.в)ни пайғамбар эканлигига, Қуръон Аллоҳ Таолонинг китоби эканлигига ишониш кабилар. Қачонки ақиданинг далили қатъий исботлансагина у қатъий тасдиқ бўлади ва унда гумон қолмайди. Чунки, «занний далил» қатъийликка олиб бориши маҳол, шунинг учун ҳам қатъий нарсага далил бўла олмайди. Ғойиб нарсалар хақидаги хабарлар агар Қуръонда ёки мутавотур ҳадисларда келиб, қатъий нарсага далолат қилса, яъни мужтаҳидлар бир оят-ҳадисни ўқиб, ундан фақат бир маънони тушунишсагина ушбу далилни ақидада хужжат қилинади. Агар Қуръон ёки ҳадисда келган хабардан икки ёки ундан кўпроқ маънолар тушунилса, улардан қайси бирини Шореъ қасд қилганлиги аниқ бўлмай қолади, натижада ақидага далил бўла олмайди. Ҳадис “мутавотир” бўлиши учун, яъни гумонсиз ва қатъий бўлишлиги учун: биринчидан, энг камида бешта ровийдан камида бешта йўлдан ҳадис ривоят қилинган бўлиши керак. Ҳар қандай хабарда гумон кетишини Қуръони Каримда энг камида бешта гувоҳлик бўлишига ишора қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ ۩ إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ ۩ وَالَّذِينَ يَرْمُونَ أَزْوَاجَهُمْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُمْ شُهَدَاءُ إِلَّا أَنفُسُهُمْ فَشَهَادَةُ أَحَدِهِمْ أَرْبَعُ شَهَادَاتٍ بِاللَّهِ إِنَّهُ لَمِنْ الصَّادِقِينَ ۩وَالْخَامِسَةُ أَنَّ لَعْنَةَ اللَّهِ عَلَيْهِ إِنْ كَانَ مِنْ الْكَاذِبِينَ
- Покиза аёлларни (зинокор) деб бадном қилиб, сўнгра (бу даъволарига) тўртта гувоҳ келтира олмаган кимсалар(ни) уларни саксон дарра уринглар ва ҳеч қачон уларнинг гувоҳликларини қабул қилманглар! Улар фосиқ-итоатсиз кимсалардир. . Магар шу (қилмишларидан) сўнг тавба қилиб, (ўзларини) тузатган кишиларгина (фосиқ эмасдирлар). Зеро Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир. Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб, Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувохлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамоқлигидир). [24: 4-7]

Иккинчидан, бу хабарни айтувчилар ёлғонга жамланиб олиши мумкинмас даражадаги жамоат жамоатдан ривоят қилан бўлиши керак. Масалан бир қишлоқ аҳли бир гапни кўпчилик бўлиб айтишса ҳам улар буни ўзаро келишиб олишгандик деган гумон тураверади, чунки улар пайғамбарлар каби маъсум эмаслар.

Учунчидан, бу хабарнинг зиддига, уни гумонга тушуриб қўядиган бошқа хабар бўлмаслиги керак, чунки бир хабарни текшириб, ишончли инсон айтган бўлса у хабар эътиборга олинишини шариат талаб қилган. Шунинг учун бир нарса тўғрисида икки хил хабар бўлиб қолиши иккисини ҳам гумонлик қилиб қўяди.

Бундай шартлар топилмаса, у хабарда гумон қолади. Мутавотир даражасига етмаган ҳар қандай ҳадис “оҳод” ҳадис ёки “хабарул оҳод” дейилади...

Оҳод хабар ақидага далил бўла олмайди, чунки у занний, яъни озгина бўлса ҳам гумон бор дегани, ақида эса қатъий бўлиши керак. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда заннга эргашишни қоралайди:

وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“.[6:116]

مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ
– „У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос“,[4:157]
Шаръий ҳукмда «Бу Аллоҳнинг ҳукми» деган занн ғолиб бўлганда оҳод хабарни далил қилиш мумкин ва унга эргашиш вожиб. Расулуллоҳ(с.а.в) оҳод хабар билан ҳукм қилганлари ва у кишининг даврларида мусулмонлар шаръий ҳукмларда оҳод хабарни олганлари ва Расулуллоҳ(с.а.в) уларни қувватлаганлари собит бўлган. У кишининг ҳадислари заннга эргашишни қоралайдиган оятларни шаръий ҳукмдан бошқага, яъни ақидаларга хослаган. Баъзи оятлар умумий бўлишига қарамасдан, шаръий ҳукмларни ақидадан ажратган. Шундан келиб чиқадики, шаръий ҳукмнинг далили «занний», яъни гумонли бўлиши мумкин. Бу «заннийлик» субути(Аллоҳ Таолодан эканлиги)да бўладими, далолати(яъни тушунилаётган маъно)дами фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам оҳод хабар шаръий ҳукмга далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в) ҳам ҳукм чиқаришда (масалан: янги ойни кўрганликларини икки аъробий хабарини айтишганда, ҳаммага рўзасини очиб ташлашга буюргандагига ўхшаб) оҳод хабарни олганлар ва ҳадиснинг ривоятида уни қабул қилишга даъват этдилар ва саҳобалар ҳам шаръий ҳукмларда уни олишди. Булар шуни кўрсатадики, гумонга эргашишни қоралаб келган оятлар фақат ақида борасида бўлиб, ақида қатъий далилдан келиб чиққан жазмий тасдиқ бўлиши керак. Ақиданинг ҳақиқатида ҳам, воқеида ҳам далили жазмий тасдиқни пайдо қилиши зарур. Имомларнинг қуёши”– деб танилган Сарахсий -раҳимаҳуллоҳ- жазмий тасдиқ бўлмаган мавзуъларда ҳатто мужтаҳидларга ҳам эслатма бериб шундай деган: «албитта, бидъатларнинг асли оҳод ҳабарларни Китоб ва машҳур суннат асосида текширишликни тарк қилишликдан зоҳир бўлади. Албатта, баъзи одамлар у(оҳод ҳабар)ларни шубҳали(яъни ҳеч қандай гумонсиз даражага кўтарилмаган) бўлса ҳам уларни асос қилиб олишади-да, кейин уни асосида Китобни ва машҳур суннатларни таъвил қилишади, буларни унга тобеъ қилишиб қўйишади ва (юзда-юз) аниқ бўлмаган нарсани асос қилишиб олиб, бидъатларни келтириб чиқаришади. Шундан маълумки, тўғриси “қабр” тўғрисидаги оҳод ҳадисларни Китоб ва қатъий суннат асосида текшириб чиқишимиз керак. Шундай қарайдиган бўлсак, тушунчаларни қарши томондаги тушунчаларга мослаштириш учун ва қабул бўлиши учун таъвил қилишга тўғри келади, (яъни юзда-юз олишга имкон йўқ, балки таъвил қилишга мажбур бўлинади). Бу бизни манашу мавзуъда келган хабарларни манавий мутавотур даражасидан қатъий бўлмаган тасдиқлаш даражасига тушириб қўяди» .
Аммо қатъийлик даражасига етмаган хабарларга қандай муносабатда бўлишимизни қисқача айтадиган бўлсак; Масалан: Келажакни фақат Аллоҳ Таоло билади деб эътиқод қиламиз ва буни инкор қилишни куфр деб биламиз, лекин эртага ёмғир ёғишининг хабарини эшитиб, об-ҳавони хабарларини (кўпинча тўғрилигини) тасдиқлаб, ёмғир зиён етказадиган нарсаларни панага олишимизни эътиқодимиз ман қилмайди, хатто шундай қилишни тўғри деб баҳолайди. Шунга ўхшаб “қабр азоби”ни тасдиқлаймиз, чунки бу ҳақида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган, лекин уни инкор қилувчиларни кофирга чиқара олмаймиз, чунки баъзи мужтаҳидлар баъзи оятлардан қабрда азоб бўлмаслигини тушунишган. Масалан: Аллоҳ Таоло айтади:

وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ يُقْسِمُ الْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا غَيْرَ سَاعَةٍ
(Қиёмат) соати қойим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар бир соатдан ортиқ турмаганларига қасам ичурлар. [30:55]

فَإِنَّمَا هِيَ زَجْرَةٌ وَاحِدَةٌ * فَإِذَا هُمْ بِالسَّاهِرَةِ
Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни Сурнинг иккинчи марта чалинишидир). Сўнг баногоҳ улар (тирик ҳолда) ер устида бўлиб қолурлар! [79:13,14]

وَمَا أَمْرُ السَّاعَةِ إِلا كَلَمْحِ الْبَصَرِ أَوْ هُوَ أَقْرَبُ
Соат — қиёмат амри (яъни, қиёматнинг қойим бўлиши) кўз очиб юмгунча ё ундан-да тездир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир [16:77]

يَوْمَ يَدْعُوكُمْ فَتَسْتَجِيبُونَ بِحَمْدِهِ وَتَظُنُّونَ إِنْ لَبِثْتُمْ إِلا قَلِيلا
У зот сизларни чорлайдиган кунда Унга ҳамду сано билан жавоб берурсизлар ва ўзларингизнинг жуда оз турганларингизни ўйлаб қолурсизлар. [17:52]

Бу ҳудди ўликлар гапларни эшитиш ёки эшитмасликлари ёки улар фақат “Мункар Накир” фаришталари кирган вақтдагина эшитиши мавзуъсига ўхшайди. Росуллуоҳ(с.а.в)дан Ибни Умар(р.а) ривоят қилган:

اطَّلَعَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أَهْلِ الْقَلِيبِ فَقَالَ وَجَدْتُمْ مَا وَعَدَ رَبُّكُمْ حَقًّا فَقِيلَ لَهُ تَدْعُو أَمْوَاتًا فَقَالَ مَا أَنْتُمْ بِأَسْمَعَ مِنْهُمْ وَلَكِنْ لَا يُجِيبُونَ
-“Қалийб аҳли(Қурайшдан ўлган кофирлар)дан бохабар бўлганларида Роббинглар ваъда қилган нарсани ҳақ эканлигини билдингларми?! деди, Росулуллоҳ(с.а.в). Шунда: ўликларга гапиряпсизми(яъни улар эшитишадими)?-деб, сўралди. Сизлар улардан кўра яхшироқ эшитмайсизлар, лекин улар жавоб бериша олмайдилар, деди”. Бу ҳадисдан ўликлар эшитишлиги ва уларга кераклик гапларни гапириш мумкинлиги тушуниляпди. Лекин Оиша(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисдан эса ўликлар эшита олмаслиги тушуниляпди; Росулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

إِنَّمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّهُمْ لَيَعْلَمُونَ الْآنَ أَنَّ مَا كُنْتُ أَقُولُ لَهُمْ حَقٌّ وَقَدْ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى{ إِنَّكَ لَا تُسْمِعُ الْمَوْتَى }
-Албатта, улар хозир, уларга айтган гапларим ҳақ эканлигини яхши билишади- деди ва Аллоҳ Таолонинг ушбу оятини айтди: { إِنَّكَ لَا تُسْمِعُ الْمَوْتَى }“ Аниқки, сиз (ўз даъватингизни) “ўликларга” уқтира олмассиз”. [27:80]

Ёки “Мерож” масаласида ҳам – Росулуллоҳ(с.а.в) Мерожга жасади билан чиққанми ёки Руҳигина чиққанми?,- деган ёки ( سلوا الله الفردوس) –“Аллоҳдан “Фирдавс”ни сўранглар” ҳадисидаги “Фирдавс” жаннатнинг исмими ёки энг аълосими ёки жаннатнинг киндигими?- деган мавзуъларга ўҳшайди, буларда ҳам иҳтилоф бор. Бу каби гумонлик хабарларни ақидага олишлигимиз ва улар асосида мусулмонларни кофирга чиқаришимиз ҳаром. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]

وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“. [6:116]

Аммо катъий хабарларга нисбатан эса, биз модомики илоҳлик сифатлари билан сифатланган Аллоҳ Таолога имон келтирар эканмиз, ақл идрок қилса ҳам ёки ақлнинг идрок доирасидан ташқарида бўлса ҳам, Аллоҳ Таоло бизга хабар берган нарсаларга сўзсиз ишонмоғимиз керак. Чунки бу нарсалар ҳақида бизга Аллоҳ хабар бергандир. Шунга кўра, Қуръони Карим ва қатъий ҳадисларда келган қайта тирилишга, қайта тирилгандан сўнг бир майдонга йиғилишга, жаннатга, дўзахга, ҳисобот олинишига, азобга, фаришталар, жинлар, шайтонлар ва бошқаларга имон келтириш зарур. Гарчи бу имон нақл қилинган ва ишончли кишилардан эшитилган нарсалар натижасида ҳосил қилинган бўлса-да, у аслида ақлий имондир. Чунки унинг асли-асоси ақл ёрдамида исбот қилинган. Шунга биноан, ҳар бир мусулмоннинг ақидаси фақат ақлга ёки асл негизи ақл ёрдамида исбот қилинган ҳужжатгагина асосланган бўлиши лозим. Демак, мусулмон фақат ақл ёрдамида исботланган ёки қатъий, аниқ эшитиш йўли билан олинган маълумотлар, яъни Қуръони Карим ва қатъий (мутавотир) ҳадис ёрдамида исбот қилинган маълумотларгагина эътиқод қилиши шарт. Ушбу икки йўл, яъни ақл ҳамда китоб (Қуръон) ва қатъий суннат воситасида исбот қилинмаган ҳар қандай маълумотга эътиқод қилиш мусулмон учун ҳаромдир. Чунки ақидалар фақат аниқ ва ишончли далилдангина олинади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.