Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл киши сочини краскага бўяши
safiya
Новичок
Св-Жв: 11
Permalink
Post Аёл киши сочини краскага бўяши
        December 4, 2016, 13:07
Иқтибос

Ассаламу алайкум вр вб.

Саволим бор эди.

(Савол жавоб майдонига қандай ёзишни билмай, шу ерга ёздим.)

Жавоб берасизлар деган умиддаман. Аёл киши сочини краскага бўяши ва куйдиришини шаръий ҳукми қандай бўлади? Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл киши сочини краскага бўяши
        December 4, 2016, 13:16
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

(Саволингизни Биз билан алоқа деган жойга ёзасиз.)

Аёл ўз эри учун зийнатланади, чунки ҳар қандай аёлга, эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этса, жаннат умид қилинади, негаки Термизий Умму Салама (р.а)дан ҳасан деб қилган ривояти бор. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Ҳар қандай аёл, эри ундан рози бўлган ҳолатда вафот этса, жаннатга кирур». Аммо бу зийнат бошқа шаръий ҳукмларни амалга ошмай қолишига олиб борса, ўша “зийнатланиш” жоиз бўлмай қолади. Сочни краска билан бўяганда ғусл қилишда сочларига сув тегмай қолганидан сочни краска билан бўяш жоиз эмас.

Аммо сочини куйдишиш эса, жоиз, ундан ман қиладиган насс ворид бўлган эмас. Балки соч бўяш билан эрига ўзини чиройлик кўрсатишни қасд қилса суннут бўлади. Ибн Можанинг юқорида Абу Умомадан ривоят қилиб келтирган ҳадисида Пайғамбар (с.а.в): «Агар унга қараса, кўзи қувнайди» деб айтдилар. Ҳоким Саъд (р.а)дан саҳиҳ деб келтирган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в) айтдиларки: «Кўрган пайтингда кўзинг қувнайдиган, йўқ бўлган пайтингда ўзини ҳам, сенинг молингни ҳам муҳофаза қиладиган аёл бир бахтдир». Ҳокимнинг Абу Ҳурайра (р.а)дан саҳиҳ деб ривоят қилган ҳадисида Пайғамбар (с.а.в)дан: «Аёлларнинг қайсиниси афзал?» деб сўралди. Шунда Пайғамбар (с.а.в): «Қараганда кўз қувнайдиган, иш буюрганда итоат қиладиган, ўз нафсида ҳам, эрининг молида ҳам эрига хилоф иш тутмайдиган аёл» деб айтдилар. Ибн Абдулбир «Тамҳид» китобида келтирган лафзда эса: «Нафсида ҳам, эрининг молида ҳам эри ёқтирмайдиган бирор ишни қилмайди» дейилган.

Лекин зийнатланиш шариатда манъ қилинган ишлар билан бўлмаслик керак, масалан: баданига нақш қилдириш(татуировка) ёки соч улаш, қош териш ёки ўзини эркакларга ўҳшатиш каби амаллар билан зийнатланиш жоиз эмас.

نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الْوَاشِمَةِ وَالْمُسْتَوْشِمَةِ وَالْوَاصِلَةِ وَالْمُسْتَوْصِلَةِ وَالنَّامِصَةِ وَالْمُتَنَمِّصَةِ(النسائى)
Росулуллоҳ(с.а.в): баданга расм чизувчини, расм чиздирганни, соч улаганни, соч улатганни, кош терганни, қош тербирганни қайтарган деди. Нисоий ривояти. Абу ҳарайра(р.а) ривоят қилади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَعَنَ اللَّهُ الْوَاصِلَةَ وَالْمُسْتَوْصِلَةَ وَالْوَاشِمَةَ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ
Росулуллоҳ(с.а.в): соч улаганни, соч улатганни, баданга расм чизувчини, расм чиздирганни Аллоҳ лаънатлаган деди. Пайғамбаримиз(с.а.в) айтади:

«لعن رسول الله – صلى الله عليه وسلم – المتشبِّهين من الرجال بالنساء، والمتشبِّهات من النساء بالرجال»
“Росулуллоҳ(с.а.в) аёлларга ўзини ўҳшатган эркакларни ва эркакларга ўзини ўҳшатган аёлларни лаънатлаган”.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.