Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
С: Скайпдан Никоҳ қилса бўладими?
Ж: ҳа, бўлади, никоҳ битими учун бўлган таклиф ва қабулни Skype, Viber, WhatsApp ёки Facebook кабилар воситалар орқали амалга ошишининг ҳеч фарқи йўқ. (никоҳдаги шартлари топилса никоҳ қилса бўлади).
1.Бир шахс иккинчи шахсга мактуб ёзган бўлса ва ўша мактубни шу шахс ёзганлиги аниқ бўлса, иккинчи шахс ҳам қабул қилиб олганлиги аниқ бўлса, шулар аниқлангандан кейин бу мактуб биринчи шахсдан иккинчи шахсга юзма-юз айтган сўзнинг ҳукмида бўлади.
2.бу мактубни қалам ёки ручка воситасида ёзиш билан компютер, телефон ёки бошқа ёзув техникаси орқалик ёшишнинг ҳеч қандай фврқи йўқ.
3.бу мактубни почта ёки бирор шахс орқали юбориш билан Skype, Viber, WhatsApp ёки Facebook кабилар воситасида юборишнинг фарқи йўқ. Аммо бир бирларини кўриб турадиган воситалар билан амалга ошса, “авло” қоидаси билан жоиз бўлади. Муҳими шу мактуб ушбу шахсдан бошқа шахсга ёзиб, етказилгани бўлиб, бу ҳукмнинг манот(шаръий ҳукм таалуқли бўлган воқей)и ҳисобланади, чунки мактубга нисбатан ҳукм бир ҳил ва у мактуб унинг бир иши бўлиб, мактуб эгаси у учун жавобгардир. Росул(с.а.в) айтади: «« албатта Аллоҳ Умматимнинг ўзига ўзи гапирган нарсаларидан, модомики ўша гапирган ишини амалга оширмас экан ёки бировга гапирмас экан жавобгар қилмайди »» Абу Ҳурайра(р.а)дан имом Буҳорий ва имом Муслим ривоятлари. Демак, инсон ўзидан бошқа учун гапирган ҳар қандай гапи учун жавобгар, у оғзаки бўладими ё ёзма шакилда бўладими буни фарқи йўқ.
Ислом тарихида маълум ва машхур нарса шуки; Росул Акрам(с.а.в) Исломни бошқа қабилаларга етказишни мактуб орқали амалга оширган ва бу мактублар ҳам юзма —юз етказиш ҳукмида эканлигига далилдир. М: Қайсар(Рум подшоҳи)га ёзган мактубида уни Исломга даъват қилиб шундан деган: «« бисмиллаҳ роҳманир роҳим. Аллоҳнинг бандаси ва элчиси Муҳаммаддан Рум каттаси Геракилга; Ҳидоятга эргашганларга Салом! Аммо баъд: бас албатта мен сени Ислом даъвати билан даъват қиламан, Исломга кир саломат бўласан ва Исломга кирсанг Аллоҳ сенинг ажрингни икки баробар қилиб беради. Агар бош тортсанг Арисийинлар гуноҳи сени зиммангга (тушади) ва «Эй аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз — ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик» (И з о ҳ . Ислом эътиқодига кўра бутун оламни яратган Аллоҳ Таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар.) Агар улар (яьни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгирсалар, унда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар — ягона Аллоҳга итоат қилгувчилар — миз», деб айтингиз! [3:64] »» Бухорий ривояти.
«« Биринчи шарт: Ийжоб ва қабул бир жойда бўлиши, яъни ийжоб содир бўлган мажлисда қабул ҳам содир бўлиши. Агар битим тузувчилар ўша жойда ҳозир бўлсалар шундай бўлади. Агар улардан бири бир шаҳарда, иккинчиси бошқа шаҳарда бўлса ва бири иккинчисига никоҳни таклиф қилиб хат ёзса, хатни олган шахс таклифни қабул қилса, никоҳ қонуний кучга киради. Лекин бу ҳолатда хатни гувоҳларга ўқиши ёки ўқитиши ва унинг ибораларини уларга эшиттириши ёки уларга «фалончи менинг қўлимни сўраб хат юборди», деб айтиши ва мажлисда ўзини унга топширганлигига уларни гувоҳ қилиши шарт қилинади »». (“Исломда ижтимо низоми” китобидан).
2. Аёллар жамоат бўлиб намоз ўқишликлари макруҳ. Уларни жамоатида имом бўлган аёл сафдан чиқмаган ҳолда имомлик қилади. Росулуллоҳ(с.а.в)дан Оиша(р.а) шундай ривоят қилади:
عَنْ عَائِشَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا خَيْرَ فِي جَمَاعَةِ النِّسَاءِ إِلَّا فِي مَسْجِدٍ أَوْ جِنَازَةٍ
“аёлларнинг жамоат(бўлиб намоз ўқишлари)да яхшилик йўқ, магар масжидда ёки жанозада”- деди. (имом Аҳмад ривояти). Аёллар масжидда ёки нанозада охирги сафда турадилар, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:
قَالَ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ : ۩ أَخِّرُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَخَّرَهُنَّ اللَّهُ
“аёлларни охирига қўйинглар, Аллоҳ уларни охирги қўйган бўйича”. Яна айтади:
۩ صَلَاةُ الْمَرْأَةِ فِي بَيْتِهَا أَفْضَلُ مِنْ صَلَاتِهَا فِي حُجْرَتِهَا وَصَلَاتُهَا فِي مَخْدَعِهَا أَفْضَلُ مِنْ صَلَاتِهَا فِي بَيْتِهَا رَوَاهُ أَبُو دَاوُد بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ
“аёлнинг ҳужра(меҳмонхона)даги намозидан уйидаги намози афзалроқ, уйидаги намозидан чимилдиқ(ўз хонаси)даги намози афзалроқ” дедилар. (Абу Довуд ривояти).
Муттақий.
|