Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Фарзанд учун берилган нафақа аёл учун мулк бўладими.
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Фарзанд учун берилган нафақа аёл учун мулк бўладими.
        December 25, 2016, 03:08
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.
"Туркистон" ижодкорлари сизларни барчангиздан Аллох рози болсин. Менда бир савол бор эди.Агар бир аёл ажрашган бўлсаю, уни талоқ қилган эри ўзидан бўлган болларга нафақа бераётган бўлса, ўша нафақа у аёлга мулк қаторида ҳисобланадими у аёл хоҳлаганча ўша пулни тасарруф қилса бўладими ёки болани ўзигагина сарфлаш керакми. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Фарзанд учун берилган нафақа аёл учун мулк бўладими.
        December 25, 2016, 03:09
Иқтибос

Ва алйкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тўғри, фарзандлари учун берган нафақа пули талоқ қилинган онаси қўлида амонат бўлиб, у фарзандларининг ҳаққи. Фақат уларни тасаруф қилиш ҳуқуқи шу фарзандларнинг онасилиги учун унга топширилган. Уни фақат фарзандлари учунгина ишлатиши керак. Ўз мулкидек, биловларга ҳадия қилиб бериши ёки бировларнинг қарзини ўтаб қўйиш каби нарсаларга сарифласа бўлмайди. Лекин ўзи учун истемол қилиши жоиз. Росулулллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига бир киши келиб; отам молимни тортиб олмоқчи деб сўраганларида:
“сен ҳам, молинг ҳам отанг учун”-деб жавоб берганлар. Бу отага алоқадор бўлса, оналарни ҳам ўз ичига олган ҳадисда:
“албатта, фарзандинглар касб қилган нарсангларни энг покизаларидандир. Бас молларидан еяверинглар”-деганлар. (ибну Можжаҳ ривояти).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.