Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ваъдасида туриш мусулмонларнинг сифати, афсуски кўпчилик эркаклар ҳам ваъдасида туришни жиддий иш эканини билмай қолишган. Ваъдани бузиш бу мунофиқларнинг сифати.
Лекин шариатга қарши берилган ваъдада туришнинг ҳеч бир қиймати йўқ. Ҳатто шартлашган бўлсаларда, бунинг шариатда қиймати йўқ. Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:
«الْمُسْـلِـمُـونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ، إِلاَّ شَرْطًا حَرَّمَ حَلاَلاً أَوْ أَحَلَّ حَرَامًا» أخرجه الترمذي
“мусулмонлар ҳалолни ҳаром қилган ёки ҳаромни ҳалол қилгандан бошқа шартларининг устида турадилар”. Термизий ривояти.
Ҳатто қасам ичган бўлса ҳам каффорасини тўлаб, ниқоҳга қайтиш афзал, чунки никоҳ суннат бўлиб, унга қайтиш афзал бўлади. Қасамнинг каффораси қуйидаги аятда баён қилинган:
لَا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمْ الْأَيْمَانَ
فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ
أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ
وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу — қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай очиқ-ойдин баён қилур. [5:89]
«« Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисга кўра: «Мен синглимни бир кишига турмушга бердим. Кейин уни талоқ қилди. Иддаси тугаган вақтда яна қўлини сўраб келди. Шунда мен унга дедим: «Синглимни сенга турмушга бердим ва сени фойдалантирдим ва ҳурмат қилдим. Кейин сен уни талоқ қилдинг. Сўнг келиб унинг қўлини сўраяпсан. Аллоҳга қасамки, у сенга ҳеч қачон қайтмайди». У безарар киши эди. Аёл ҳам унга қайтишни хоҳларди. Кейин Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди. „Бас, уларни тўсманг!“. [2:232]. «Энди никоҳлаб бераман, эй Расулуллоҳ?», дедим ва унга никоҳлаб бердим». Бошқа бир ривоятда эса: «Қасамимга каффорат бердим ва синглимни унга никоҳлаб бердим», дейилган. (Бухорий ривояти). Тўсишнинг маъноси - аёл турмушга чиқаришларини талаб қилган вақтда уни турмушга чиқармаслик. Бу иш ҳаром бўлиб, уни қилган киши фосиқдир. Аёлни турмушга чиқишдан ман этган ҳар бир киши бу иши учун фосиқ бўлади. Фуқаҳолар ҳам тўсқинлик қилиш билан киши фосиқ бўлишини баён қилишган. Қачон аёлга турмушга чиқиш таклиф қилинса ёки турмушга чиқишни ўзи талаб қилса, қандай йўл тутиш - рози бўлиш ёки рад этиш ёлғиз унинг ихтиёрида бўлади.
Ислом уйланишга тарғиб этган ва унга буюрган. Ибн Масъуд (р.а)дан Расулуллоҳ (с.а.в)нинг шундай деб айтганлари ривоят қилинади:
«يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ»
«Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким боатга қодир бўлса, уйлансин. Чунки у кўзни тўсгувчи ва авратни сақлагувчидир. Кимки қодир бўлмаса, рўза тутсин. Чунки у унинг учун (тойилишдан) сақловчидир» (муттафақун алайҳ). Қатода Ҳасандан, Ҳасан Самурадан ривоят қилади:
«أَنَّ النَّبِيَّ نَهَى عَنِ التَّبَتُّلِ»
«Набий (с.а.в) тарки дунёчиликдан қайтарганлар». (Аҳмад ривояти). Қатода қуйидаги оятни ўқиди:
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلًا مِنْ قَبْلِكَ وَجَعَلْنَا لَهُمْ أَزْوَاجًا وَذُرِّيَّةً
„Дарҳақиқат, сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфтлар ва зурриётлар берганмиз“. [13:38]
Тарки дунёчиликнинг маъноси никоҳдан узилиб, ибодатга берилиб кетишдир. Абу Ҳурайра Пайғамбар (с.а.в)дан ривоят қилади:
«ثَلاَثَةٌ حُقَّ عَلَى اللَّهِ إعَانَتُهُمْ، الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، وَالنَّاكِحُ يُرِيدُ أَنْ يَسْتَعِفَّ، وَالْمُكَاتَبُ يُرِيدُ الأَدَاءَ»
«Уч тоифа одамларга ёрдам бериш Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир: Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш учун чиққан шахс, гуноҳдан пок юришни хоҳлаб никоҳланаётган шахс ва битим шартини адо қилишни хоҳлаётган мукотаб (озод бўлишга битим тузган қул)». (Ҳоким ва ибн Ҳиббон ривояти) »». (“Исломда ижтимо низоми” китобидан олинди).
Муттақий.
|