Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Куфр қўйган сунъий чегаралар шаръий хукимга ёндашишдан тўсадими.
Umid
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Куфр қўйган сунъий чегаралар шаръий хукимга ёндашишдан тўсадими.
        November 12, 2016, 01:57
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Сириядаги мусулмонларга мудофаа жиходи фарзи айн. Сириядан ташқаридаги мусулмонларга фарзи кифоя. Савол шундан иборатки. Сирия Туркия Узбекистон Қирғизстон қилиб Бу сунъий чегараларни куфр белгилаган бўлса. Шу куфр белгилаган чегарлар, мусулмонларни шаръий хукмга ёндашишига таъсир қиладими.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Куфр қўйган сунъий чегаралар шаръий хукимга ёндашишдан тўсадими.
        November 12, 2016, 02:06
Иқтибос

Ва алайкум ассалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тўғри, бу сунъий чегаралар шаръий ҳукмга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Лекин бу ўринда баъзи нарсаларга ойдинлик киритиб олишимиз керак. Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам ўз асҳобларига куфр атамасини ишлатиб, уларга ўз буйруқларини берганлар, масалан: Ҳабашистонга мусулмонларни ҳижрат қилишларига тарғиб қилган вақтда ўша даврларда, яъни жоҳилиятдаги атама билан “Ҳабашистон” деб тушунтиришларида ёки “илмни Хитойдан бўлса ҳам изланглар” деганида кофирлар қўйган атамалар билан ишлатди. Ёки Расул алайҳис-салоту вас-салом Тоиф ва Макка оралиғидаги Нахла деган жойда Қурайшни пойлаш учун Абдуллоҳ ибн Жаҳшни бошлиқ қилиб сарийя юбораётганларида унга мактуб ёзиб бердилар. Мактубда жумладан шундай дейилган эди:

«Шерикларингдан ҳеч кимни ўзинг билан бирга юришга мажбур этма ва буйруғимни адо этиш учун кўнгиллилар билан йўлни давом эттир...».

Шунга ўҳшаб бу атамалар воқеъликни тушунтириш учун ишлатиляпти халос. Шаръий ҳукм бўйича маъноларни қуйида қисқа келтираман:

Жиҳод икки хил бўлади яъни жиҳод ад дафеъ (ҳимояланиш) ва жиҳад ат Талаб (Ҳужум). Агар бирор куфр давлати мусулмонларга ва уларга қарашли ерларга хужум қилса жиҳад ад дафеъ (ҳимояланиш) ҳукми ишлайди. Ундай холатда душман қувиб чиқарилиши шарт!

Жиҳод бошидан "фарз ал-кифоя" деб ҳисобланади. Душман мусулмонларнинг бирор ерига ҳужум қилганда ана шу ернинг аҳолисига фарз ал-айнга айланади, Ислом давлатининг қолган аҳолисига эса фарз ал-кифоялигича қолаверади магар душман қувиб чиқарилгунча.

Фарз ал-кифоянинг маъноси Аллоҳ бир шариъй ҳукумни умум мусулмонлардан талаб қилади яъни бир гуруҳ мусулмонлар у шаръий ҳукумни адо этса, у нарса қолганларнинг бўйнидан соқит бўлади, ҳудди жаноза намозини каби. Фарз ал-айннинг маъноси эса Аллоҳ бир шаръий ҳукумни ҳар бир мусулмондан талаб қилади. Масалан: намоз, рўза ва ҳоказо.

Жиҳод- ҳизбийми, бошқами ё Халифа борми ёки йўқлигидан қатъий назар ҳамма учун фарз. Жиҳод сўзининг луғавий ва шаръий маъноси бор. Жиҳод сўзининг луғавий маъноси: Жиҳод- куч, энергия-қувват, тоқат билан харакат қилиш ва машаққатни енгиш сўзларидан олинган. Худди шу маънода Қуръонда айтилади.

وَجَاهِدْهُم بِهِ جِهَادًا كَبِيرًا ...
Уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил! [25:52]. Росулуллоҳ(с.а.в)дан қайси жиҳод афзалроқ деб сўрашганда," Золим ҳукмдорни олдида айтилган ҳақ сўз" деб жавоб қилдилар. Бу жиҳод сўзининг луғавий маъноси эди.

Жиҳод сўзининг шаръий маъносига келсак; у “динни олдини тўсиб, мусулмонларни йўқ қилиш учун харакат қилаётган куфр кучларини яксон қилиш учун олиб борилган жанг” бўлиб, ҳудди бошқа фарзлар каби мусулмонларга Аллоҳ томонидан қилинган фарздир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّـهِ ۖ فَإِنِ انتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ
То фитна тугаб, дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ 2:193

قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّىٰ يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ
Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) “жизя”ни тўламагунларича, жанг қилингиз! 9:29

Росулуллоҳ(с.а.в) “Жиҳод Қиёматгача давом этади” деганлар. Бу оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики жиҳод Аллоҳнинг мусулмоларга қилган фарзи бўлиб, бу кофирларга қилинадиган урушдир. Унинг мақсади эса фақатгина Аллоҳнинг сўзини бошқаларнинг сўзи ва қонунларидан устун қилишдир. Мусулмонларнинг бир бирлари билан урушишлари эса жиҳод ҳисобланмайди.

Аммо хазирда биз яшаб турган воқеълик Росулуллоҳ(с.а.в)нинг Маккадаги ҳаётларига тўғри келади, чунки бирор жойда Ислом асосидаги Давлат, яъни Халифанинг Ислом асосида бошқараётган давлат мавжуд эмас. Энди бу ўринда Ислом Давлатининг бир қисмига кофирлар ҳужум қилганларидаги жиҳоднинг фарзи айн бўлиб қолиши ва кучи етмаслиги билинса қолган қўшниларига ҳам фарзи айн бўлиб қолиши тўғрисидаги ҳукмга тўғри келмайди. Жиҳод ҳақидаги мавзуъларда Ислом ҳукумронлигидаги бир қисмига куфр томонидан ҳужум бўлса қолган қисмларига, масалан; Сурияга ҳужум бўлса, уларга фарзи айн бўлади, агар кучлари етмай қолишлиги гумоннинг ғолибида бўлса, у ҳолда қўшниси Туркияга ҳам фарзи айн бўлади деб ҳукмни тушунтиришда куфр атамаси бўлса ҳам уларнинг қўшниси бўлган мусулмонларга фарзи айн бўлиб қолишини етказилмоқда. Бу ҳукм ўз кучидаги шаръий ҳукм бўлиб, уни бажармаслик оғир жиноят ҳисобланади. Лекин ҳамма исломий юртлар куфрнинг қўл остида бўлиб, уларни қувиб чиқаришга кучлари етмайдиган хазирги ҳолатда Росулуллоҳ(с.а.в)нинг Маккадаги ҳаётларига эргашилади. Шарқий туркистондаги уйғур мусулмон биродарларимиздан тортиб ҳамма жойдаги мусулмонларнинг аҳволи бирдек, ёрдамга муҳтож. Тўғри баъзи жойларда кўпроқ зулм, баъзи жойларда бошқаларга нисбатан озроқ. Лекин шаръий ҳукм бўйича ҳатто бир муслима зулмланиб, ёрдам сўраса, ҳамма мусулмонларга унга ёрдам бериш жиҳоднинг фарзи айн бўлгани каби фарз бўлиб қолади.

Тўғри, “ҳизбут таҳрир” сиёсий уюшма, унинг ишлари фақат шариатга асосланган. Шаръий ҳукмларни ўрганиб чиқиш шуни кўрсатадики, у ҳукмларнинг баъзилари шахсларга алоқадор бўлса, баъзилари жамоатга ёки давлатга алоқадор, м: намоз ёки рўза шахсга таалуқлик бўлиб, жаноза намози ёки жумъа намозлари жамоатга буюрилган фарзлардир. Ўғирини қўлини кесиш ёки зонийни тошбўрон қилиш эса давлатга юклатилган фарзлар бўлиб, буларни шахслар ёки жамоатлар қилиши мумкин эмас. Шунинг учун биздан жиҳод ҳукми ҳақида сўралса, уни фарзлигини ва у ҳолатга қараб фарзи айн ва фарзи кифояга бўлинишини тушунтирамиз ва бу борада Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмни бузмасдан тўғрисини айтамиз. Лекин ўзимиз унга киришмаймиз, чунки у Давлат ва Умматнинг зиммасига юклатилган фарздир, шахслар ёки жамоаларга эмас. Бу бошқаларга ёрдам бериш тўғрисида. Энди Умматни ҳам унга тарғиб қилмаймиз, чунки жиҳоддан аввал тезда қилиш зарур бўлган ва ҳар бир мусулмонга у адо бўлмагунча фарзи айн бўлиб турган иш бор. У мусулмонлар юртларини “дорул Ислом”га айлантириш, яъни Ислом ҳаётини қайтадан бошлаш ва мусулмонларнинг амири “Халифа”ни сайлаб олишдир.

Исломни ҳаётга қайтариш-“ ... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди....”- деб уни тиклашни (ҳар бир эркагу - аёл) мусулмонга фарз қиляпди, уни Пайғамбаримиз(с.а.в) қилгандай қилишимиз ҳам Аллоҳ Таолонинг қатъий талабидир:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ
“Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”. [33:21]
Аллоҳ Таолонинг даъватни ошкор қилиш тўғрисидаги:

فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ
– „Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ динга даъват қилишни) амалга оширинг ва мушриклардан юз ўгиринг, уларга эътибор берманг!“ [15:94]
ояти нозил бўлгунча Расулуллоҳ(с.а.в) ва мусулмонлар Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида яширин ҳолда иш олиб бордилар. Жамиятда мункарлар, “бутларни улуғлаш”лар бўла туриб Пайғамбар(с.а.в)нинг жим юришлари ва ушбу оят(15:94) нозил бўлгандан кейин ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан даъват ишларини ошкор олиб бориши ва бошқа қабилаларга бориб улардан иймон ва ҳимояни сўрашлари ва ҳар қандай озорларга, асҳобларининг шаҳид бўлишларига хатто Сумайя(р.а)ни қаттиқ азоблаб, уят жойига найза санчиб шаҳид қилишларига қарамай бу ишлардан қайтмагани шундай олиб борилиши фарзлигига ишора қиляпди. Демак;

1). Ақидалари мустаҳкам, Исломни ҳаётга қайтаришга бел боғлаган жамоатни (ҳизбни) ташкил қилиш.

2). Умматни Ислом билан (яъни куфр ақидаларини, низомларини нотўғри эканини ва Исломни тўғрилигини баён қилиш билан) тарбиялаш.

3). Уммат орқали ҳукмни қўлга олиб, шариатни тўла татбиқ қилиш. Бу учала босқич Росулуллоҳ(с.а.в.)нинг (яъни Ислом) тариқати бўлиб, биз ҳам шундай қилишимиз фарздир. Бу фарз фақат “Ҳизбут таҳрир”гагина хос эмас, чунки ҳар бир ишда ҳукмни Росулуллоҳ(с.а.в)дан олиш ҳар бир мусулмонга фарз бўлиб, унга эргашмаган инсон гуноҳкор бўлади. [33:21],[59:7],[4:65] Чунки Ҳамза(р.а) ва Умар(р.а)ларнинг исмини эшитганда қўрқадиган кофирларни даъватга тўсиқлик қилишдан тийиб қўйиш учун саҳобалар(р.а)дан бир кучли ҳарбий жамоани таёрлаб қўйиш Росулуллоҳ(с.а.в)нинг имконида бўла туриб ва бу жамоатга мусулмонларни кучлик эҳтиёжлари тушишига қарамасдан Росулуллоҳ(с.а.в) асҳоблари(р.а)ни сабрга ундашлари бу йўл, яъни ҳарбий йўл куфр ўрнига Исломни олиб келиш йўли эмаслигини кўрсатади.

Биринчи Халифа Абу Бакр (р.а.)ни Халифа бўлиб сайланишини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакр(р.а.ҳум)лар эди. Лекин Умар(р.а) билан Абу Убайда Абу Бакр(р.а)га рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр(р.а) билан Саъд ибн Убода(р.а)нинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг аҳли ҳал вал-аҳд Абу Бакрни Халифа қилиб сайлаб, унга иниқод(Халифа бўлиш учун берилган) байъатини беришди, шу вақтдан бошлаб мусулмонларнинг расмий раҳбари (Халифаси) мавжуд бўлди. Кейин эртаси куни масжидда мусулмонлар Абу Бакрга итоат байъатини бердилар. Яъни бошқа фарзлар: Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини кўмиш, муртадларга жазо қўллаш ва Усома бинти Зайд(р.а) бошчилигидаги армияни жиҳодга сафарбар қилиш ишлари зарур бўлишига қарамасдан кейинга қолдиришганларидан аввал мусулмонлар ўз раҳбарлари “Халифа”ни сайлаб олишлари нақадар зарур фарз эканлиги тушунилади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.