Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шу ўринда баъзи ҳукмларни эслатиб ўтишни лозим деб билдим. Шаръий ҳукмни олишда мажтаҳид ўз ижтиҳодидан олади. Муқаттид эса, бировга эргашади. Шу эгашиши тақлид дейилади. Буни қуйдагича тушунишимиз керак:
«« Тақлид ҳужжат мулзима (амал қилишга мажбур этувчи далил)сиз бировнинг сўзини олишдир. Бировнинг сўзини ҳужжат мулзимасиз олиш тақлид ҳисоблангани каби, бировнинг сўзига ҳужжат мулзимасиз амал қилиш ҳам тақлиддир. Омининг мужтаҳид сўзини олиши ва мужтаҳид бошқа бир мужтаҳиднинг сўзини олиши бунга мисол бўлади. Аммо Расулуллоҳ(с.а.в)га ёки саҳобаларнинг ижмосига мурожаат қилиш тақлид ҳисобланмайди. Чунки бу бировнинг сўзини олиш эмас, балки далилнинг ўзига мурожаат қилиш демакдир. Шунингдек, омининг муфтийга мурожаати ҳам унга тақлид эмас, балки фатво сўраш ва ўрганишдир. Яъни омининг билувчига мурожаати тақлид эмас, чунки бу шаръий ҳукм сўраш ва шаръий ҳукмни ўрганиш ҳисобланади. Аммо бирор сўзнинг далилини билиб қабул қилишда унга қаралади: агар фақат далилни билиш бўлса, қабрлар зиёратини билиш каби, жоиздир. Чунки Расулуллоҳ(с.а.в)нинг: «Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Огоҳ бўлингларки, қабрларни зиёрат қилинглар», ҳадислари туфайли қабрларни зиёрат қилиш жоизлигини билса, бу ҳолда у муқаллид ҳисобланади. Чунки у далилини билса-да, ҳужжат мулзимасиз бошқанинг сўзини қабул қилди. Яъни далилни бу масалага ўзи излаб топгани йўқ. Шунинг учун бу далил унга нисбатан ҳужжат мулзима бўлмайди. Аммо бу далилни чуқур муҳокамадан ўтказиб ва истинбот қилгандан сўнг билиш шу ҳукмни айтган мужтаҳиднинг ижтиҳодига мувофиқ келган ижтиҳод ҳисобланади. Чунки далилни текшириб, ундан ҳукм истинбот қилишга мужтаҳиддан бошқаси қодир эмас. Далилни текшириб, ундан ҳукм истинбот қилиш учун эса шунга тааллуқли далиллар ва мавзуларни чуқур ўрганиш зарур. Бундай ишни эса мужтаҳидгина қила олади. Шунинг учун муқаллид мужтаҳид ҳисобланмайди. Одамлар шаръий ҳукмга нисбатан мужтаҳид ёки муқаллид ҳисобланади, бошқача бўлиши мумкин эмас. Яъни ҳукмни ўзи истинбот қилиши мумкин, бу ўринда ундан аввал бошқа мужтаҳид шу ҳукмни истинбот қилган ёки қилмаганининг аҳамияти йўқ. Ёки бошқасининг истинботини қабул қилиши мумкин. Шунга асосан кимнинг ижтиҳодга лаёқати бўлмаса, у муқаллиддир. У киши ижтиҳодда шаръан эътиборга олинадиган баъзи илмларга эга ёки эга эмаслиги эътиборга олинмайди. Оми ва муттабеълар ҳам муқаллид ҳисобланади, аммо муттабеъ мужтаҳиднинг далилини билиш шарти билан тақлид қилади. Оми эса ҳеч қандай шартсиз тақлид қилади.
Муқаллид муттабеъ ёки оми бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай мужтаҳиднинг сўзини олиши жоиз. Агар шу мужтаҳиднинг сўзи бир кишининг хабари билан ижтиҳод эканлиги собит бўлса ҳам. Агар муқаллид бирор масалада фақат битта мужтаҳиднинг сўзинигина билса, бошқа мужтаҳидларнинг сўзларини билмаса, у ўзи билган шу битта мужтаҳиднинг сўзига эргашиши жоиз, чунки муқаллиддан ҳар бир масалада шаръий ҳукмга эргашиши талаб этилади. Мужтаҳидларнинг сўзларини билиб, уларни таржиҳ қилиш муқаллиддан соқит. Аммо агар муқаллид бир қанча мужтаҳидларнинг сўзларидан хабардор бўлса ва улардан бирини олишни истаса, у албатта таржиҳ қилиши керак. Аммо таржиҳ ҳукмнинг ўз хоҳиш-истакларига ёки ўзининг манфаатларига мос келиши билан қилинмайди. Чунки шариатнинг мақсади мукаллаф шахсни ўз хоҳиш-истаклари чангалидан чиқариб, Оллоҳга содиқ банда қилишдир. Таржиҳ шаръий муражжиҳ билан амалга оширилади, яъни таржиҳда ишлатиладиган муражжиҳ Оллоҳ ва расулига алоқадор нарса бўлиши керак. Оллоҳ Таоло айтдики:
فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ
– „Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, агар ҳақиқатан Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз, у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз!“ [4:59]
Оллоҳ ва расулига мурожаат қилиш Қуръон ва Суннатга мурожаатдир, яъни ё шаръий далилга, ёки Оллоҳ ва расули буюрган нарсага юзланишдир. Шунинг учун муқаллидларнинг ҳолатларига қараб, муражжиҳотлар ҳам ҳар хил бўлади. Тўғри, оми учун умумий муражжиҳ шаръий далилдан сўнг аъламият ва фаҳм (тўғри тушуна олиши) ҳам муражжиҳ ҳисобланади ва бу иккиси барча муқаллидлар учун энг афзал йўлдир. Лекин одамлар бу икки муражжиҳ билан бирга таржиҳ (бир мужтаҳиднинг сўзини иккинчи мужтаҳиднинг сўзидан тўғрироқ деб ажратиш)да бошқа ҳар хил муражжиҳотни ишлатадилар. Масалан, оми киши бир мужтаҳидга тақлид қилаётган кишиларнинг тақвоси ва фаҳмига ишонганлиги учун улар эргашаётган мужтаҳидга тақлид қилади. Отаси ёки ўзи ишонган олимларнинг бири тақлид қилаётган мужтаҳидга отаси ёки ҳалиги олимга бўлган ишончи асосида эргашади. Омининг бу таржиҳи хоҳиш-истак асосида эмас, балки дин асосида кечмоқда. Гоҳида оми фиқҳ ва ҳадисларни мунтазам ўрганиши орқали шаръий ҳукмлар ва далилларни ўзлаштиради. Натижада у ҳукмлар ва далилларни фарқлайдиган бўлади. Бу киши тақлид қилаётганда ўзи билган далилларни таржиҳ қилади ва бир-бирига зид икки ҳукмга дуч келса ва бу ҳукмдан бирининг далилини билиб, иккинчисининг далилидан бехабар бўлса, билган ҳукмга тақлид қилади. Чунки у киши учун далили билан бирга келган ҳукм далили номаълум бўлган ҳукмга нисбатан аржаҳ (далили кучлироқ) ҳисобланади. Ижтиҳодда эътиборга олинадиган баъзи илмларни билмаган оми кишига бирон ҳукмнинг далили маълум бўлиб қолса, бирор мужтаҳиднинг тақвоси ва фаҳмига бўлган ишончи асосидаги тақлиддан воз кечиб, далилини билган ҳукмни олиши вожиб, чунки далил унинг учун кучли муражжиҳ ҳисобланади. Кимки отасининг Шофеъийга ёки бошқасига тақлид қилгани учун у ҳам шу мужтаҳидга эргашса ва бошқа бир мужтаҳид истинбот қилган далилни билиб, унинг тўғрилигига ишонса, у киши кучлироқ муражжиҳ - яъни шаръий далили бўлгани учун кейинги ҳукмни олиши вожиб. Аммо кейинги далилнинг тўғрилигига ишонмаса, ўзи тақлид қилаётган ҳукмни тарк этиши жоиз эмас, чунки унда тақлид қилаётган ҳукмдан кўра кучлироқ муражжиҳ мавжуд эмас. Ҳужжатларни таржиҳ қилишда қариналарни билишига суянилади. Оми ўз хоҳиш-истакларига қараб ҳар хил мазҳабларни қабул қилиш ва ҳар бир масалада ўзича енгил ҳисобланган мазҳабни олиши мумкин эмас, балки бир неча ҳукмларни билган пайтда муражжиҳ қилиши шарт »». (“Исломий шахсия” 1 чи китобидан).
Шунинг учун ихтилофлик масалаларда сиз эргашган ҳукмдан бошқасига эргашган бўлса, у соҳада баҳс қилишга муқаллиднинг ҳаққи йўқ, унга киришишлиги шаръан ҳато ҳисобланади. чунки далилларни текширишга фақат мужтаҳиднинг кучи етади. Аммо ўзи эргашаётган мужтаҳиднинг далилини тушуниш учун ижтиҳод шартларини мукаммал ўзлаштирган бўлиши шарт эмас, балки баъзиларини ўрганиш билан далилларни таржиҳ қилиши мумкин.
Аммо пайпоққа масҳ тортиш тўғрисида Ҳизб ўз райини табаний қилмаган, чунки “Дустур лоиҳаси”да қуйдагича келади:
4-модда - Халифа закот ва жиҳоддан бошқа ибодатларда бирор муайян шаръий ҳукмни табанний қилмайди. Ислом ақидасига тааллуқли фикрларда ҳам ўзича ҳеч нарсани жорий этмайди.
Ҳизб ҳам ўз иши учун зарур бўлган ҳукмларнигина табанний қилади, “идорий тўплам”да қуйдагича келади: “...Бу ердаги бор нарса шуки биз фақат даъватни кўтариб чиқиш ва Халифаликни тиклаш учун зарур бўлган миқдордагина табанний қиламиз... ”.
Аммо мазҳабга келсак, “Ханафия” мазҳабидаги олимлар пайпоққа масҳ тортиш бўйича, агар таглиги бўлган ва қалин бўлса бил иттифоқ жоиз деганлар. Таглиги бўлган дегани сафарда юришга мослаштириб, пайпоқнинг таг қисмига теридан қоплама қилинган. Ўша даврларда кўчага чиққанда, иссиқдан оёқлари куюб қолмаслиги учун “جورب”(пайпоқ)лар кийишиб олар эди. Шунда таги титилиб, йиртилиб кетмаслиги учун таг қисмига тери қоплашган. Бунда масофа шарт эмас, балки ўша урфда кийилган пайпоққа масҳ тортишлиги борасида бўляпди. Қалиндан мақсад оёқларни туфқларигача ҳеч қандай қўшимча нарсасиз, масалан; ипда боғлаб қўйишсиз, ўз ҳолича ушлаб турадиган бўлишлигидир.
Фақат таги тери билан қопланмаган бўлса, Абу Ханифа - раҳимаҳуллоҳ – ижозат бермаган. Лекин умрининг охирларида, касал бўлиб ётганда, таглиги йўқ бўлган пайпоққа масҳ тортган ва ўзим қайтариб келган ишни қилдим деб, ўзининг аввалги райидан қайганлигига ишора қилган. Имом Сараҳсий – раҳимаҳуллоҳ – қуйдаги Абу Мусо ал Ашъарий(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисни далил қилади ва мазҳабда қабул қилинган ҳукм; пайпоқ қалин бўлса, унга масҳ тортиш жоиз деган.
وَحُجَّتُهُمَا حَدِيثُ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُ وَأَرْضَاهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَسَحَ جَوْرَبَيْهِ وَقَدْ رُوِيَ الْمَسْحُ عَلَى الْجَوْرَبِ عَنْ أَبِي بَكْرٍ وَعَلِيٍّ وَأَنَسٍ رَضِيَ اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُمْ
Муттақий.
|